Гувоҳ Қосимов Жакбаралини Акрамов Муродни таниб олиши ҳақидаги Баённома
«Ўтюраклар Клуби» инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти рахбари Мўътабар Тожибоеванинг фаолияти сабаб ғайриқонуний хибсга олишга алоқадор бўлган 41254013–сонли жиноят иши иш материалларига тикилган — Ўзбекистон хукумати жиноятларини фош қилгувчи далиллар!
1-том 59-60-вароқ
Б А Ё Н Н О М А
Шахсни таниб олиш ҳақида
08.10.2005 йил Фарғона шаҳри
Терговчи: Ғ.Муҳаммадиев
15-45да бошланди, 15-55да тугади.
Холислар:
Исмоилов Фарход Эрматович — Қува шаҳар Наврўз ш/х 83-уй.
Машарипов Қаҳрамон Неъматуллаевич — Фарғона тумани Аввал қишлоғи 21 -уй.
Гувоҳ Қосимов Жакбаралига Акрамов Муродни фотосурат орқали таниб олиш тергов харакатини ўтказдим.
Уни кўзларининг, юзнинг тузилишидан, сочидан таниб олганлигини билдирди.
Терговчи Ғ.Мухаммадиев: имзо
Холислар : Исмоилов Фарход: имзо
Машарипов Қаҳрамон: имзо
Гувоҳ Қосимов Жакбарали: имзо
This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.
Fikr bildirish