TeliaSonera Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари учун ғамхўрлик қилганми?
Ўзбекистонга 2007 йили – Андижондаги қирғинлардан сўнг, сиёсий қатағонлар ўз чўққисига чиққан пайтда кириб келган Швециянинг TeliaSonera уяли компанияси, унинг раҳбарига кўра мамлакатдаги инсон ҳуқуқларини тиклашга кўмаклашган.
Ларс Ниберг (Lars Nyberg), швед телекоммуникация гиганти TeliaSonera раҳбари, яқинда матбуот анжумани чақириб, ўзининг Ўзбекистондаги бизнесини оқлашга ҳаракат қилди.
У 19 сентябр куни, Ўзбекистондаги Ucell уяли операторини қўлга киритиш учун ўзбек президентининг қизига 2,2 млрд. шведских крон пора берганлиги ҳақида SVT телеканали журналистик суриштирувида янграган айбловларга жавоб берди.
“Мен TeliaSonera ҳеч кимга пора бермаган ва пул ювишда иштирок этмаган деб биламан”, – дея билдирди Ниберг журналистларга.
Бироқ, TeliaSoneraнинг Гибралтарда рўйҳатга олинган Каримовага яқин хоним Гаяна Авакян рахбарлик қилувчи Takilant Limited компаниясига ўтгказган пуллар тағинда кўпроқ бўлиб чиқди.
Бугунги курс билан 352 млн. АҚШ доллари бўлган 2,3 млрд. шведских крон, Нибергнинг сўзларига кўра, Takilantга пора сифатида эмас, балки сармоя сифатида ўтказилган. Бугун Ўзбекистондаги Ucellнинг нархи бу суммадан икки баробар ошади, чунки ўтган беш йил давомида уяли оператор ўз мижозлари сонини 400 мингдан тўққиз миллионтага қадар оширган, дея билдирди TeliaSonera раҳбари.
Шунга қарамасдан, Ниберг унинг компанияси ҳеч қандай айб қилмаган дея олмайди. У журналистик суриштирувга асосланган айбловларнинг қанчалик асосли экани юзасидан ўз текширувини ўтказиши ва бунинг натижалари йилнинг оҳирига қадар маълум қилинишини билдирди.
Ушбу суриштирувга асосан, агар TeliaSoneraнинг Ўзбекистонда қолиши инсон ҳуқуқларининг бузилишига олиб келаётган бўлса, швед компанияси самлакатни тарк этиши мумкин, дея билдирди Ларс Ниберг.
Кечиккан гиналар
Бугунги кунда Францияда қувғинда яшаётган таниқли ўзбек ҳуқуқ ҳимоячиси Мўтабар Тожибоева, у турмадалиги пайтида TeliaSonera Гулнора Каримовга алоқадор компания билан битим тузган.
У инсон ҳуқуқлари мавзусини, Ниберг яксон қилувчи фош қилишдан кейин – ўзини оқлаш учун кўтармоқда.
Тожибоева, Ниберг ва унинг ширкати Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқларига тупургани, ягона уни қизиқтираётган нарса – пул эканлигини айтади.
Агар TeliaSonera гибралтардаги шубҳали компаниядан Ucellни сотиб олишдан олдин Ўзбекистондаги вазиятни ўрганганида эди, ўша пайтда Ислом Каримов режимининг Андижондаги 2005 йил 13 май намойишни оммавий ўққа тутгани учун Евроиттифоқ санкциялари остида эканлигини биларди.
Бу вақтда турмаларда андижонликларнинг қатл қилинишига гувоҳ бўлганликлари ёки буни танқид қилишгани учун ўнлаб дисседентлар азоб чекаётгани, Ўзбекистон кучишлатарларининг муаммоси бўлган қийноқлар – Андижон воқеаларидан кейин деярли очиқчасига қўллана бошлаганлигини биларди.
Режимнинг кўмакчиси
“Мен турмадалигимда TeliaSonera мен ҳақимда, журналистлар, бошқа ҳуқуқ ҳимоячилари ва умуман инсон ҳуқуқлари ҳақида гапирганини эшитмадим, – дейди Тожибоева”. TeliaSonera, дейди Тожибаева, Ўзбекистонда диктатуранинг кучайишига кўмаклашади. Ucell, ва бошқа Ўзбекистондаги уяли операторлар, репрессив режимга бўйсунади ва улардан мижозларнинг суҳбатларини эшитиш сўралганида қаршилик кўрсатишмайди, уларнинг алоқалари ва бошқа ахборотларни беришади.
“Телефонларнинг эшитилиши туфайли мамлакатда қўрқув пайдо бўлади бунга TeliaSoneraга ўхшаган ширкатлар ёрдам беради”, – дейди Тожибоева.
TeliaSonera президентининг Ўзбекистонга 2,3 млрд. швед крони сармоя киритгани ҳақидаги иддаосига, Тожибоева, бу пуллар Ўзбекистонга бормагани, Гулнора Каримованинг чўнтакларида қолганига ишончи комил айтади.
“Швед компанияси, каримов режимининг ички моҳиятини, ўз битимлари тафсилотларини очиш , Каримовни мутлақ фош этиш билан Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқларига ёрдам бериши мумкин”, – дейди ҳуқуқ ҳимоячиси.
Унинг сўзларига кўра, шведларнинг ифлос Каримов бизнесига аралашгани ажаблантирмайди. Унинг сўзларига кўра, европаликлар Каримов мамлакатда ўз халқига қарши нимаики қилмасин у билан ҳамкорлик қилишни кўзлашади.
2011 йил Париж судида, Каримовнинг кенжаси Лола, уни «диктаторнинг қизи» дея атагани учун француз нашри билан судлашган пайти, тасодифан Европа комиссияси каримовларнинг ташкилотига пул ажратгани маълум бўлди.
Лоланинг “Сен ёлғиз эмассан” жамғармаси, масалан, 3,7 млн. евро ёрдам олган. Пора ва устама закалат пуллари гўё унга камлик қилгандай.
Uznews.net
Fikr bildirish