Тожикистон Адлия вазирлиги ёш ҳуқуқшунослар ташкилоти билан судлашмоқда

Хўжанд шаҳар суди мамлакат Адлия вазирлигининг “Ампаро” ҳуқуқшунос ёшлар нодавлат ташкилоти устидан даъво аризасини ўрганишга киришди.

Тожикистон Адлия вазирлигининг иддаосига кўра, “Ампаро” ташкилоти мамлакат қонунчилигини беш ҳолат бўйича бузган.

«Ампаро» ўзининг ҳуқуқий адресини ўзгартирган ва бундан вазирликни расман огоҳлантирмаган. Шунингдек, бу ташкилот ўз фаолият ҳудудидан четга чиқиб, ҳеч бир рухсатсиз мактабларда сўров ўтказган. Турли Интернет саҳифаларида ташкилот фаолияти ва у олиб бораётган тадқиқот хулосалари борасида мақолалар чоп этган», деди суд жараёнида вазирлик вакили Қурбонали Бобоев.

“Ампаро” ташкилоти адвокати Жунайд Ибодов эса Адлия вазирлигининг ташкилот фаолиятини тўхтатишга оид даъвосини “буюртма”, дея баҳолади.

“Хусусан “Ампаро” ташкилотининг ҳарбий хизматга чақириқ қоғози олган тожикистонлик ёшлар орасида уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари борасида олиб борган тушунтириш ишлари айрим сиёсий доираларнинг ғашига теккан бўлиши мумкин”, дея мулоҳаза билдирди адвокат Ибодов.

Ибодовнинг айтишича, “Ампаро” ҳуқуқшунос ёшлар ташкилоти Тожикистоннинг барча туман ва шаҳарларида фаолият юритаётган бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиши ҳамда ўсмир ёшдаги болаларнинг келгусида ҳарбий хизматга жалб этилиши билан боғлиқ ҳуқуқий меъёрлар атрофида тушунтириш ишлари олиб боришга ҳақлидир.

“Шунинг баробарида бу ташкилот халқаро ҳамжамиятни ўз фаолияти билан таништириб бориш ҳуқуқига ҳам эгадир”, деди ҳуқуқшунос Ибодов.

Ёш ҳуқуқшунослар ташкилоти сўнгги бир неча йил давомида асосан ҳарбий хизматга даъват масаласи ва чақириқ қоғози олган ёшлар ҳуқуқларининг тегишли идораларда топталаётгани ҳамда мажбурий ҳарбий хизмат, яъни тожикистонлик ёшларни бездирган “облава”лар борасида таҳлилий мақолалар нашр қилиб келганди.

“Ампаро” ҳуқуқшунос ёшлар жамияти 2005 йили Тожикистон Адлия вазирлигининг расмий қайдидан ўтган ва Сўғд вилоятида фаолият юритаётган эди.

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир
  • Related Posts

    Абдуллоҳ Бухорий суиқасди маҳкамада!
    • Fevral 21, 2016

    22 февраль куни Истанбулнинг 8-оғир жазо маҳкамасида Собир Шукуров ва Элдор Аслан устидан иккинчи суд мажлиси ўтади. Бу икки шахс 2014 йил 10 декабрь куни Истанбулдаги «Эҳсон Илм» жамияти раҳбари…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading
    Полониум суиқасдига ўхшашликлар
    • Fevral 10, 2016

    https://www.youtube.com/watch?v=qvSRLDP5Mas&feature=youtu.be Тавсия этинг / Поделиться / Share:

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading