Женева полицияси ҳуқуқ фаоли Мўътабар Тожибоевани қидирмоқда

Бу ҳақда “Жараён”га “Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти раҳбари, айни пайтда Швейцарияда бўлган Мўътабар Тожибоеванинг ўзи маълум қилди.

3 март куни “Ўтюраклар клуби” раҳбари Мўътабар Тожибоева “Жараён” журналистларига уни Женева полицияси қидираётгани ҳақида телефон орқали хабар қилди.

Унинг айтишича, полиция ходимлари Мўътабар Тожибоева иштирок этаётган Халқаро кинофестиваль ташкилотчиларига Швейцария ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ўзбекистонлик ҳуқуқ ҳимоячисини нима сабабдан қидираётганларини айтишни истамаганлар.

– Мен полиция ходими билан телефон орқали сўзлашдим ва суҳбатдан Ўзбекистоннинг БМТдаги ваколатхонаси менинг устимдан уларга шикоят қилганини англадим. Мен полицияга шикоят Ўзбекистон расмийлари устидан БМТга шикоятнома юборганим туфайли тушган, деб тахмин қиляпман. Шунингдек, мен кинофестивалда ўзбек расмийларининг ўзим гувоҳ бўлган жиноятлари ҳақида гапириб бергандим. Бундан ташқари, кеча мен Гулнора Каримованинг (Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи – Жараён) Женевада сотиб олинган кошонасини қидириб топгандим. Афтидан, шу уч нарса мени Женева полицияси қидира бошлашига сабаб бўлган, – деди Мўътабар Тожибоева.

Унинг  сўзларига кўра, полициячилар ҳуқуқ фаоли билан нима учун учрашмоқчи бўлганини изоҳламаганлар.

– Улар мен билан Женева аэропортида учрашишни истаётганларини айтишди, холос, – деди Мўътабар Тожибоева.

Айни пайтда кинофестиваль ташкилотчилари Мўътабар Тожибоевани ҳуқуқ фаоли ҳозир истиқомат қилиб турган Парижга хавф-хатарсиз жўнатиш учун йўл қидирмоқдалар.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 1 март куни Мўътабар Тожибоева ўн кунлик Халқаро кинофестиваль ва Инсон ҳуқуқлари бўйича форумда (FIFDH) иштирок этиш учун Швейцарияга жўнаб кетганди.

 

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.