Ослода Норвегия Хельсинки қўмитасининг семинари бўлиб ўтади
Норвегия Хельсинки қўмитасининг 35 йиллиги муносабати билан бўлиб ўтажак семинарда Европа ва постсовет мамлакатларида демократиядан чекинишнинг олдини олиш йўллари муҳокама қилинади.
23 октябрь куни Ослода Норвегия Хельсинки қўмитасининг “Демократия даъвоси – Демократик бошқарув эрозиясига қандай қарши туриш мумкин?” деб номланган юбилей семинари бўлиб ўтади.
“2011-2012 йиллардаги Араб баҳори советлар коммунизми қулаганидан кейин авторитар бошқарув учун жиддий муаммо яратди. Шунга қарамасдан, демократиядан глобал миқёсда чекиниш, шу жумладан, сайловларни сохталаштириш, матбуот эркинлигини чеклаш, қонун устиворлигини емириш ҳамда фуқаролик жамияти учун чекловлар қўйиш кабилар давом этмоқда”, дейилади Норвегия Хельсинки қўмитаси (НХҚ) маълумотномасида.
НХҚ вакиллари фикрича, араб баҳори ва совет коммунизмининг қулаши халқ норозилигининг авторитар режимга нуқта қўя олишини кўрсатган, бироқ бу демократиянинг бошланиши бўлмаслиги ҳам мумкин.
Fikr bildirish