Ақтўбедаги ҳибсхонада ўзбек қочқинининг Қуръони олиб қўйилди

“Жараён”га маълум бўлишича, Ақтўбе шаҳридаги вақтинчалик тергов изоляторида сақланаётган ўзбекистонлик бошпана изловчи Хайрулло Турсуновнинг Қуръони Карим китоби навбатдаги текширувда олиб қўйилган.

Турсуновнинг адвокати орқали билдиришича, камера текширилган пайтда қочқиннинг Қуръон китоби олиб кетилган.

Адвокат Кенес Жусуповга кўра, қамоқхона нозири ушбу китобни экспертизадан ўтказиш учун олиб чиққанини билдирган.

“Китобда арабий ёзувлар бўлгани учун нозирларни унинг эстремистик эмаслигини текшириш учун экспертизага юборганини билдиришди”, – дейди Кенес Жусупов.

“Жараён” мухбирининг Ақтўбе шаҳар вақтинчалик тергов изолятори билан боғланишга бўлган ҳаракатлари бесамар кетди.

Қозоғистонда Қуръон билан боғлиқ ҳодиса олдин ҳам учраган. 2009 йили Адлия вазирлиги веб-саҳифасида таъқиқланган адабиётлар рўйхатига Қуръоннинг айрим суралари ҳам киритилган эди.

Адлия вазирлиги ушбу таъқиққа Остона шаҳар маҳкамасининг қарори билан Мусҳафнинг айрим сураларини Қозоғистонда эшитиш ва тарқатиш маън қилингани сабаб бўлганини келтирган.

Қозоғистон Адлия вазирлиги веб-саҳифасида Қуръони Каримнинг Мишари Ал-Рашид ва Фарис Уббад ижросидаги бир неча суралари ўрин олган.

Ушбу хабар Қозоғистон матбуотида чиқиб кетгач, Адлия вазирлиги таъқиқланган адабиётлар рўйхати келтирилган саҳифани сайтдан олиб ташлаган.

Адлия вазирлиги ушбу маълумотларни веб-саҳифага қўйишда техник хатолик содир бўлганини, суралар эмас, балки ушбу сураларнинг Мишари Ал-Рашид ва Фарис Уббад томонидан қилинган тафсирлари маън қилинганини билдирган.

Хайрулло Турсунов 8 ойдан бери Ақтўбе шаҳар вақтинчалик тергов ҳибсхонасида сақланмоқда. Ўзбекистон ҳукумати унга Қозоғистонда диний-экстремистик жамоатда иштирок этганлик, Ўзбекистонда конституцион тузумга тажовуз қилганлик каби айбловларни қўйган.

 

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир
  • Related Posts

    Абдуллоҳ Бухорий суиқасди маҳкамада!
    • Fevral 21, 2016

    22 февраль куни Истанбулнинг 8-оғир жазо маҳкамасида Собир Шукуров ва Элдор Аслан устидан иккинчи суд мажлиси ўтади. Бу икки шахс 2014 йил 10 декабрь куни Истанбулдаги «Эҳсон Илм» жамияти раҳбари…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading
    Полониум суиқасдига ўхшашликлар
    • Fevral 10, 2016

    https://www.youtube.com/watch?v=qvSRLDP5Mas&feature=youtu.be Тавсия этинг / Поделиться / Share:

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading