Тожикистонлик собиқ мулозимга умрбод қамоқ жазоси таҳдид қилмоқда

Тожикистоннинг Исфара туманидаги Кимё корхонаси собиқ раиси Низомхон Жўраевга мамлакат  Бош прокуратураси томонидан янгитдан айблов билдирилди.

Бу борада “Жараён”га унинг адвокати Файзинисо Воҳидова маълум қилди.

Аввалроқ Жўраев республика Бош прокурори ўринбосари Толиб Бобоевни ўлдирганлик ва катта миқдордаги давлат мулкини талон-тарож қилганлик ҳамда жиноий гуруҳ тузганлик каби қатор оғир жиноятларда айбланиб, жиноий жавобгарликка тортилган эди.

Бу айбловлар уйдирилган эканини даъво қилган Жўраев 2007 йили Тожикистондан қочиб, Бирлашган Араб Амирликларидан бошпана топганди.

Кейинчалик Россия ҳукуматидан сиёсий бошпана сўраган Низомхон Жўраев шу йилнинг 27 феврал куни Москва шаҳрида ҳибсга олинди. Ўшанда унга тожикистонлик фуқаро Мирбодулло Каримовга суиқасд қилганлик айби қўйилди.

Кўп ўтмай унга нисбатан эълон қилинган айблов ўз исботини топмади ва у 29 март куни қўйиб юборилди. Аммо унинг адвокати Анна Ставицкая Москва шаҳар тергов изоляторидан чиққан Низомхон Жўраев дараксиз йўқолганидан жамоатчиликни хабардор қилди.

Орадан ўн кунча вақт ўтгач, Душанбе шаҳрида дараги чиққан Низомхон Жўраев Тожикистон президенти ҳузуридаги Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши кураш агентлигида тергалди.

Агентлик масъулларининг маълум қилишича, ўз кўрсатмалари билан Жўраев айрим “иқтисодий жиноятларнинг тугунини ечишга кўмаклашган”.

Терговчилар хулосасида унга нисбатан аввал эълон қилинган бир қатор жиноятлар, жумладан “жиноий гуруҳ тузганлик” айби ҳам олиб ташлангани айтилган ва бу ҳақда маҳаллий матбуот орқали эълон қилганди.

“Аммо бугун ҳеч бир асоссиз республика Бош прокуратураси Жўраев барча моддалар бўйича айбдор деб топилиши ва иш судга юборилиши борасида ёзма топшириқ  берди. Умрбод қамоқ жазоси берилиши мақсадида шундай қилинган. Булар шу билан ўзларининг барча айбларини ёпмоқчи», – дейди Жўраевнинг адвокати Файзинисо Воҳидова.

Адвокатнинг таъкидлашича, Жўраевга нисбатан Тожикистон Жиноят кодексидаги 104- ва 187-моддалар бўйича айбловнинг қайта юклатилиши унинг умрбод қамоқ жазосини олишига туртки бўлади.

“Жўраев иши Бош прокуратура томонидан жуда шошилинч олиб борилаётгани сезилади. Бу эса Жўраевнинг айбдор деб топилишига асос қилиб кўрсатилаётган ҳолатларнинг реал текширилишига имкон бермайди. Бош прокуратуранинг айрим масъуллари бу билан бир томондан Жўраев бир умрга қамалишини, бошқа томондан эса Жўраев иши бўйича қамалган 33 нафар исфаралик қамоқхонада қолиб кетишини истайди. Бу ҳаракатлар ортида сиёсий ўйин  ётибди”, – дея таъкидлади Файзинисо Воҳидова.

Адвокат Воҳидова Низомхон Жўраев ишидаги мавжуд тушунмовчиликлар бўйича амалий ёрдам кўрсатишни сўраб, Тожикистон Иқтисодий суди билан бирга мамлакат президенти Имомали Раҳмонга ҳам мурожаатнома юборилганини маълум қилди.

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир
  • Related Posts

    Абдуллоҳ Бухорий суиқасди маҳкамада!
    • Fevral 21, 2016

    22 февраль куни Истанбулнинг 8-оғир жазо маҳкамасида Собир Шукуров ва Элдор Аслан устидан иккинчи суд мажлиси ўтади. Бу икки шахс 2014 йил 10 декабрь куни Истанбулдаги «Эҳсон Илм» жамияти раҳбари…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading
    Полониум суиқасдига ўхшашликлар
    • Fevral 10, 2016

    https://www.youtube.com/watch?v=qvSRLDP5Mas&feature=youtu.be Тавсия этинг / Поделиться / Share:

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading