Диққат: ВСКнинг эшиттиришларида дебатлар бошланмоқда

debatlar-300x210

Ҳурматли Президентликка номзодлар!

Хабарингиз бор, ВСК радиодастурларида Сизлар билан 1-босқич “Номзодлар билан танишув” эшиттиришлари бўлиб ўтди. Олдинда эса, яна икки босқич эшиттиришларимиз бор.

Эслатиб ўтамиз, 2-босқич дастурларимиз: “Номзодлар билан дебатлар дастури” деб номланган.

2-босқич радиодастурларимиз тугагандан кейин, сўнгги 3-босқич дастурларимиз бошланади. Унда сайловчилар (тингловчилар) ўзлари истаган номзодларга саволлар йўллайдилар.

Саволлар ВСК эл.почтасига тўпланади ва 3-босқич радиодастурлар давомида номзодларга йиғилган саволларни радиобошловчилар бериб, улардан жавоблар олади. Сайловчилардан саволлар тўплаш жараёни қачон бошланиши ҳақида ВСК ўз веб-саҳифасида алоҳида эълон беради.

Маълумки, 24 февралда 1-босқич радиодастуримизнинг сўнгги сони эълон қилинди ва шу билан бу босқич якунланди…

Эртага, 26 февраль, пайшанба оқшомида 2-босқич — “Номзодлар билан дебатлар дастури”нинг илк сони матбуотда эътиборингизга ҳавола этилади. Ушбу сонда Президентликка номзодлар Мирраҳмат Мўминов ва Дилшод Усмоновлар иштирок этиб, ўзаро баҳслашадилар.

*****

Қадрли Президентликка номзодлар!

ВСК радиосининг 2-босқич — “Номзодлар билан дебатлар дастури”нинг жадвали аввалроқ ВСК саҳифасида эълон қилинган эди. Бу эълонга бироз техник ўзгартиришлар киритилди.

Яъни,

Ҳар бир дебатда икки номзод (бундан кейин шартли равишда “А” ва “Б” номзод деб юритилади) иштирок этади.

Дебат учун ажратилган вақт тақсими ва тартиби қўйидагича.

Ҳар бир радиодастур тўрт қисмдан иборат:

1-қисм: Кириш сўзи: саломлашув ва иштирокчиларни таништириш (дастур бошловчилари сўзи), 2 дақиқа.

2-қисм: “А” номзод Президент бўлган чоғида қиладиган уч асосий йўналишини айтади. Вақт: 5 дақиқа. Шу тарзда “Б” номзод ҳам Президент бўлган чоғида қиладиган уч асосий йўналишини айтади. Вақт: 5 дақиқа. Жами: 10 дақиқа.

3-қисм: “А” номзод “Б” номзоднинг сайловолди дастури бўйича “Б” номзодга жами 5 та савол беради (навбатма-навбат). Ўз навбатида “Б” номзод ҳам “А” номзоднинг сайловолди дастури бўйича “А” номзодга жами 5 та савол беради. Умумий ҳисобда, 10 та савол-жавоб бўлиб ўтади. Ҳар бир савол ва жавоб учун вақт: 5 дақиқа (агарда бу жараён 5 дақиқага етмасдан тугаса, бошловчилар номзодларга қўшимча савол бериб, улардан жавоб олиши мумкин) Жами: 50 дақиқа.

4-қисм: Хайрлашув: 2 дақиқа.

Умумий жами: 64 дақиқа (узоғи билан 70 дақиқа ичида эшиттириш якунланади).

*****

Эслатма:

  1. Дебат дастурлар 26 февралдан 28 мартгача (18-дан 28-мартгача сайловчиларга жавоблар дастури) давом этиши режаланган. Вазиятга кўра, бу бўйича ўзгартириш киритилиши мумкин;
  2. Шу вақт ичида тўққиз нафар номзодларнинг барчаси бир-бирлари билан дебат радиодастурларда учрашиб, юқоридаги қоида асосида баҳслашиши ВСК томонидан режалаштирилган;
  3. Ҳар бир номзодга дебатлар вақт жадвали ва иштирокчилар номлари аввалдан ёзиб маълум қилинади.

Номзодлардан талаб:

  1. Баҳслашувчилар дебатларда бир-бирларининг шахсиятини, эътиқодини ва ҳ. ҳақорат қилмасликлари;
  2. Вақт қоидасига қатъий амал қилишлари шарт.

Акс ҳолда, бошловчилар бу шартни бузган томоннинг сўзларини қирқиб ташлашга мажбур бўлади.

Дебат дастурларни Муҳаммадсолиҳ Абутов ва Улуғбек Бакировлар олиб боради.

Виртуал Сайлов Комиссияси

Матбуот Хизмати

25.02.2015 йил

http://saylov2015.org/2015/02/1953

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир
  • Related Posts

    Диктатор Ислом Каримовдан қолган мерос – Маъмурий ҳуқуқбузарлик сиёсий қатағон қуроли (Мақола № 1)
    • Iyun 26, 2019

    Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисига Жиноят ишлари бўйича Хоразм вилоят суди раисига Жиноят ишлари бўйича Урганч туман суди раисига “Ўтюраклар Клуби” инсонҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти Президенти Мўътабар Тожибоевадан ТАКРОРИЙ МУРОЖААТНОМА…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading
    Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ туманидаги “Baliqchi” Акционерлик Жамияти раҳбари Абдураҳим Пирвалиев қамоққа олинди
    • Fevral 2, 2019

    Ишончли манбааларга кўра, 2018 йил 01 февраль куни тушдан кейин соат 15:00 ларда Тошкент вилояти прокуратурасининг уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бўлими томонидан Қуйичирчиқ тумани Қўрғонча посёлкасида фаолият кўрсатиб…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading