Эълон: Жараён сайти юзасидан янгиликлар ҳақида билдиришнома
Ҳурматли муштарийлар!
Яқин кунларда сайтимизда Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари муҳофазаси билан шуғулланиб келаётган маҳаллий ва халқаро ташкилотлар фаолияти ҳақидаги мақолалар чоп этила бошлайди.
Шунингдек, сиз ушбу ташкилот вакилларининг интервьюлари билан ҳам танишишингиз мумкин бўлади.
Бу каби материалларни “Жараён” сайтида чоп этишдан асосий мақсад жамоатчиликни мазкур ташкилотларнинг минтақа мамлакатларида олиб бораётган ишлари билан таништиришдан иборатдир.
Агар у ёки бу ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти ҳақида кўпроқ маълумот олишни истасангиз, марҳамат қилиб, бу ҳақда сайтимизда изоҳ қолдиринг.
“Жараён” таҳририяти истакларингизни инобатга олишгаҳамда сизни қизиқтирган ташкилот ҳақида материал тайёрлаб, чоп этишга ҳаракат қилади.
Fikr bildirish