Қозоғистон мусулмонлари Алмати ҳокимига ёрдам жамғармасини ташкил қилди

Қозоғистондан келаётган маълумотларга кўра, Қозоғистон мусулмонлари Иттифоқи (ҚМИ) ҳамда Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари бўйича Мусулмонлар Қўмитаси (МОИҲМҚ) ташаббуси билан Алмати шаҳри ҳокими А.Есимовга кўмак кўрсатишга қаратилган Халқаро жамғарма ташкил этилмоқда.

Айни Жамғарманинг ташкил этилишига, маълум қилинишича, Алмати шаҳри ҳокимияти томонидан шаҳардаги бир қатор ҳудудларнинг ўзлаштирилиб олиниши ва хусусий шахсларга пуллаб юборилиши ҳолларининг кенг тус олгани сабаб бўлган.

Алмати ҳокимига ёрдам Жамғармасини очиш ташаббускорлари уларнинг бу ғоясини қўллаб қувватлаш чақириғи билан Қозоғистон мусулмонлари, мамлакат Диний идораси ва бутун дунёдаги қозоқларга мурожаат йўллади.

Шу билан бирга ҚМИ ва МОИҲМҚ айни ташаббусни қўллаб қувватлаш ва илк молиявий ёрдамни киритиш чақириғи билан Халқаро валюта жамғармаси, Жаҳон тараққиёт ва тикланиш банки, Америкааро тараққиёт банки, Африка тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки ва бир қатор бошқа молиявий халқаро институтларга ҳам мурожаат қилган.

Айни пайтда ҚМИ ва МОИҲМҚ вакиллари Алмати шаҳар ҳокими А.Есимовга ҳам мактуб йўллаб, унда шахсий манфаатини қондириши ва қўл остидаги ходимларининг нафсини қондириши учун қанча миқдорда молиявий кўмак зарурлиги ҳақда маълумот беришни сўраган.

Бундан ташқари Халқаро жамғарма ташаббускорлари Қозоғистон президенти ва Марказий Осиё ҳамда дунё президентларига ҳам мурожаат йўллаб, уларни ҳам янги жамғармага ўз эҳсонларини йўллашга чақиришни режаламоқда.

 www.Jarayon.com

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.