«Давр» газетаси: Мўътабар бону «Ёмғирли тун туғёни» (Туйғу)

 

1999-2003 йилларда Мўътабар Бону таҳаллуси остида ёзилиб, турли матбуотларда чоп қилинган туйғулар, эсселар, тарихий хикоялардан суд хукми билан йўқ қилинишдан сақланиб қолганлари

МЎЪТАБАР БОНУ «ЁМҒИРЛИ ТУН ТУҒЁНИ» (Туйғу)

Тун ярмидан ўтган, борлиқ карахт уйқуда, фақатгина мен бедорман. Ташқарида эса аёл кўнглидек нозик ва аразчи баҳор табиати боз аёл фарёди янглиғ кўз ёши тўкмоқда.

Шивалаб ёғаётган ёмғирга қулоқ осиб ўйга толаман. Шу дақиқалара қанча бедор қалб, бедор юрак, беором инсонлар ўз руҳига далда қидириб, табиатнинг кўз ёшларига маъюслик билан термулиб тургандир.

Оҳиста китоб варақлайман:

“Не тирикман, не ўлук, не соғ, не бемормен, Айта олмонким, фироқингдин не янглиғ зормен…”

Нақадар теран фикр. Шеърият султони Алишер Навоий ғазали нечундир яна СИЗ ҳақингизда ўйлашга мажбур қиляпти. Мана, майин табассум билан хонадонимга кириб келдингиз. Гўёки хонадонимга қуёш ташриф буюргандек бўлди.

Ҳа, азизим, СИЗ менинг қалбим қуёшисиз. Мен СИЗни кўрмаганман. Балким мендан узоқдадирсиз, балким яқин атрофимда… СИЗни кўрмаган бўлсамда, тасаввуримда СИЗнинг тимсолингизни ўзимга ёққан холатда яратиб олганман. СИЗ доимо мен билан биргасиз. СИЗ тушларимда, ҳаёлимда ҳаётимни безайсиз…

Кўзда ёш билан ухлаб қолганимни сезмай қолибман. СИЗ ёнимга келиб, кўзларимда қотиб қолган кўз ёшларимни артиб қўя туриб, ёноғимдан аста ўпиб қуйдингиз. Сочларимни оҳиста силадингиз. Сочимда пайдо бўлган оқ толаларга шундай армон билан боқдингизки, дилим туғёнга келди. Бу боқишингиздан “Наҳотки дардингга малҳам бўлолмадим, сочингга оқ оралаганини наҳотки сезмай қолдим? Гулим, сенинг гулдек нозик қалбингга кимлар озор берди, юрагингга қайси номард ниш урди?” деган нидони сездим.

Ҳа азизим, СИЗ мендан йироқдасиз. Ҳаётим маъноси фақатгина ўзимдан яхши ном қолдириш эканлиги боис бор истеъдодимни, куч ғайратимни ўзим севган ишга бахшида этганим учун ҳам эришаётган ютуқларимни кўролмайдиган нусхаларнинг очиқ-ошкора тайзиқи, одамлар орасида мени обрўсизлантиришга интилишлари юрагимга тошдек ботади.

Баъзан эса “Эҳ, сиз ўзингизни баҳойингизни билмайсиз, сиз бебаҳо аёлсиз” дея ялтоқланган, лекин ўйлаган ниятига ета олмагач, шаънимни булғашга жон-жаҳди билан харакат қилувчиларни кўрганимда ишкомдаги узумни узиб олишга бўйи етмаган тулкининг “пуф, сассиқ экан” дея тескари қараб кетгани ҳақидаги масални эслайман. Эслайман-у, тили бошқа, дили бошқа кимсалар – маҳлуқлар ҳар қадамда дуч келишидан афсус чекаман…

Шундай дамларда СИЗни қидираман, нотинч қалбимга таскин қидириб, зир югуриб СИЗни излайман. Қани энди шундай паллада ёнимда бўлсангиз эди, кўксингизга бошимни қўйиб, юрагим тинчлангунча, дилим ғубордан холи бўлгунча дардимни, ғамимни айтиб тўйиб-тўйиб йиғласам. Кўз ёшларим билан ғамларим енгиллашса. Мен сизни ўзимга яқин олган ҳар бир инсон қиёфасидан қидираман. Лекин минг афсуски, улар нечундир бепарво. “Сенга нима бўлди, нечун хомушсан?” дейиш, ҳол сўраш ҳам эндиликда мушкул бўлиб бормоқда.

Деразамни кимдир чертгандек бўлди. Чўчиб уйғондим. Аёл кўз ёши янглиғ баҳор ёмғири шаррос қуймоқда, табиат кўз ёши тўкиб, ўз дардини енгиллаштирмоқда. Деразамга тикилиб туриб яна СИЗни ўйладим, азизим…

МЎЪТАБАР БОНУ

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир
  • Related Posts

    “Эзгулик” жамияти фаоли Абдуҳаким Пўлатов озод қилиниши керак!
    • Iyun 11, 2019

    Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Баёноти 11 июнь куни Сурхондарё вилояти Бойсун тумани маъмурий суди томонидан Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг Сурхондарё вилояти бўлими раиси Абдуҳаким Пўлатов қамоққа олинди. У…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading
    Искандар Худойберганов: «Хавотир олманглар, саломатлигим яхши…»
    • Fevral 26, 2019

    Шу йилнинг 25 февраль куни Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаоли Абдураҳмон Ташанов Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш Бош бошқармаси тизимидаги 64/71-сонли (Жаслиқ) муассасада жазо муддатини ўтаётган…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading