Икки нафар ўзбек ҳуқуқ фаоли озодликка чиқди

Ўн беш суткага қамалган ҳуқуқ ҳимоячиси Ўктам Пардаев ва мухолифатчи Фахриддин Тиллаев куни кеча уйларига қайтдилар.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари мустақил ташкилоти Жиззах вилояти бўлими раиси 34 ёшли Ўктам Пардаев 15 суткалик қамоқ жазосини ўтагач, 17 сентябрь куни озодликка чиқди.

Ўктам Пардаев 30 сентябрь куни Жиззах шаҳар ички ишлар бўлимининг 7 кишидан иборат махсус гуруҳи томонидан қўлга олиниб, номаълум тарафга олиб кетилганди.

Сўнг эса унинг яқинлари билан суҳбатлашган давлат адвокати Пардаев халқни пахта теримига чиқмасликка чақиргани ва шу орқали гўёки халқни исёнга даъват қилишга урингани учун судланганига ишора қилганди.

Ўз навбатида, ҳуқуқ ҳимоячиси ўзига билдирилган айбловларни тан олмаслигини ва бирор бир айбсиз 15 сутка ўтириб чиққанини айтади.

Пардаевнинг озод бўлганидан бир кун ўтиб, 18 октябрь куни 15 суткага қамалган сурхондарёлик мухолифатчи Фахриддин Тиллаев ҳам озодликка чиқди. 42 ёшли фаол 3 октябрь куни Сурхондарёда маҳаллий милиция ходимлари томонидан тутиб кетилган.

Тиллаев 23 сентябрь куни ҳам Тошкентдаги Қўйлиқ мардикор бозорида иш топиш илинжида келган кишиларга «Мустақил мардикорлар касаба уюшмаси»га кириш учун варақалар тарқатаётган пайти милиция ходимлари томонидан ушлаб кетилганди.

Эслатиб ўтсак, 5 октябрь куни Тошкентда пикет ўтказган ҳуқуқ фаоллари Абдулла Тожибой угли ва Нуриддин Жуманиёзов жиззахлик ҳамкасблари Ўктам Пардаев ва сурхондарёлик мухолифатчи Фахриддин Тиллаевнинг озод этилишини талаб қилгандилар.

Ҳуқуқ ҳимоячилари Абдулла Тожибой ўғли ва Нуриддин Жуманиёзов зум ўтмай милиция ходимлари томонидан ҳибсга олинган эдилар ва 2 соатча ушлаб турилгандан сўнг қўйиб юборилгандилар.

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.