Тахдидлар, ўлдириш билан қўрқитиш холатидан кўз юмишди

Снимок,,,,,,,

Қонун ҳимоячиси прокурор Абдуллажонов М. эса суд котибларига ушбу магнит тасмасини йўқ қилишга буйруқ берди ва «Милиция ходимларига айтинглар ушбу касетани олиб уничтожит қилиб юборишсин» деди. Ана Сизга бу икки давлат органларини олиб бораётган адолатли суд мажлиси. Демак, бу қозикалон билан прокурор саналмиш қонун ҳимоячилари аниқ равшан жиноятчиларни ва жавобгарларни қўллаб қувватлашмоқда. Бизга бунақанги қонунни бир нима эвазига алмаштириб юборадиган ҳуқуқшунос, судялар керакмас. Бизни 10 йиллик меҳнатимизни бунақа судя прокурорлар чиппакка чиқара олмайди.

ТЕЛЕГРАММА АРИЗА

(Судя М.Қодиров ва прокурор М.Абдуллажоновларга нисбатан отвод бериш ва тегишли шахсларга нисбатан жиноий иш қўзғатиш ҳақида)

20.10.2005 йил

Тошкент. Матбуотчилар кўчаси, 6–уй Президент девонига, Президент Ислом Каримовга;

Нусхаси: Тошкент. А.Қодирий кўчаси, I–уй. Республика Одий Судига;

Нусхаси: Тошкент. Судяларни танлаш, лавозимларга тавсия этиш Олий Малака комиссиясига;

Нусхаси: Тошкент. Академик Яҳё Ғуломов кўчаси, 1–уй. Республика Бош прокуратурасига;

Нусхаси: Тошкент. Янги йўл шаҳри. Ш.Рашидов кўчаси, 1–уй. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Ҳалқаро Жамияти Ўзбекистон Секциясига;

Нусхаси: Тошкент. Ўзбекистон Шох кўчаси, 53–уй. «Мулкдор» газетасига;

Нусхаси: Фарғона. Шамсутдинов кўчаси, 16–уй Вилоят прокуратурасига;

Нусхаси: Фарғона. Янги сой кўчаси, 2–уй. Фуқаролик ишлари бўйича вилоят судига;

Нусхаси: Фарғона. Вилоят Миллий Хавфсизлик Хизмати Бошқармасига;

Нусхаси: Фарғона Вилоят телевидениесига;

Нусхаси: Фарғона водийсидаги барча оммавий ахборот воситаларига ва маҳаллий хокимиятлар, маъмурий органлар рахбарларига

МУХТАРАМ ПРЕЗИДЕНТ ИСЛОМ КАРИМОВ ВА БОШҚАЛАР

Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона вилоят судида 2006 йил 17–октябрь куни даъвогарлар Охунбобоев Турсунбой, Содиқов Салим ва Алиёров Мухаммадалилар жавобгарлар Мўминов Т.Мўминов Х.Султонов ва бошқалар иштирокида «Зиё» Жамоа Корхонасидан «Улуш, моддий ва маънавий зарар ундириш” нотариал харакатларни бекор қилиш, хокимият қарорини ҳақиқий эмас деб топиш” ҳақидаги даъво бўйича иш юритув судя Қодиров М. раислигида бошланди.

Ушбу даьво салкам 10 йилдан буён айрим ўз ишига маьсулиятсиз судьялар, прокурорлар айби билан мантиқий ниҳоясига етмай келмоқда.

Ушбу иш қонуний ечим топган бир вақтда яъни 2005 йил 19–октябрь куни Марғилон туманлараро Фуқаролик суди судяси З.С.Хатамовнинг қонуний ҳал қилув қарори чиқарили6, ижроси тўлиқ бажарилгандан сўнг жавобгарнинг Олий судга ёзган шикояти орқали ноқонуний равишда Олий Суд судялари раислик этувчи Х.Б.Ёдгоров.

М.Р. Хошимова, Х.С.Тўраходжаевлардан иборат таркибида, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ёрдамчиси А.Отаджоновани иштирокида кўриб чиқилиб, суд қарори ноқонуний равишда 2006 йил 4 сентябр куни бекор қилиниб, қайта кўриш учун вилоятга юборилади.

Ушбу раёсатда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ёрдамчиси А.Отаджонова ишни ҳақиқий ҳолатини аниқлаб, суд хайъатига жавобгарни ишга жалб қилиб, қонуний ҳал этишни сўраганда ҳайъат аъзолари прокурор талабини рад қилишди. Сўнгра прокурор фикри сўралганда А.Отаджанова ушбу иш бўйича фикр бермаслигини, чунки, иш ноқонуний тарзда кўрилаётганини айтган. Лекин бу қонун ҳимоячисини сўзлари эътиборга олинмади. Қаранг, бу прокурор А.Отаджанова ўз ишига сидқидилдан хизмат қилишлиги, ҳалоллиги иш давомида аниқ бўлди. Аммо бу нафсини ўйлаган ҳайъат аъзолари 10 йиллик низони яна қайтадан кўриб чиқишга қарор қилиб бўлган эди. Чунки жавобгарни ўғли Мўминов Мухаммадали Олий суд биносига бир неча бор кириб чиқиб берадиганини бериб, ҳатто суд мажлисига кирмай кетиб юборган эди.

Хуллас, ушбу ноқонуний Олий суд Раёсати қарори устидан Фарғона вилоятида ноқонуний суд процесси бошланди. Суд мажлиси бошланган куни судя Қодиров М. суд мажлисида прокурор Юсупов А.ни иштирок этишини айтиб ўтди. Лекин 17–18 октябрь кунидаги суд мажлисида прокурор иштирок этмади. Бизнинг талабимиздан сўнг 19 октябр куни суд мажлисида вилоят прокуратураси 6ўлим прокурори Абдуллажонов М. пайдо бўлди. 20–октябрь куни суд мажлисида судя М.Қодиров ва прокурор М.Абдуллажоновлар томонидан Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 60–19–21 (5, 6, 7, 8, 9, 10, 11) бандлари 34–32–42 модданинг 4–қисмини 15–57–58–71–67 моддаларини қўпол равишда бузиб иш юритувни жавобгарларни манфаатини кўзлаган ҳолда олиб борилди.

Суд мажлисига шу куни Қўлдошев Мурод исмли фуқарони жавобгарлар олиб келди. Судья М.Қодиров эса ушбу фуқарони ишга ким тариқасида жалб этганини ўзи ҳам билмайди. Чунки, М.Қўлдошевни ишда жавобгар ёки даъвогар ва жабрланувчи сифатида иштирок этиши учун ажрим чиқармади. Қўлдошевнинг айтишича Камаз автомашинасини жавобгар Султонов Хакимдан 6850000 сўмга сотиб олган экан. Бошқа ҳеч нима билмас экан. Шу куни танаффусдан сўнг суд мажлисида жавобгар Султонов Хаким пайдо бўлди. Бу билан бир вақтда эса, Қўлдошев Мурод суд мажлисидан ғойиб бўлди. Султонов Хаким эса, Камаз автомашинасини Мўминов Тоштемир хожидан қанча пулга сотиб олганлигини билмаслигини, ижрочилар томонидан ушбу автомашинани хатлаб қўйилганлигини, ўзи имзо чекишига қарамасдан тан олмаслигини, хоҳласа сотиб юборишлигини, хоҳласа эҳтиёт қисмларга бўлиб юборишлигини айтди.

Бу вақтда мухтарам қози жаноблари Қодиров М. ва прокурор М.Абдуллажоновларни қулоқлари берк холатда ва жавобгарга савол беришга ярамайдиган ҳолатда эдилар. Суд мажлисида жавобгар Султонов Хаким сўроқ қилинганда прокурор Абдуллажонов томонидан умуман савол берилмади. Вакилимиз Охунбобоев Фарҳод томонидан берилган саволларга Султонов Хаким жавоб беришдан бош тортди. Чунки, Охунбобоев Фарҳод Султонов Хакимнинг жиноий кирдикорларини ва жиноий харакатларини тўлиқ хужжатлар асосида исботлаб берганди. Прокурор жаноблари Султонов Хакимни ЎзР.ЖКнинг 233–моддасидаги содир этган жиноий харакатларини жиноят эмас деб топди. Яъни Султонов Хаким суд ижрочилари томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 233–моддаси билан хатлаб қўйилган КАМАЗ автомашинасини ноқонуний сотиб юборганини бўйнига олиб турган бир вақтда мухтарам қози жаноблари Қодиров М. ва прокурор жаноблари Абдуллажонов М.ларни кўз юмиб қулоқ беркитганлари ажабланарли ҳол.

Қолаверса, ушбу ишда муқаддам жиноий харакатлар содир қилиб келган Давлат мансабдор шахслари Нотариус Рахмонова Х. ДАН вакили М.Каримовларнинг жиноий харакатлари умуман эсдан чиқарилди. Чунки, судя Қодиров М. ҳам Марғилон шаҳрида яшайди. Мўминов Т.нинг ким эканлигини яхши билади. Энг ачинарлиси вакилимиз Охунбобоев Фарҳодга жавобгарлар томонидан ўтказилган тахдидлар, ҳаётига хавф солиш, ўлдириш билан қўрқитиш, суд мажлисини ўтишида халақит бериш, қолаверса Мўминов Т. томонидан гўзал юртимизни мустақил Ўзбекистонимизни ҳақорат қилганликларини, яъни Мўминов Тоштемирхожи Ўзбекистон Республикамизни жуда оғир сўз билан, ёзишга ботинолмайдиган сўз билан ҳақорат қилганлиги ва Ўзбекистонни “Ифлос Ўзбекистон” деб ҳақорат қилганлигини исботловчи далил магнит тасмасига ёзиб олинган сўзларини ҳақорат ва ўлдириш, қонунга бўйсунмаслик, зўравонликларини исботловчи касетани суд мажлисида қўйиб эшиттиришни вакилимиз Охунбобоев Фарҳод талаб қилганда қози жаноблари Қодиров М. бу талабни ҳатто ўйлаб ҳам кўрмасдан рад этди.

Қонун ҳимоячиси прокурор Абдуллажонов М. эса суд котибларига ушбу магнит тасмасини йўқ қилишга буйруқ берди ва «Милиция ходимларига айтинглар ушбу касетани олиб уничтожит қилиб юборишсин» деди. Ана Сизга бу икки давлат органларини олиб бораётган адолатли суд мажлиси. Демак, бу қозикалон билан прокурор саналмиш қонун ҳимоячилари аниқ равшан жиноятчиларни ва жавобгарларни қўллаб қувватлашмоқда. Бизга бунақанги қонунни бир нима эвазига алмаштириб юборадиган ҳуқуқшунос, судялар керакмас. Бизни 10 йиллик меҳнатимизни бунақа судя прокурорлар чиппакка чиқара олмайди.

Мухтарам Президент!

Сиз Фарғона вилоятида ўтказилган навбатдан ташқари сессияда айтиб ўтган, яъни «Биз асло бўш келмаймиз» деган сўзларингиз бизга қувват бағишлаб, Ўзбекистонимизни бунақанги номардларга ҳақорат қилдириб қўймаймиз. Булар ҳаммаси фақат ўз манфаатини ўйлайди. Республика Олий судида прокурор А.Отаджанова ҳақиқатга ёндошиб, ўз вазифасини ҳалол бажарса-ю, инобатга олинмаса, вилоят прокуратураси бўлим прокурори Абдулажонов М. жиноятчиларни қўллаб-қувватласа, Олий суд Раёсати судлари Х.Б.Ёдгоров ва уни ҳамтовоқлари ноқонуний қарор чиқарса, вилоят суди судяси Қодиров М. уларни қўлласа, Мустақил Ўзбекистонимизда қачон адолат қарор топади?

Шунинг учун ҳам бу судя Қодиров ва прокурор Абдуллажонов М.лар дарҳол ишдан четлаштиришни ва Мўминов Т. томонидан Ўзбекистон Республикамизни ҳақоратлаганига, бу икки давлат органлари вакиллари Ўзбекистонда яшаб уни нонини, тузини еб бу ҳақоратга эътибор қилмаганлиги учун тегишли жазо чорасини қўлланишини қатъий талаб қиламиз.

Ахир мухтарам Президент И.А.Каримов бизнинг Ўзбекистонимизни юксалиши учун гуллаб яшнаши учун 15 йилдан ортиқ қилаётган меҳнатларингиз, фидойилигингиз Ватан учун ҳар нарсага тайёр туришингизни бу икки судя ва прокурор Абдуллажонов М.лар инобатга олмаса. Ҳеч кимни ҳаққи йўқ бизнинг Ватанимизни ҳақорат қилишга.

Мухтарам Президент И.А.Каримов биз магнит тасмасини бир нусхасини Сизга юборамиз. Бир нусхасини фақатгина вилоят Миллий Хавфсизлик хизмати ходимларига берамиз. Чунки, биз бир неча маротаба Марғилон шаҳар прокурорига ариза билан мурожаат қилиб, Мўминовнинг тажовузлари ҳақида огоҳлантирганмиз. Лекин натижа йўқ.

Бизни ёзган аризаларимизга вилоят прокуратураси томонидан 18.12.2004 йил куни № 14–325–04 ва 23.05.2005 йил куни № 14\62–05 сонли жавоб хатлари келган эди. Ушбу жавоб хатларида вилоят прокуратураси томонидан бизнинг ҳақ ҳуқуқларимиз ҳимоя қилинишини, бўлим прокурорлари томонидан қонуний қарор қабул қилиниши ҳақида жавоб хатлари олган эдик. Нахот ушбу холатлар вилоят прокуратурасини ёдидан чиқди.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда Сиздан:

1. Мўминов Т, Мўминов И, Мўминов Х.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикасини ҳақорат қилганлиги учун ва бизга ўлдириш билан тахдид қилганлиги учун жиноий иш қўзғатилишини;

2. Судя Қодиров М. ва прокурор Абдуллажонов М.ларни суд ишини олиб боришдан четлатилишини (отвод);

3. Судя Қодиров М. ва прокурор Абдуллажонов М.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикасини Мўминов Т. томонидан ҳақорат қилинганлиги учун тегишли жазо чораларини кўришмаганлиги учун судья ва прокурорга нисбатан тегишли чора кўрилишини талаб қиламиз. Биз энди бу иккала ҳуқуқшунос ва судяга ишонмаймиз;

4. Олий Суд судялари раислик этувчи Х.Б.Ёдгоров, М.Р. Хошимова, Х.С. Тўраходжаевларни ўз нафсларини ўйлаб, ноқонуний қарор чиқарганликлари учун ва бизни алдаб, “Ишни ўз назоратимизга оламиз” дея туриб ноқонуний харакатлар қилганликлари учун уларга нисбатан ҳам тегишли чора кўрилишини талаб қиламиз;

5. Олиб борилаётган суд мажлисини вилоят телевидениеси орқали тасвирга туширилишига рухсат беришингизни.

Акс ҳолда Вилоят Прокуратураси ва Вилоят Фуқаролик Суди биноси олдида судя Қодиров М. ва прокурор Абдуллажонов М.ларни истеъфосини талаб қили6 норозилик билдирамиз, очлик эълон қилиб ўз жонимизга қасд қиламиз. Ушбу норозиликларни келиб чиқишига судя Қодиров М. ва прокурор Абдуллажонов М.лар асосий сабабчидирлар.

И л о в а :

1. 1–манзилга;

2. Магнит тасмаси;

3. Жавобгар Султонов Хакимни жиноий харакат содир этганлиги ҳақида тушунтириш хати;

4. Вилоят Прокуратураси жавоб хатлари.

Қолган манзилларга ариза, тушунтириш хати ва Вилоят Прокуратураси жавоб хатлари нусхалари.

Даъвогарлар:
Охунбобоев Турсунбой, Содиқов Салим, Алиёров Мухаммадали

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.