Тожикистон: Маҳбуслар “Роғун” ва “Сангтўда” воситасида қийноққа солинмоқда

Тожикистондаги инсон ҳуқуқларини ҳимоялаш мустақил маркази раҳбари Сергей Романов 26 сентябр куни Варшавада бўлиб ўтган тадбирда мамлакат ҳибсхоналарида сўроқ қилинаётган гумонланувчиларга нисбатан “Сангтўда” ва “Роғун” қийноқ машиналаридан фойдаланилаётганини гапирган.

ЕХҲТнинг инсон ҳақларига оид йиллик йиғилишида қатнашган тожикистонлик ҳуқуқ фаоли Сергей Романов таъкидича, террорчиликда гумонланиб ҳибсга олинганларнинг инсоний ҳуқуқлари айниқса кўп топталмоқда.

Халқаро тадбирда “53 нафар истаравшанлик иши”га ҳам тўхталган тожикистонлик ҳуқуқ фаоли ҳибсга олинганларнинг кўпчилигидан айнан “Сангтўда” ва “Роғун” деб аталувчи қийноқ машиналари ёрдамида иқрорлик кўрсатмаси олинганини таъкидлаган.

“Роғун” электрошок қийноқ машинасининг қуввати “Сангтўда”га нисбатан кучлироқ бўлиб, бу машинага солинган ҳар қандай айбланувчи қилмаган гуноҳига иқрор бўлиши муқаррар”, дея таъкидлаган Сергей Романов.

 

Унинг айтишича, Тожикистон ҳибсхоналарида маҳбусларга нисбатан қоронғу ертўлаларга қамаш, баданни сигарет чўғи билан куйдириш ва номусга тажовуз қилиш каби қийноқ турлари кенг қўлланилади.

Шунингдек, ҳуқуқ фаолининг таъкидлашича, ҳибсга олинганлар яқинларини унинг ҳузурида яланғочлаш, аёлининг  расмини Интернетда чоп қилиш таҳдиди билан руҳий қийноқларга ҳам дучор қилинаётган экан.

Тожикистон Адлия вазирлигининг республика қамоқхоналарини назорат қилиш бош бошқармаси бошлиғи Иззатулло Шарипов ҳуқуқ фаоли Романовнинг бу айтганларини “бориб турган уйдирма ва бўҳтон”, дея баҳолади.

Тожик расмийсининг таъкидлашича, “республика ҳибсхоналарида ҳеч қандай қийноқ машинаси йўқ ва бўлмайди ҳам”.

Эслатиб ўтамиз, 16 сентябр куни Душанбе шаҳридаги 1-қамоқхонадан маҳкум Ҳамза Икромовнинг жасади чиққанди. Яқинларининг айтишича, маҳкум қийноқлардан жон берган.

Икромовнинг оиласи билан бирга қаторда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи маҳаллий ва хорижий ташкилотлар Тожикистон расмийларини маҳкум Ҳамза Икромовнинг ўлими билан боғлиқ ҳолатни реал ва ҳаққоний ўрганишга даъват этмоқда.

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.