Uznews.net Интернет нашри DDoS ҳужум остида қолаётганини маълум қилди

Марказий Осиё ва Россия Интернет фойдаланувчилари орасида рус, ўзбек ва инглиз тилларида Ўзбекистон ва минтақа ҳақда тезкор альтернатив хабар ва таҳлилий мақолалар тақдим этиш билан анча танилиб улгурган Uznews.net нашри таҳририяти 28 февраль соат 23:00дан буён DDoS ҳужум остида қолаётганини маълум қилди.

Маълум қилинишича, Distributed Denial of Servic, яъни “ҳизмат кўрсатишни инкор этиш” кўринишидаги алоҳида тақсимланган ҳужум натижасида, Интернет нашри ўз мухлислари учун очилмай қолган ва бу ҳужумнинг тобора кучайиб бориши туфайли, сайт провайдери саҳифани тақдим этишни тўхтатишга мажбур бўлган, зеро бундай чора кўрилмаса бу ҳол бутун сервер ишига жиддий зарар етказиши мумкин бўлган.

Uznews.net нашри таҳририяти Германиядаги саҳифа провайдерига таянган ҳолда маълум қилишича, DDoS ҳужум Осиё минтақасидан амалга оширилмоқда, аммо минтақанинг айнан қайси мамлакатидан эканиборасида аниқ маълумот келтирилмаган. Юзага келган вазиятда ўқувчилар эътиборига нашрнинг имкониятлари нисбатан чегараланган қўшимча статистик саҳифаси ишга туширилган ва бу саҳифа мухлислар учун ахборот тақдим этиб бормоқда.

Uznews.net Бош муҳаррири Галима Бухорбоева мазкур ҳужум ортида “Швецияда суиқасдга учраган таниқли ўзбек имоми Обид қори Назаров ҳақидаги қатор мақолаларнинг чоп қилиниши”, тургани борасида таҳминлар мавжудлиги айтган.

Маълумки 22 февраль куни Швециянинг Стромсунде шаҳрида имомга нисбатан суиқасд уюштирилди, суиқасд борасида муносабат билдирган аксар ўзбек ҳуқуқ ҳимоячилари ва халқаро таҳлилчилар, бу ҳаракат ортида ўзбек махсус хизматлари турган бўлиши мумкинлигини айтган.

 Айтиб ўтиш жоиз, сўнгги бир йил давомида Ўзбекистонда ҳукумат учун бир қадар ташвишли саналган альтернатив ахборот тарқатувчи сайтларга нисбатан зимдан чора кўриш ҳаракатлари олиб борилди. Бирин кетин дастлаб русийзабон таниқли Интернет нашрларига, сўнгра эса ўзбек тилидаги Интернет саҳифаларига хакерлик ҳужумлари уюштирилди. 2011 йилнинг кузида Жараён нашри ҳам айни шу кўринишдаги ҳужумга учради.

Провайдер томонидан кўрилган тезкор чоралар туфайли биз бу ҳужумдан омон чиқишга эришдик. DdoS ҳужумлардан асосий мақсад Интернет саҳифа фаолиятига зарар етказиш ва уни ўқувчилар учун очиб бўлмас ҳолатга келтиришдир. Озод Европа/Озодлик радиоси маълум қилишича, DdoS ҳужумлардане ташқари шу кунларда Ўзбекистон махсус хизматлари анча танилиб улгурган Интернет нашрларининг ойна (эгизак нусҳа) саҳифасини яратиш ва ўқувчиларни чалғитиб, соҳта саҳифага тортиб олиш устида иш олиб бормоқда.

Гарчи мазкур ҳаракатлар ортида у ёки бу мухолиф сайтини кузатиб борувчи Ўзбекистон фуқароларини аниқлаш мақсади яширингани айтилсада, аслида, таҳминимсизча бу ҳаракатлар ортида маълум Интернет саҳифаларининг кенг ўқувчи оммаси билан онлайн алоқасини узиш ва бу нашрларни эътиборсиз қолдиришга уриниш ётипти. Зеро фақат шу усул билан Ўзбекистон ҳукумати ва ёки минтақадаги бошқа, альтернатив ахборотга мутлақо тоқатсиз бўлган ҳукуматлар ўзларини эркин ва соф ахборот “ҳуружи”дан сақлаб қолишлари мумкин бўлади.

Жараён нашри Uznews.net Интернет саҳифасига нисбатан амалга оширилаётган фитнани қоралайди ва касбдошларимизга бу муаммони енгиб ўтишларида муваффақият тилайди. Шу билан бирга Uznews.net ижодий жамоасига ҳужумни тўлиқ бартараф этгунга қадар Жараён нашри саҳифасидан ўрин беришга ва сўз эркинлиги душманларига қарши биргаликда курашишни таклиф қилади.

“Биз, яъни Интернет тармоғидаги барча ахборот нашрлари ҳам керак бўлса бизга қарши курашаётганларга бирлашган ҳолда жавобий зарба беришимиз керак, бунинг энг мақбул ва таъсирли йўли, саҳифаларимизни ўз ахборотларимиз учун вақтинча бирлаштириш, русча саҳифалар майли русчада, ўзбекчалари эса ўзбекчада ўз ахборотлари ва таҳлилий чиқишларини бир бирларига жойлаб тақдимотни давом эттиришлари лозим. Зеро рақиблар билсинки, бизни бўғиш билан мақсадларига эришолмайди, зеро биз кўпмиз ва бир биримиз учун очиқмиз, бир биримизни қўллаймиз”, деди Жараён нашри Бош муҳаррири Саҳиф Котиб.

www.Jarayon.com

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.