11.06.2019 кунлик архив
“Эзгулик” жамияти фаоли Абдуҳаким Пўлатов озод қилиниши керак!
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Баёноти
11 июнь куни Сурхондарё вилояти Бойсун тумани маъмурий суди томонидан Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг Сурхондарё вилояти бўлими раиси Абдуҳаким Пўлатов қамоққа олинди. У Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 183-моддаси (Ҳақорат қилиш) билан айбланган. 63 яшар Абдуҳаким Пўлатов 5 суткалик маъмурий қамоқ жазосини Бойсун тумани ИИБ изоляторида ўтказади.
Шунингдек, ҳуқуқ фаоли ёнида 74 яшар мустақил журналист Мажид Абдураимов ҳам бўлиб, у Бойсун тумани ҳокими Ўктам Тўраевга нисбатан “бефаросат” сўзини ишлатганликда айбланган.