Бўстонликларнинг нафақалари кейинги йилга қолиб кетди

Жиззах вилоятининг Зарбдор тумани Бўстон шаҳарчасидаги 1-мактабда фаолият юритаётган пенсионерлар ноябр ойи пенсиясини 2013 йилда оладиган  бўлдилар.

Пенсионерлар ноябр ойи учун бериладиган нафақанинг қачон берилиши ҳақида шу мактабнинг бош ҳисобчиси Акбардан сўраганларида, у: «Йил якунида банклар якшанба куни ҳам ишлайди, шунинг учун сизлар 23 декабрь, якшанба куни «АГРОБАНК»ка бориб, пластик карточкаларингизга пулни тушириб олишларинг мумкин», дейди.

Унинг сўзларига ишонган пенсионерлар банкка борганларида ноябр ойининг нафақаси ҳали банкка келмаганлиги маълум бўлади.

Нафақа илинжида борган одамлар бунинг сабабини билиш учун туман ижтимоий таъминоти бўлимига қўнғироқ қиладилар. У ердан олинган жавобдан маълум бўлишича, 1-мактаб бош ҳисобчиси ноябр ойи учун нафақаларга ҳатто буюртма ҳам бермаган экан.

Қизиғи шундаки, туман ижтимоий таъминоти бўлими ходими пенсионерларга: «Вилоятимизда нафақа таъминоти йил сўнгигача тўла амалга оширилган, деган ҳисоботни республикага бериб бўлганмиз, энди нафақаларни 2013 йилда оласизлар», дейди.

Ҳозирда мактабда ишловчи нафақахўрлар танг аҳволда қолишган. Уларнинг қаерга арз қилишни билмай бошлари қотган.

Пенсионерларнинг айтишларича, мактаб бош ҳисобчисининг ўз ишига масъулиятсизлик билан ёндошишига ундаги жазосиз қолишга ишонч сабабдир. Чунки у мактаб директори Бахтиёр Элмуродовнинг яқин қариндош бўлиб ҳисобланади.

Ҳозирда нафақахўрлар 1-мактабда бош ҳисобчиликдан ташқари Янги Бўстон қўрғонида жойлашган заиф эшитувчи болалар махсус мактаб интернатида бош ҳисобчи ҳам бўлиб ишлайдиган Акбарни ҳатто мобиль телефонига қўнғироқ қилиб ҳам топа олишмаяпти.

Нафақасини ололмаётган пенсионерлар шу кунларда бу борада маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идораларига ариза бериш ҳаракатида юрибдилар.

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир
  • Related Posts

    Абдуллоҳ Бухорий суиқасди маҳкамада!
    • Fevral 21, 2016

    22 февраль куни Истанбулнинг 8-оғир жазо маҳкамасида Собир Шукуров ва Элдор Аслан устидан иккинчи суд мажлиси ўтади. Бу икки шахс 2014 йил 10 декабрь куни Истанбулдаги «Эҳсон Илм» жамияти раҳбари…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading
    Полониум суиқасдига ўхшашликлар
    • Fevral 10, 2016

    https://www.youtube.com/watch?v=qvSRLDP5Mas&feature=youtu.be Тавсия этинг / Поделиться / Share:

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading