Қирғиз расмийлари жанжалли эмлов иши юзасидан жиноий иш қўзғади

Қирғизистон Бош прокуратураси махсус рухсатномаси бўлмаган ҳолда Ҳажга кетаётганларни шифохона хорижида эмлаган ширкат вакилларига нисбатан жиноят иши очди.

Ҳаж зиёрати олдидан тумов ва менингитга қарши эмланган қирғизистонликлар ўзларини ёмон ҳис қилганлари, бунинг натижасида ҳатто ўшлик 66 ёшли Ҳабибахон Пирдавсханова вафот этгани ҳақида “Жараён” аввал ёзганди.

Мазкур иш юзасидан текширув бошлаган прокуратура ходимлари Ҳажга отланган қирғизистонликларни тиббий хизмат кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлмаган тадбиркорга қарашли ширкат эмловдан ўтказганини, фойда топиш мақсадида бу ишни амалга ошириш ширкат ходимлари Соғлиқни сақлаш вазирлигидаги айрим шахслар билан тил бириктирганини аниқлаганлар ва мамлакат Жиноят кодексининг уч моддаси бўйича жиноят иши очганлар.

Ноқонуний эмлов фактини қайд этган прокуратура ходимлари айни пайтда бу эмловдан кишилар вафот этгани ҳақида маълумотга эга эмаслигини айтмоқдалар. Ваҳоланки, аввалроқ “Жараён” мухбири билан сўзлашган ўшлик ҳуқуқ ҳимоячиси Иззатулло Раҳматуллаев ўз ҳамкасби Азиза Абдурасулова билан бирга бу воқеа ҳақида Ўш вилоят прокурори Айбек Самаковга хабар қилганларини, шундан сўнг мулозим бу бўйича текширув бошлашга ваъда берганини айтганди.

Ҳажолди эмлови оқибатида Қирғизистонда одам ўлганини мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари ҳам инкор қилмоқда.

“Жараён” ноқонуний эмлов билан боғлиқ Қирғизистондаги воқеалар ривожини кузатишда давом этади.

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир
  • Related Posts

    Абдуллоҳ Бухорий суиқасди маҳкамада!
    • Fevral 21, 2016

    22 февраль куни Истанбулнинг 8-оғир жазо маҳкамасида Собир Шукуров ва Элдор Аслан устидан иккинчи суд мажлиси ўтади. Бу икки шахс 2014 йил 10 декабрь куни Истанбулдаги «Эҳсон Илм» жамияти раҳбари…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading
    Полониум суиқасдига ўхшашликлар
    • Fevral 10, 2016

    https://www.youtube.com/watch?v=qvSRLDP5Mas&feature=youtu.be Тавсия этинг / Поделиться / Share:

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading