Детектив қисса жиноят қуролими? Ёхуд «Олтин бошли қасоскор аёл» қаёққа ғойиб бўлди?
Тинтув пайтида Мўътабар Тожибоеванинг нафақат инсон ҳуқуқи ҳимоячиси сифатидаги фаолиятини акс эттирувчи хужжатлар, буюмларни, балким «Ўтюраклар» Клубининг 2000 йилги фаолиятига боғлиқ ўта мухим хужжатлар, Мўътабар Тожибоева ва «Ўтюраклар» Клуби фаолиятига таалуқли Республика ва маҳаллий телевидениеларда эфирга узатилган кўрсатувлар, видеокассеталари, балким қўлёзма ҳикоялари, шеърлари ҳамда «Олтин бошли қасоскор аёл» номли детектив қисса қўлёзмасини ҳам олиб кетишган, лекин улар олинган хужжатлар рўйхатига умуман киритилмаган.
Ахлат челакдаги бўш конвертлар, ёзуви бўлган қоғоз бўлакчаларигача олиб кетган терговчилар бу хужжатлар ва бадиий асарни олиб кетмаганликларига ҳеч ким ишонмайди.
Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси, Мустақил журналист Мўътабар Тожибоева нафақат жамоат ташкилоти вакили, балким ижодкор Мўътабарбону сифатида ҳам меш қоринли амалдорларни чўчитганлиги, шунинг учун унинг ижод намуналарини ҳам йўқ қилганликлари тахсинга лойиқдир.
«Қувғиндаги ўзбек ижодкорлари» ташкилотига
30.12.2005 йил
«Адолат» дея номланувчи жамоат бирлашмаси рахбари бўлмиш Мунисани сўроқ савол қилиш учун чақишириб, бир нотаниш шахснинг расмини унга кўрсатиб таниш танимаслигини сўрашади.
Муниса ўзига кўрсатилган расмга ҳар қанча тикилмасин, ундаги чақнаган нигоҳ билан тикилиб турган нотаниш йигитни таний олмади.
– Йўқ, мен бу йигитни кўрмаганман, танимайман, учратмаганман. Балким қачонлардир кўргандирман, гаплашгандирман-у, эслай олмаяпман. Биласиз-ку бир кунда қанчадан қанча одамлар билан мулоқотда бўламиз.
– Сиз уни танимаслигингиз табиий. Чунки у яқинда «курорт»дан қайтган «Ренат» лақабли ёлланма қотил Рашид Каримқулов. Сиз уни танимасангизда у Сизни яхши танир эди. Уни кеча Сиз яшайдиган уйнинг ёнида ваҳшийларча ўлдириб кетишган. Ёлланма қотил шериклари томонидан ўлдириб кетилган деган гумондамиз. Бизни ўта таажубга солган нарса шу бўлдики, Ренатнинг уйини кўздан кечирганимизда уни уйи тўрисида Сизни портретингиз осилганини гувоҳи бўлдик. Бундан ташқари унинг уйидан Сизга тегишли мана бу кундалик дафтар, кичик бир расмингиз, баъзи бир хужжатларингиз топилди. Бу нарсалар қандай қилиб Ренатнинг уйида пайдо бўлиб қолди? Шуни аниқлаш учун Сизни чақирган эдик.
– Хабарингиз бор, уйимда бирин кетин ўғриликлар содир бўлди. Бир марта эса умуман газ босими кам бўладиган ноябрь ойида уйимда ёнғин содир бўлди. Уйимда ишлаётган усталар шуни баҳона қилишди. Мен эса ишонмадим ва усталардан гумонсираб, уларни ҳайдаб юбордим. Уйимдаги кундалик дафтар, расмим ва хужжатлар эса уйимдаги ўғриликлар пайтида йўқолган бўлиши мумкин. Чунки бирин-кетин 2 та ўғирилик содир этилган бўлса, шикоят аризам бўйича жиноят иши қўзғатилган, лекин ўғрилар топилмаган…»
Ҳа, бу Сиз ва биз инсон ҳуқуқи ҳимоячиси, мустақил журналист сифатида таниганимиз, билганимиз, бундан 5-10 йиллар муқаддам юракларни ларзага солувчи шеърлари, ривоятлари, тарихий хикоялари, танқидий мақолалари билан ўз мухлисларига эга бўлган Мўътабарбону тахаллуси билан Республикага танилган қалами ўткир ижодкор Мўътабар Тожибоева қаламига мансуб «Олтин бошли қасоскор аёл» номли детектив қиссасини бошланиши эди.
Бу детектив қисса 2001 йилда Мўътабар Тожибоева нашр мухаррири бўлган «Чехра» газетасининг нишона сонидан бошлаб чоп этила бошлаганди. Янги ташкил этилган «Чехра» газетаси қисқа муддатда қўлма-қул бўлиб кетди. Бунга Мўътабарбонунинг «Олтин бошли қасоскор аёл» номли детектив қиссаси ҳам сабаб бўлганди.
Дарҳақиқат, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилооти рахбари Муниса Тўлагановани портрети, кундалик дафтари ва баъзи хужжатлари ёлланма қотилнинг хонадонидан топилган эди.
Ўз фаолияти давомида, яъни қисқа 1-1,5 йил ичида давлат идораларида нуфузли лавозимларда ишловчи амалдлорларнинг жиноий кирдикорини фош қилганлиги учун ундан аламзада бўлган амалдорлар – жиноий тўдалар йўлбошчилари бир бирларидан бехабар ҳолда турли усуллар билан Мунисани йўқ қилиш режасини тузадилар. Биринчи гуруҳ порнографик видеотасвирга олиб шарманда қилиш учун харакатни бошлаган бўлса, яна бир гуруҳ уни захарлаш режасини тузади.
Вилоятдаги маъмурий органларнинг бирини бошқарувчи жиноий гуруҳ рахбари эса Мунисадан аёвсиз ўч олиш ниятида ёлланган қотилни Мунисанинг уйидаги бу амалдорни жиноятлари акс этган хужжатларни, расмларни топишга ва уни ўзини ўлдиришга топшириқ беради. Мунисани расмини ёлланма қотилган топширади.
Ренат Мунисани уйига ҳеч ким йўқлигида кириб ахтараётган бошқа хужжатларга қўшиб маълумотлар бор деб гумон қилиб, диван устида турган Мунисанинг кундалик дафтарини ҳам олиб кетади.
Қиска муддатга бошқа вилоятга кетаётган Ренат қишлоқдан хаваскор рассомлар танловига қатнашиш учун шаҳарга келган жияни Рустамни уйида қолдилар. Стол тортмасида турган кундалик дафтар қўлига тушиб қолган Рустам кундалик дафтар ичидаги нотаниш аёлнинг фотосуратини кўргач, беихтиёр аёл қалби кечинмалари баён қилинган кундалик дафтарни ўқишга тутинади. Аёл мухаббати, изтироблари, иқрорлари-ю, кўз ёшлари уммони жамланган кундалик дафтардаги ёзувларни, шеърларни ўқиб чиққан жиян расмдаги аёлни тоғаси Ренатни севгилиси деб ўйлайди ва тоғасини сафардан қайтишига совға қилиб Мунисанинг портретини чизиб уй тўрисига осиб қўяди.
Шундан кейин кўп воқеалар, ходисалар бўлиб ўтади. Хонадони тўрисидаги Мунисанинг маҳзун нигоҳли портрети унга тинчлик бермайди, йиртиб ташлашга эса кўзи қиймайди. Беихтиёр кундалик дафтардаги ёзувларни ўқишга тушади. Ёдига биринчи мухаббати, севгилиси Раънонинг дил изхорлари тушиб кечаси билан ухлай олмайди.
Ренат Мунисанинг оддий инсонлар дардига малҳам бўлувчи нажот фариштаси эканлигини аниқлайди. Бир пайтлар ўзига нисбатан уюштирилган фитна туфайли қамалиб кетаётганида бир аёл уни ҳимоя қилиб қутқариб қолгани, орадан бир неча йил ўтгач, яна тухматга учраганида кўмак истаб яна ўша аёлни остонасига бош уриб борганида жанозанинг устидан чиққани, аёлни ёлланма қотил ўлдириб кетгани, Ренат ҳимоясиз қолиши натижасида қилмаган жинояти зиммасига қўйилиб, узоқ йилларга қамалиб кетгани, аламзадалиги туфайли ҳаётдан, одамлардан қасд олиш учун кейинчалик такрор ва такрор жиноятга қўл ургани, агар хозир Мунисани ўлдирса келажак Ренатлари урғочилашига шароит яратилишини, ўзининг аянчли тақдирини ҳеч бир инсонга раво кўрмаслигини билдириб, буюртмачилар билан тузган шартномасидан воз кечишни маълум қилади.
Ёлланма қотил нархни оширмоқчи деган ҳаёл қилган амалдор «Агар Мунисанинг бошини узиб келтирсанг, боши оғирлигида тилла бераман» дейди.
– Аҳмоқ, уни сен ўлдирмасанг барибир бошқаси ўлдиради, имкониятни қўлдан чиқармасанг-чи; – Ходи Холхўжаевнинг салобот билан гапирган гапи Ренатани хушёр торттирди.
– Мен Мунисани сочидан бир тола ҳам тўкилишига йўл қўймайман, мен уни ҳимоя қиламан. Бу йўлда ўлимдан ҳам қайтмайман.
– Ох-ҳо, иштахалар карнай-ку, Нима бало жигарингдан урдими дейман?
_ Ҳа, тўғри топдингиз. Мен Мунисани севаман. Хозироқ уни олдига бораман. Мен уни Сиздан ҳимоя қиламан.
– Сен уни мендан ҳимоя қилмоқчимисан, мен кабилардан қандай ҳимоя қиласан? Сен жиноят оламида келишилган буюртмани бажармаслик нима билан тугашини яхши биласан-ку.
– Ҳа, мен буни яхши биламан. Ўлсам ўламанки, Мунисани ҳимоя қиламан…»
Ренат шундай дея буюртмачининг олдидан чиқиб кетади. Мунисани ўлдириш режаси фош бўлишидан чўчиган Холхўжаев Ренатни ўлдиришга топшириқ беради. Бу ишга хибсда ётган қотиллардан фойдаланади. Муниса билан учрашиш учун йўлга чиққан Ренат у яшайдиган уйга етмасдан номаълум кимсалар томонидан ваҳшийларча ўлдирилади. Сир сирлигича қолади.
Ренатни уйи яқинида ўлдирилиши, хужжатлари, фотосурати, кундалик дафтари ва номаълум рассом томонидан чизилган портрет Ренатнинг уйидан топилиши ўртасида узвий боғлиқлик борлигини сезган Муниса бу жумбоқни ечишга бел боғлайди. Қисса охирида ҳамма сир очилади. Лекин унгача ҳам Муниса турли ҳил саргузаштларни бошидан кечиради.
Детектив қиссанинг қисқача мазмуни шундан иборат.
Мўътабарбону тахаллуси билан муштарийлар хукмига ҳавола қилинаётган бу детектив асарни газетада чоп этишни тўхтатишни талаб қилишди. Чунки асардаги давлат идораларига ишловчи қаҳрамонлар исми-шарифи ўзгартирилган бўлсада асар қаҳрамонларини газета муштарийлари жуда тез таниб олаётгандилар.
Воқеий детектив қиссани чоп этишни тўхтатиш ҳақидаги талабга бўйсунмаган нашр мухаррири «Чехра»нинг фақатгина 5 та сонини газетхонлар хукмига ҳавола қилиб улгурди холос. Кейин эса газетани ёпишди.
Бу асардаги баъзи бир қаҳрамонлар ўз исмлари билан аталарди. Масалан газетанинг охирги сонида амалдор қариндошлари тузган режага асосан Мунисага яқинлашиб, қисқа муддатда катта миқдорлаги маблағини талон-тарож қилган Рахимни қариндошлари руҳий касалликлар шифохонасига жойлаштирадилар, яъни Рахимни Мунисани кўзидан яширадилар. Муниса Рахимни руҳий касалликлар шифохонасидан топади. Рахим ўзлаштирилган маблағни қайтаришга ваъда беради. Муниса Рахимни шифохонадан топганидан ва у билан гаплашганидан бир кун ўтгач, Мунисага қўнғироқ қиладилар ва Рахимни руҳий касалликлар шифохонасидан ғойиб бўлганлигини айтадилар.
Кейинги воқеалардан эса муштарийлар бехабар қолдилар. Чунки нуфузли лавозимларда ишловчи мафия вакилларининг жиноий кирдикорларини фош этувчи бу қиссани кейинчалик ҳеч бир газета чоп этишга жазм эта олмади. Асар қўлёзма ҳолида қолиб кетди.
2005 йил 7 октябрь куни Мўътабар Тожибоевани уйидан қонунга зид равишда олиб чиқиб кетилган хужжатлар ичида мана шу детектив қисса қўлёзмаси ҳам бор эди.
Мўътабар Тожибоева хибсга олинган куни унинг кутубхонасида бўлган барча хужжатлар, ҳуқуқий адабиётлар, барча нарсаларни 3 та Дамас автомашинасига юклаб Фарғона вилоят прокуратурасига олиб кетганлар.
Бу “Хужжатларни кўздан кечириш баённомаси”га кўра Тожибоеванинг уйидан олинган 18 та коробканинг 1-чи рақамлисида Фарғона ва Марғилон шаҳарлари телефон справочник китоби, 6 дона бўш конвертлар, телефон рақамлари ёзилган қоғоз бўлакчалари, Жиноят Кодекси ҳам олинганлиги ёзилган.
(Эслатиб ўтамиз: 6 та бўш конверт ва телефон рақамлари ёзилган қоғоз бўлакчаларини Фарғона вилоят прокуратураси терговчилари Мўътабар Тожибоеванинг хонадонидаги ахлат солинадиган челакни титаётган пайтларида топганлар. Телефон справочниги китобида эса Мўътабар Тожибоеванинг қўли билан ёзилган ёзувлар борлиги учун, Жиноят Кодекси китобида эса «Фарғона вилоят ИИБ жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бошлиғи милиция полковники Рустам Абдуллаев» деган ёзув борлиги учун олиб кетганлар ва жиноят ишига қўшилмаган бўлсада Рустам Абдулалаевни вилоят прокуратураси терговчилари ушбу Кодекс китобидаги ёзув бўйича сўроқ қилганлар.
Рустам Абдуллаевнинг гувоҳлик кўргазмасини жиноят иши материаллари орасига тикилмаганлигига сабаб тергов пайтида сўроқ қилинган бу гувоҳни судда сўроқ қилишни талаб қилиб қолишларидан чўчишган, чунки у сўроқ қилинса Фарғона вилоятида Мўътабар Тожибоева ҳеч қачон рухсат этилмаган намойиш ўтказмаганлигини исботларди.
6-ракам билан белгиланган коробкадаги хужжатларни кўздан кечириш баённомасида 16-рақам билан битта дафтар ёзилган ва баённомада қуйидаги жумлалар ёзилган, «16-дафтар. Дафтарни биринчи саҳифасида «Фарғоналик рахбарлар ўртада турганга 1000 доллардан, Андижонлик рахбарлар Мўътабарга 2000 доллардан, Свиделетелей прокур» ёзувлари ёзилган.
Тинтув пайтида Мўътабар Тожибоеванинг нафақат инсон ҳуқуқи ҳимоячиси сифатидаги фаолиятини акс эттирувчи хужжатлар, буюмларни, балким «Ўтюраклар» Клубининг 2000 йилги фаолиятига боғлиқ ўта мухим хужжатлар, Мўътабар Тожибоева ва «Ўтюраклар» Клуби фаолиятига таалуқли Республика ва маҳаллий телевидениеларда эфирга узатилган кўрсатувлар, видеокассеталари, балким қўлёзма ҳикоялари, шеърлари ҳамда «Олтин бошли қасоскор аёл» номли детектив қисса қўлёзмасини ҳам олиб кетишган, лекин улар олинган хужжатлар рўйхатига умуман киритилмаган.
Ахлат челакдаги бўш конвертлар, ёзуви бўлган қоғоз бўлакчаларигача олиб кетган терговчилар бу хужжатлар ва бадиий асарни олиб кетмаганликларига ҳеч ким ишонмайди.
Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси, Мустақил журналист Мўътабар Тожибоева нафақат жамоат ташкилоти вакили, балким ижодкор Мўътабарбону сифатида ҳам меш қоринли амалдорларни чўчитганлиги, шунинг учун унинг ижод намуналарини ҳам йўқ қилганликлари тахсинга лойиқдир.
Хўш детектив асар ўғриларига Ўзбекистон Республикаси қонунлари қандай чора кўради?
Асар ўз муаллифига қайтариладими?
Бу жумбоқ!
Зумрад Қодирқулова
This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.
Fikr bildirish