Нурилла Мақсудов: Ҳар қандай кураш халқаро қонун-қоидалар доирасида бўлиши лозим

“Исёнкор” саволларига «Андижон: Адолат ва Тикланиш» ташкилоти раиси Нурилла Мақсудов жавоблари:

Шу йилнинг 18 сентябр куни “Понауз” сайтида ўз радикал қарашлари билан танилган мухолифат фаоли Дилмурод Худойқулнинг “Ўзим ҳақимда” деб номланган мақоласи эълон қилинди.

(Қаранг: http://ponauz.com/news/wzim_aimda/2009-09-18-1628) .

Бу мақолада муаллиф очиқдан очиқ террорни тарғиб қилиб чиққан:

Мақоладан иқтибос:

“Қаранг, дунёнинг қайноқ нуқталарида мазлум халқлар босқинчиларга қарши барча усуллар билан курашмоқдалар. Ҳатто, лозим топилса ўзини портлатиш йўли билан ҳам душманга талофат етказмоқдалар”.

“Биз ҳам террорчи Каримов ҳукуматига қарши қўшин тузишимиз, қуролланишимиз лозим.

Шахсан менга шаърий фатво ва қурол берилса террорчи Каримов ҳукуматига қарши ҳар-қандай усул билан, ҳатто ўзини-ўзи портлатиш йўли билан бўлсада ҳужумга отланаман”.

Иқтибос тугади:

— “Понауз” сайтида мухолифатни террорга чорловчи мақоланинг эълон қилиниши сизнингча нимани англатади?

Нурилла Мақсудов: — Бу саволларга жавоб бериш ўрнида шуни айтган бўлардик-ки:

1) Динни даъво қилаётган киши бизнинг назаримизда аввало ўзи қила оладиган ишни гапиришлиги керак бўлади, чунки Қуръони карим 61-сурасининг 2-3 оятларида мусулмон кишининг қила олмайдиган ишини қиламан дейишлиги Аллоҳ- Таоло наздида ўта манфур иш дейилган. Шунинг учун кўпчилик оммага чақириқ қилаётганда, айниқса шу жиҳатларга эътибор қаратиш керак. Ҳеч қайси бир диний уламоларимиз бу ишга фатво бермаган. Демак-ки, Ислом дини нуқтаи-назаридан бу чақириқ мақбул эмас бўлиб чиқади.

2) Бу кураш услуби демократик тамойилларга ҳам мос келмаслигидан келиб чиқилса, бу чақириқ иккала йўналишга ҳам тўғри келмаслиги аён бўлади. Шунинг учун биз ташкилотимиз номидан ҳам бу чақириқларга нисбатан қатъий қаршилигимизни билдириб ўтамиз. Биз бу инсон (Дилмурод Худойқул)нинг золимга қарши курашиш туйғусини ҳурмат қиламиз, лекин, яна қайтариб ўтамиз, ҳар қандай кураш халқаро қонун-қоидалар доирасида бўлиши лозим.

-Ўзбек мухолифати номидан иш олиб бораётган сайтда террорнинг тарғиб қилиниши қандай оқибатларга олиб келиши мумкин?

Нурилла Мақсудов: — Мухолифат сайтларида бундай мақоланинг берилиши ҳақида Толиб Ёқубов томонидан берилган жавобларида бу масала жуда ўринли, аниқ ёритилган. Бу жавобларга қўшимча киритишнинг ҳожати йўқ.

Шу ўринда қуйидагини айтиб ўтиш керак-ки, «Пона.уз» сайти «13 май Иттифоқи»нинг расмий сайти эмас. Ҳар бир ташкилотнинг ўз веб-сайти мавжуд. Аммо «Пона.уз» сайти модератори «Иттифоқ» аъзоси бўлгани учун бу масалани «Иттифоқ» доирасида кўриб чиқиб, керакли чора-тадбирлар кўрилди.

— Сизнингча Ислом Каримов режимига қарши ўзбек мухолифати террор йўли билан курашиши керак деган фикрлар қанчалик мантиқли?

Нурилла Мақсудов: — Бундай кураш услуби ҳеч қандай мантиққа тўғри келмаслигини юқорида айтиб ўтдик. Халқ сўзи билан айтганда: зулм зулмни келтириб чиқаради. Мухолифат минбаридан туриб ноқонуний кураш услубларига бўлган чақириқларни бизнинг ташкилот доимо қоралайди.

Суҳбатдош: Юсуф Расул

http://isyonkor.ucoz.ru/news/ar_andaj_kurash_khalaro_onun_oidalar_doirasida_bwlishi_lozim/2009-10-18-1742

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.