Сиз ўз китобингизда мақтаган прокуратура амалдорлари қонунларни оёқ ости қилмоқдалар

Снимок,,,,,,,

«Ўтюраклар Клуби» инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти рахбари Мўътабар Тожибоеванинг фаолияти сабаб ғайриқонуний хибсга олишга алоқадор бўлган 41254013–сонли жиноят иши иш материалларига тикилган — Ўзбекистон хукумати жиноятларини фош қилгувчи далиллар!

Ўша сизлар тарғиб қилган сиёсатни ҳалқ орасида оммалаштириш, Ўзбекистонда Фуқаролик жамиятини шакллантириш учун қилган саъйи харакатларим учун сохта айбловлар билан хибсга олиндим. «Ўзбекистонда очиқ фуқаролик жамиятининг шаклланиши» номли китобингизда Фуқаролик жамиятининг шаклланишига муносиб ҳисса қўшаётганлигини мақтаб ёзганингиз Фарғона вилоят прокуратураси ва унинг юқори органи – Республика бош прокуратураси қонунларни оёқ ости қилмоқда.

Тошкент. Мустақиллик кўчаси 1–уй. Олий Мажлис Сенат раиси Мурод Шарифхўжаевга

Нусхаси: Адвокатларимга

«Фуқаролик жамияти» Ҳалқ Харакати асосчиси – Фарғона шаҳридаги
10–сонли тергов хибсхонаси махбуси Мўътабар Тожибоевадан

ОЧИҚ ХАТ

13.12.2005 йил

Мухтарам жаноб!

Сизнинг 2003 йили чоп этилган «Ўзбекистонда очиқ фуқаролик жамиятининг шаклланиши» номли китобингизни ўқиганман. Сиз ўз китобингизда Ўзбекистон Республикаси хукуматининг фуқаролик жамияти қуриш йўлидаги олиб бораётган сиёсатини ҳар тарафлама ёритиб бергансиз. Президент И.Каримовнинг 2–чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг сессиясида қилган «Ўзбекистонда демократик ўзгаришларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамияти асосларини шакллантиришнинг асосий йўналишлари» деб номланган маърузасида ҳам жамиятни ривожлантириш учун фуқаролик жамиятини шакллантириш кераклигига урғу берилган.

Ўша сизлар тарғиб қилган сиёсатни ҳалқ орасида оммалаштириш, Ўзбекистонда Фуқаролик жамиятини шакллантириш учун қилган саъйи харакатларим учун сохта айбловлар билан хибсга олиндим. «Ўзбекистонда очиқ фуқаролик жамиятининг шаклланиши» номли китобингизда Фуқаролик жамиятининг шаклланишига муносиб ҳисса қўшаётганлигини мақтаб ёзганингиз Фарғона вилоят прокуратураси ва унинг юқори органи – Республика бош прокуратураси қонунларни оёқ ости қилмоқда.

Мен ушбу очиқ хатим орқали менинг ҳуқуқ ва эркинликларим бузилаётганлиги, ғайриқонуний равишда хибсга олинганимдан буён менга ва менинг яқинларимга узлуксиз равишда қийноқ қўллаб келинаётганлиги, соғлигимга хавф солувчи жиноий ҳатти-харакатлар содир бўлаётганлиги ҳақида ёзмоқчи эмасман. Чунки бугунги кунда мени хибсга олган амалдорларнинг жиноий кирдикорлари ҳақида Сизга ва бошқа хукумат идоралари амалдорларига узлуксиз мурожаатлар қилганман, лекин…

Хозирда мен Республика ва вилоят прокуратураларининг қуйидаги ҳатти-харакатларига ҳуқуқий баҳо беришингизни сўрайман, холос.

1994 йил 22–сентябрь куни №2013–Х11–рақам билан Ўзбекистон Республикасининг ЖПКни тасдиқлаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонунига Президент Ислом Каримов имзо чеккан. Бу қонун амалда. Ушбу қонун билан тасдиқланган ЖПКнинг 513–моддасида «Суд хукмлари, ажримларини(қарорларини) назорат тартибида қайта кўриб чиқишга йўл қўйиладиган муддат ёзилган бўлиб, унда «Протестда оғирроқ жиноятга доир қонун моддаларини қўллаш зарурлиги, жазони кучайтириш ёки махкумнинг аҳволини оғирлаштирадиган бошқа ўзгаришлар назарда тутилган бўлса, суднинг айблов хукмини ёки ажримини (қарорини), шунингдек суднинг оқлов хукмини ёхуд ишни тугатиш тўғрисидаги ажримини (қарорини) назорат тартибида қайта кўриб чиқишга улар қонуний кучга киргандан кейин бир йил мобайнидагина йўл қўйилади» дейилган.

ЖПКнинг 479–суд қарорлари устидан шикоят бериш ва протест билдириш ҳуқуқи ҳамда уни таъминланиши – моддасида назорат тартибида тушган протест кимнинг манфаатларига тааллуқли бўлса, ана шу процесс иштирокчиларига маълум қилиниши ва айни вақтда мазкур хужжатларнинг нусхаларини махкумга, жабрланувчига ва оқланган шахсга жўнатилиши, кўрсатилган шахслар иш билан, шу жумладан қўшимча тақдим этилган материаллар билан танишишга ҳамда судга ўз эътирозларини билдиришга ҳақли эканликлари ва ҳуқуқлар батафсил баён қилинган.

Бугунги кунда 2000 йилда банкдан олган кредит пулини ўзлаштириб юборилганлиги юзасидан 2001 йилда ёзган аризамга биноан жиноят иши қўзғатилган эди. Бу жиноят ишида мен жабрланувчи эдим. Жиноят ишлари бўйича Қува туман судининг хукми 2003 йил 1–декабрь кунги Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят судининг 682–сонли апелляция ажрими билан қонуний кучга кирган эди. Демак ЖПКнинг 513–моддасига кўра 2004 йил 1–декабр кунигача назорат тартибида протест киритилиши керак эди, холос. Лекин 2005 йилнинг октябр ойида мен фуқаровий даъвогар бўлиб ўтган жиноят иши хукм ва ажримлари бекор қилиниб, менга нисбатан жиноят иши қўзғатилибди.

Ҳақли савол туғилади!

Нима учун ғайриқонуний киритилган протестдан ҳанузгача мен ҳам, адвокатларим ҳам хабарсизлар? ЖПКнинг 479–моддасига кўра нима учун протест процесс иштирокчиси хисобланмиш менга протестга ўз эътирозимни билдиришим учун берилмади.7–октябрь куни қонунга зид равишда хибсга олинган бўлсам 8–октябрь кунидан бошлаб адвокатлар Сентур Ғофуров, Мухаррам Тожибоева, Дилафруз Нурматова, Хусан Махбубов, Мухаббат Жумаевалар мени қонуний манфаатларимни ҳимоя қилаётган эдилар. Нима учун прокуратура бу адвокатларимдан ҳам 25–ноябргача киритилган протест ва жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят судининг Раёсатида иш кўрилишини сир сақладилар? Суддагиларчи? Судларнинг мустақил эканлиги қаерда қолди? Нега суддагилар ЖПКнинг 479–моддасига зид иш қиладилар?

Мухтарам Сенат раиси!

1. Нега прокуратурадагилар Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов имзо чеккан Олий Мажлиснинг 2001 йил 29 –августдаги 256–11 сонли қарори билан тасдиқланган Жиноят Прецессуал Кодексининг 479 ва 513-моддаларини қўпол равишда бузмоқдалар?

2. Нега менга ва адвокатларимга протест ва унга асосан киритилган вилоят судининг жиноят ишини қўшимча терговга қайтариш ҳақидаги ажримидан ўзимни ҳимоя қилишим учун беришмаяпти?

3. Нима учун жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят судидагилар ЖПКнинг 513-моддаси талабларини ўта қўпол тарзда буздилар?

4. Ўзбекистонда суд мустақилми ёки прокуратурага қарамми?

Ушбу очиқ хатимда ёзилган далилларга қандай ҳуқуқий бахо берасизлар? Олий Мажлиснинг Сенати – Қонунчилик палатаси бундай қонун бузилишларга қандай қарайди?

5. Қонун устиворлигини таъминловчи ҳуқуқшунослар қонунларни оёқ ости қилиб туришса Ўзбекистонда қачон фуқаролик жамияти шаклланади?

Бу саволларимга Сиздан жавоб кутаман.

Махбус: Мўтабар Тожибоева

Ушбу очиқ хат адвокат М.Тожибоева томонидан печат қилинди.

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.