Абдуллоҳ Бухорий суиқасди маҳкамада!

12947

22 февраль куни Истанбулнинг 8-оғир жазо маҳкамасида Собир Шукуров ва Элдор Аслан устидан иккинчи суд мажлиси ўтади. Бу икки шахс 2014 йил 10 декабрь куни Истанбулдаги «Эҳсон Илм» жамияти раҳбари Абдуллоҳ Бухорийга қарши суиқасдда айбланади.

Биринчи суд мажлиси 2015 йил 23 октябрда ўтган. Унда иккала айбланувчи ҳам айбига иқрор бўлмаган.

Россияда туғилган, кейинчалик Туркия фуқаролигини олган Элдор Аслан биринчи бўлиб кўрсатма берган. У ўзининг суиқасдчи эмаслигини, ҳеч кимни ўлдирмаганини айтган. Ушланишдан уч-уч ярим ой олдин Собир билан Анталияда танишгани, Истанбулда олди-берди ишлари бор экан, бирга келиб айланишганини, шаҳарни билмагани учун йўлларни кўрсатганини қўшимча қилган.

Сўнгра Россия фуқароси Собир Шукуров таржимон воситасида кўрсатма берган. Бу айбловларни тан олмаслигини, Элдорга ҳеч қандай буюртма бермаганини айтган. Элдор билан 3 ой аввал Анталияда танишгани, Истанбулга Элдорнинг собиқ аёлини топиш учун келганини, шунинг учун Зейтинбурну маҳаллаларида айланганини айтган.

Собир Шукуров ҳақида Интерполдан маълумот олинишига қарор берилгач, суд мажлиси бошқа кунга қолдирилган.

Маҳкамада Туркия Жумҳурият прокурори тарафидан айбланувчи Собир Шукуровга нисбатан «Қасддан одам ўлдиришга буюртма бериш», Элдор Асланга нисбатан «Қасддан одам ўлдириш» моддаси бўйича умрбод қамоқ жазоси талаб қилинади.

Эслатиб ўтамиз, 2014 йил 10 декабрь куни Истанбулдаги «Эҳсон Илм» ижтимоий-маърифий жамияти биноси олдида жамият раҳбари Абдуллоҳ Бухорий отиб кетилган ва кейинроқ касалхонада жон берган. Марям ва Ҳавво исмли икки қизи етим қолган.

Бухорий ўлдирилишдан олдин унга нисбатан таҳдидлар ва бошқа тарздаги сигналлар келаётганини маълум қилган.

«Ўтюраклар Клуби» бу жараённи яқиндан кузатиб боради.

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир
  • Related Posts

    Диктатор Ислом Каримовдан қолган мерос – Маъмурий ҳуқуқбузарлик сиёсий қатағон қуроли (Мақола № 2)
    • Iyun 27, 2019

    Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисига Жиноят ишлари бўйича Хоразм вилоят суди раисига Жиноят ишлари бўйича Урганч туман суди раисига “Ўтюраклар Клуби” инсонҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти Президенти Мўътабар Тожибоевадан ТАКРОРИЙ МУРОЖААТНОМА…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading
    БМТнинг қийноқларга қарши қўмитаси ҳимоясида бўлган Хайрулло Турсунов яна қийноқларга дучор бўлмоқда!
    • May 18, 2019

                                                           Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири Бобожонов Пўлат Раззақовичга; Давлат Хавфсизлик Хизмати раиси Абдусалам Азизовга; Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Улуғбек Муҳаммадиега; Ўзбекистон бош прокурори Отабек Муродовга;                                                                         Қашқадарё…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading