Журналист ва ҳуқуқ фаоли Турсунбек Тўразода озодликка чиқди

Жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилояти судининг 2011 йил 2 июлидаги ҳукми билан 5 йилга озодликдан маҳрум қилинган журналист ва ҳуқуқ ҳимоячиси Турсунбек Тўразода (Турсунқул Остонақулов) шу йилнинг 20 октябрида озодликка чиқди.

“Жараён” мухбири билан сўзлашган Турсунбек Тўразода уйига қайтгани, аҳволининг яхши эканини маълум қилди.

Унинг айтишича, ҳуқуқ фаоли шу йилнинг июнь ойида Навоий вилоятининг Қизилтепа шаҳридаги 64/48-муассасасидан Сирдарё вилояти Оқ олтин туманидаги манзил колонияга кўчирилган ва октябрь ойида озодликка чиқарилган.

Турсунбек Тўразода 2010 йил декабрида Жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилоят суди томонидан қўпорувчиликда айбланиб, турли муддатларга озодликдан маҳрум қилинган 10 нафар ўсмирга тергов даврида қўлланилган қийноқлар масаласини кўтарган ҳуқуқ фаолидир.

Темир йўл рельсларининг ўғирланиши билан боғлиқ мазкур жиноят иши “Ўтюраклар” клуби орқали ҳатто БМТнинг тегишли қўмиталарига қадар етиб борди ва кўрилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг Тошкент вилояти бўлими фаоли бўлган Турсунбек Тўразода (Турсунқул Остонақулов) Сирдарё вилояти Сирдарё тумани ИИБ томонидан 2011 йилнинг 7 февралида товламачилик жиноятида гумонланиб ҳибсга олинганди.

Ҳуқуқ ҳимоячиси 2001-03 йилларда “Озодлик” радиосининг Ўзбекистон бюросида мухбир, 2003-04 йилларда “Ҳуррият” газетасида махсус мухбир, 2004-06 йилларда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Сирдарё вилояти бўлими фаоли, 2006-2010 йилларда Халқаро инсон ҳуқуқлари Қўмитаси Сирдарё вилояти бўлими раиси ва сўнгги 1,5 ойда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг Тошкент вилояти бўлимида фаолият олиб борган.

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.