ХДП котиби Исақов Мухаммадалини терговдаги кўргазмаси

прокуратура

«Ўтюраклар Клуби» инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти рахбари Мўътабар Тожибоеванинг фаолияти сабаб ғайриқонуний хибсга олишга алоқадор бўлган 41254013–сонли жиноят иши иш материалларига тикилган — Ўзбекистон хукумати жиноятларини фош қилгувчи далиллар!

(Жиноят ишининг ЖК 216 моддаси — «Ўтюраклар клуби» эпизодига тегишли 12 жилди жиноят иши 208-211 вароқларига тикилган 19 ноябрь 2005 йил кунги тергов сўроқномаси)

Мен Мўтабар Таджибоевани 2000 йил январь ойидан бошлаб танийман. Шунда 1999 йил охирида сайлов бўлган эди. Унда М.Таджибоева ҳам ўзини мустақил номзод қилиб сайловда қатнашди.  У бизнинг номзод билан депутатлик ўрнига кураш олиб борди. Лекин у ютқизиб қўйди. Сайлов вақтида кайси партия ҳалол иш кўрса шу партияга аъзо бўламан деб мақсад қилган экан.

2000 йил январь ойида бизни идорага келди ва мен билан танишди. Шунда у партия сафига кириш тўғрисида ариза берди. Уни 2000 йил 25 январь кунда партия сафига қабул қилинди ва уни «3уҳро» маҳалласида ташкил этилган бошланғич партия ташкилоти котиблигига тавсия қилдик.

25 январь 2000 йилда “Зухро” маҳалласи худудий бошланғич партия ташкилотининг 1-йиғилишида «Ўтюраклар” Клуби Низоми тасдиқланиб, Клуб рахбари этиб М.Тожибоева сайланган. Чунки бу Клубни ташаббускори ҳам М.Тожибоева бўлган.

Клубни асосий мақсади “Зухро” маҳалласи худудида фаолият юргизиш, маҳалла аҳлини ҳуқуқ ва манфаатларини қилиш, маҳаллани энг ибратли маҳалла сифатида бутун мамлакатга танитиш, ижтимоий ҳимояга мухтож бўлган аҳолини нафақахўрлар, ногиронлар, кўп болали оилалар, қаровсиз қолган қарияларни ижтимоий ҳимоя қилиш, аҳоли ўртасида жиноятчиликни олдини олиш мақсадида семинарлар ташкил этиш, тарбияси қийин бўлган болаларни жамоат ишларига жалб қилиш. Президент китоблари ва нутқларини аҳоли ўртасида тарғиб қилиш, ёшлар онгида ватанпарварлик руҳини ривожлантириш, текинҳўрлик, порахўрликка қарши кураш олиб бориш, ҳақиқат ва адолат қарор топиши йўлида жон фидо қилишдан иборат” деб қўрсатилиган.

Маҳаллада “Ўтюраклар” Клуби ўз аъзолари ёрдамида фохишабозликка қарши, жанжалкаш оилаларни тинчитиш ва наркомания билан шуғулланувчи ёшлар билан иш олиб борган ва ижобий натижаларга ҳам эришган. М.Тожибоева партия сафидалигида шаҳарда ўзини кўрсатиб, яхши ишлаган деб айта оламан.

Кейинчалик М.И.Таджибева Марғилон худудидан вилоят ҳудудига чиқа бошлади, лекин унинг қарашлари ўзгариб кетди. У илгарги иш фаолиятини ташлаб, бутунлай ғайридемократик оқимга кириб, бирон бир нарсадан манфаатдор бўлса, ишни ташлаб ҳам кетадиган бўлди.

Чет элликлар билан танишди ва уни ғоявий идеологияси ҳам ўзгарди. Хукуматга, Республика рахбарларига ва ҳуқуқни мухофаза қилувчи идораларни обрўсини тўкиш учун турли намойишлар ўтказиш, пикет қилиш ишлари билан шуғулланди. Буларни ҳаммасини чет элликларни топшириғи билан амалга оширган. Уни бир ўзи бундай ишга қодир эмас эди.

Шунингдек Низомда кўрсатилган вазифаларини бажармасдан, Низом ваколатидан четга чиққанлиги учун “Ўтюраклар” Клуби 2002 йил 10 июль кунги ЎзХДП Марғилон шаҳар Кенгаши Ижроия Бюросининг қарори билан тўхтатилган ва ўзи ҳам партия сафидан чиқарилди.

М.Таджибева партия сафидан чиқарилганидан сўнг у норози бўлиб, ЎзХДП Марказий Кенгашига ариза билан мурожаат қилган. Марказий Кенгаш аризани кўриб чиқиб, зарурий хужжатларни ўрганиб, “Ўтюраклар” Клубини фаолиятини тўхтатишни тўғри деб топган. М.Таджибаевани партия сафига тиклаш масаласини кўриб чиқишни ЎзХДП Фарғона вилоят Кенгашига топширган.

ЎзХДП Фарғона вилоят Кенгаши Ижроия Бюроси ушбу масалани ўрганиб, М.Таджибевани ХДП сафига тиклаган. Лекин М.Таджибева партия хужжатларини расмийлаштириб олиш учун ЎзХДП Марғилон Кенгашига келмаган ва ҳозирда партия билан алоқасини тугатган.

Шунингдек ЎзХДП Марғилон шаҳар Кенгаши қошида М.И.Таджибаева томонидан “Ҳақиқат” кўп тармоқли савдо ишлаб чиқариш фирмасини ҳам ташкил этган. 10.03.2000 йилда таъсисчилар йиғилиши бўлиб, биз таъсисчи бўлиб ўтганмиз. Шу мажлисда фирма Низоми тасдиқланган. Баённомада кўрсатилган имзо меники. Шу куни М.И.Таджибева билан таъсис шартнома тузганмиз, Низом жамғармасига кўра М.Таджибева 980,0 минг сўм ва ХДП 20,0 минг сўм хисса қўшиши лозим эди. Лекин бизни партияни пули йўқлиги учун пул бермаганмиз. Лекин бизга “Ҳақиқат” фирмаси ҳам ҳеч нарса бермаган. Кейинчалик М.Таджибаева фирмага 8000, 0 минг сўм кредит олгани ва у чорвачилик билан шуғулланганлигини эшитганман.

“Ўтюраклар “ Клуби ХДП қошида ташкил этилганида ва уни фаолияти тўхтатилганидан сўнг ҳам жамоат ташкилоти сифатида Адлия идораларидан рўйхатдан ўтганлигини билмайман.

М.И.Таджибаева норасмий жамоат ташкилотни давлат рўйхатидан ўтказмаганлиги учун бизни ташкилот кўп марта даккиларга қолдик. Бунга сабаб кўп марта бу масалада савол – жавоб қилишимга тўғри келди. Мен аниқ айтаман М.Таджибевани ташкилоти норасмий фаолият кўрсатган ва адлия идораларидан рўйхатдан ўтмаган.

Биз уни идорага чақириб, “Сизни орқангиздан биз гап эшитяпмиз, Адлия идораларига ариза бериб, рўйхатдан ўтиб олинг” деб огоҳлантирганмиз. Лекин М.Таджибаева мени таклифимга норозилик билдириб, “ЎЗИМ БИЛАМАН” деб чиқиб кетган.

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.