Ҳуқуқ фаоллари вояга етмаганларни даладан қайтаришга чақирмоқда

Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари альянси мамлакат ҳукуматини коллеж ўқувчиларини пахта теримига жалб қилиш амалиётидан воз кечишга чорлади.

Ташкилотнинг 21 сентябрь куни тарқатилган матбуот варақчасида Ўзбекистон Конституциясига кўра, 18 ёшга кирмаган мамлакат фуқаролари бола ҳисобланиши ва бу ёшга етмаган коллеж ўқувчилари пахта далаларидан қайтарилиши шартлиги таъкидланади.

Матбуот варақчасида бу йил Ўзбекистон ҳукуматининг мактаб ўқувчиларини мажбурий равишда теримга жалб қилмаслик қарори яхши ва кутилмаган янгилик бўлгани, ҳақиқатан ҳам 2012-2013 ўқув йилида ўзбек расмийлари халқаро босим остида мамлакатнинг барча вилоятлари ва Қорақалпоғистонда ўқувчиларни дала ишларига юбормай, уларнинг ўқишни давом эттириши учун шароит яратгани эътироф этилади.

Айни пайтда шу кунда 15-16-17 ёшдаги коллеж ўқувчилари пахта далаларида мажбурий меҳнатга жалб қилинганини таъкидлаган альянс фаоллари бу билан расмийлар Ўзбекистон Конституцияси меъёрлари, Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги қонун ва бошқа халқаро шартномаларни бузаётганини қайд этадилар.

 

“Шу сабабдан ҳам ҳуқуқ ҳимоячилари Ўзбекистон ҳукуматини коллеж ўқувчилари эксплуатациясини бекор қилишга ва уларни зудлик билан пахта далаларидан олиб чиқиб, ўқишга қайтаришга чақиради”, дейилади Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари альянси тарқатган матбуот варақчасида.

 

Альянс вакиллари фикрича, Ўзбекистон пахта далаларида болаларни мажбурий равишда ишлатиш каби бу шармандали амалиётга бутунлай чек қўйилиши лозим.

 

www.Jarayon.com

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.