Яна бир Нобел номзоди – Мўътабар Тожибаева

Снимок,,,,,,,

Ўтаётган ҳафтада “Ўзбекистон виждон асирларини озод этиш қўмитаси” номидан Фарғонадаги “Ўтюраклар” клуби раҳбари, инсон ҳуқуқлари фаоли ва мустақил журналист Мўътабар Тожибоева  номзодини Халқаро Нобель Тинчлик мукофотига кўрсатиш ҳақида мурожаатнома тарқатилди.

Айни пайтда Каримов режими зиндонида асирликда яшаётган ўтюрак аёл, мазлум инсонлар ҳимоячиси Мўътабар Тожибоева номзоди Нобель Тинчлик мукофотига тавсия этилди.

Туҳмат сабабли 8 йиллик қамоқ жазосига тортилган Мўътабар Тожибоеванинг озод этилишини ва уни Халқаро Нобель Тинчлик мукофотининг номзоди бўлишини истасангиз, ўз имзоингизни аяманг!

Қўмита раҳбари Баҳодир Номозовнинг шу муносабат билан менга ёзган хатида шундай фикрлар бор эди:

“Ҳурматли, Юсуф Расул! Бизнинг Муътабар Тожибаевани Халқаро Нобель Тинчлик мукофотига лауреатлигига кўрсатиш, уларга озодлик тилаб имзо тўплаш кампаниясини бошлаганлигимиз ҳақида, бизнинг мурожаатномамизни ўқиган бўлсангиз керак.

Шу боисдан биз яқин орада имзо тўплаш ташаббус гуруҳини кенгайтириш ниятидамиз.

Сиздан шу ташабус гуруҳига аъзо бўлишингизни сўраймиз ва имзо тўплашга ўз ҳиссангизни қўшасиз деган умиддамиз”.

Баҳодир Номозов ушбу кампаниядан мақсад нима эканлиги ҳақида ўз хатида батафсиз ёзганди.

Унинг айтишича имзо йиғиш кампанияси Мўътабар Тожибоевани қамоқдан озод этилишига ҳам ўз ҳиссасини қўшиши мумкин. Шу сабабли муражаатномага ватандошларимиз, мамлакатдан ташқарида яшаётган ўзга миллат вакиллари, оддий инсонлар ва айниқса, таниқли кишилар ўз имзоларини қўйсалар жуда катта савобли иш бўларди.

Албатта, Виждон асирларини озод этиш қўмитасининг бу ташаббусини барча миллатдошларимиз қўллаб қувватлайдилар деган умиддаман.

Айни пайтда Каримов режими зиндонида асирликда яшаётган ўтюрак аёл, мазлум инсонлар ҳимоячиси Мўътабар Тожибоева номзоди Нобель Тинчлик мукофотига тавсия этилди. Ким бу ташаббусга қўшилиш истагини билдирса каминага yusufr71@yahoo.se электрон почтаси ёки (46) 76 1040906 телефони орқали билдириши мумкин. Бунинг учун имзо қўювчилар исму фамилияси, отасининг исми, яшаш манзилини кўрсатиши шарт. Тўпланган имзолар Нобель мукофоти қўмитасига юборилади.

Туҳмат сабабли 8 йиллик қамоқ жазосига тортилган Мўътабар Тожибоеванинг озод этилишини ва уни Халқаро Нобель Тинчлик мукофотининг номзоди бўлишини истасангиз, ўз имзоингизни аяманг!

Юсуф Расул, “Янги Дунё”

https://www.neweurasia.net/uzbekistan/?p=168

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир
  • Related Posts

    Ҳукуматнинг ёлғонларига, маддоҳликларига кўмак бериб келган «фаоллар» ҳақида маълумот
    • Avgust 23, 2018

    «2003 – Обод маҳалла йили»да ўзи бошқарадиган Фарғона вилояти Олтиариқ тумани, Ҳамза шаҳарчасидаги «Навоий» маҳалласида вилоятдаги маъмурий органлар раҳбарлари раҳнамолигида ташкил этилган фоҳишахоналар, қўшмачихоналар, наркотик моддалар савдоси точкаларини тугатиш, яъни…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading
    «Ўтюраклар Клуби»нинг суд хукми йўқ қилинган архиви МҲХ ЖОСУСИ сайтида!
    • Yanvar 5, 2017

    Диққат, диққат! Огоҳ бўлинг! Жосус суд хукми билан йўқ қилингани айтилаётган хужжатларни чоп қила бошлади! Ўзи Канада фуқаролигини олган бўлишига қарамасдан Рустам Иноятов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси Миллий Хавфсизлик хизмати билан…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading