Сизга таъзим, ОНАЖОН! (адабий-бадиий-мусиқий дастур)

«TUG’YON» радиосининг бугунги нафосат ва гўзаллик байрами, баҳор айёми, 8 март – «Халқаро хотин-қизлар куни»га аталган – «СИЗГА ТАЪЗИМ, ОНАЖОН!» деб номланган адабий-бадиий-мусиқий дастури дунёдаги барча Оналарга бағишланди.

Бугунги айёмлари билан энг аввало, меҳрибон онажонларимизни, дилбар опа-сингилларимизни, лобар қизларимизни чин дилдан табриклаймиз!

Сиз азиз аёлларимизга дунёдаги барча эзгу ва пок тилакларни тилаймиз!

Доимо соғу саломат бўлинглар! Юзингиздан кулгу, лабингиздан табассум ҳеч қачон аримасин! Биз, эркакларнинг бахтимизга доимо омон бўлинглар, азиз аёллар!

*****
Она, оналар ҳақида шунчаки ёзиб бўлмайди, балки юракнинг қўри ва хилват гўшасидаги соғинч ва муҳаббатга қоришиқ сўзларни битиш керак.

Она ҳақида тўлқинланиб куйламоқ учун юракдан соғинч ёғилиши зарур, муҳаббатга йўғрилган нур таралиши лозим, меҳрга улашган чақин чақнаши керак.

Инсонга ҳаёт бағишловчи, уни яшашга ундовчи ҳиссиётнинг борини тўкиб солганда ҳам оналарнинг ҳақиқий сиймосини яратиш жуда оғир. Уларнинг фариштасимон фазилатларини тўлиқ тасвирлаб бўлмайди.

Она – шундай улуғ зот, Она – шундай буюк яратувчи, Она – шундай мўъжизавий хилқат, Она – шундай муқаддас инсон…

Онажон, бу галги юрак сўзимни,
Сенга бағишладим, сенга онажон.
Йўқ-йўқ сўзим эмас, балки ўзимни
Сенга бағишладим сенга онажон.

Сен мени яратдинг раҳмат онажон,
Ҳадя этдинг мени ёруғ дунёга,
Яратдинг қалбингдан бағишладинг жон,
Кўзимни тўлдирдинг нури зиёга.

Қанча сўқмоқлардан ўтдинг етаклаб,
Ошно қилдинг мени ҳаётга, элга,
Баъзан изларингдан юрдим эмаклаб,
Сен бошладинг мени инсоний йўлга…

Байрамингиз муборак бўлсин, азиз Аёллар!

Баҳорий кайфият ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин!!!

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир
  • Related Posts

    Диктатор Ислом Каримовдан қолган мерос – Маъмурий ҳуқуқбузарлик сиёсий қатағон қуроли (Мақола № 2)
    • Iyun 27, 2019

    Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисига Жиноят ишлари бўйича Хоразм вилоят суди раисига Жиноят ишлари бўйича Урганч туман суди раисига “Ўтюраклар Клуби” инсонҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти Президенти Мўътабар Тожибоевадан ТАКРОРИЙ МУРОЖААТНОМА…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading
    Улуғбек Бакир: Фактлар, рақамлар, кузатишлар (1-қисм). Европада тунги клублар ва ичиш-чекиш қандай?
    • Avgust 23, 2018

    ЕВРОПАДА ТУНГИ КЛУБЛАР ВА ИЧИШ-ЧЕКИШ ҚАНДАЙ? 19.08.2018Улуғбек Бакир Чет элдаги 12 йиллик ҳаётим даврида кўп давлатларга баъзан иш юзасидан, баъзан таътил пайтларда саёҳатга, сафарга бораман. Сафарларимнинг асосий қисми Европа давлатларига…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading