Ҳалқаро Европада Ҳамкорлик ва Хавфсизлик ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонасига
«Ўтюраклар Клуби» инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти рахбари Мўътабар Тожибоеванинг фаолияти сабаб ғайриқонуний хибсга олишга алоқадор бўлган 41254013–сонли жиноят иши иш материалларига тикилган — Ўзбекистон хукумати жиноятларини фош қилгувчи далиллар!
Тошкент. Х.Олимжон кўчаси
М У Р О Ж А А Т Н О М А
2005 йил 18–октябрь Марғилон шаҳри
Фарғона вилоят Марғилон шаҳар Зуҳро кўчаси 31–уй 31–хонада яшовчи Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Ҳалқаро ташкилоти аъзоси Мўътабар Тожибоева Ибрагимовна Андижонбалиқ ОХЖдаги Н–7 кўлга ҳомийлик қилган бўлиб, кўлни Тоҳир Мамадаминовга шартнома асосида ижарага берган, лекин ижарачи Т.Мамадаминов балиқ чиқмаганлигини айтиб, М.Тожибоевага балиқ етиштириш учун сарфлаган 600000 сўм пулини ва ижара пулини бермаган, кейин М.Тожибоева Н–7 кўлда етиштирилган балиқларни Т.Мамадаминов яширин тарзда, ўғирлаб сотганлигини аниқлаган ва ўз пулига етиштирилган балиқларни талон-тарож қилганлигини исботловчи хужжатларни Андижонбалиқ ОХЖда текширув ўтказаётган ревизорга бермоқчи бўлган.
Т.Мамадаминов эса М.Тожибоева сарфлаган пулларни ихтиёрий равишда қайтаришини айтиб унга пулини олиб келиб берганида Фарғона вилоят прокуратураси ва ҳамда вилоят ИИБ ходимлари М.Тожибоевани 07.10.2005 йил куни соат 23–00да ўз уйида ушлашиб, уни товламачилик жиноятини содир этишда гумонлаб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 165–моддаси 2–қисми «б» банди билан гумонланувчи тариқасида жиноят ишига жалб қилинган.
Фарғона вилоят прокурорининг 1–ўринбосари Ориф Аҳмаджонов гумонланувчи М.Тожибоевани эҳтиёт чораси сифатида 10.10.2005 йил куни қамоққа олиши тўғрисида санкция берган. М.Тожибоева товламачилик ва фирибгарлик жиноятини содир этганликда айбланиб, унга Фарғона вилоят прокуратураси терговчиси Бахтиёр Маматов томонидан 13.10.2005 йил куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 165–моддаси 2–қисми «б» банди ва 168–моддаси 2–қисми «б» банди билан айб эълон қилинган.
М.Тожибоева ўзига нисбатан тухмат бўлаётганлигини, юқоридаги айблар унга нотўғри қўйилаётганлигини билдирган.
М.Тожибоева унинг ҳуқуқларини тергов ва суд мобайнида ҳимоя қилишда вакил ажратишларингизни ва иштирок этишини илтимос қилганлиги сабабли сизлардан М.Тожибоеванинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун вакил юборишларингизни сўрайман.
Мўътабар Тожибоеванинг адвокати Мухаррам Тожибоева
Марғилон шаҳар Зарафшон кўчаси 286–уй
This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.
Fikr bildirish