БМТ Қозоғистондан ўзбекистонлик қочқинни экстрадиция қилмай туришни сўраган

«Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилотига юборган мактубида БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссарлиги бошқармаси бошпана изловчи Хайрулло Турсуновнинг иши бўйича ёзилган якка шикоят қабул қилингани ва у кўриб чиқилмагунча Турсунов Ўзбекистонга бериб юборилмаслиги ёзилган.

“Мактубда Турсунов Хайрулло иши бўйича биз тайёрлаган шикоят қабул қилингани ёзилган. Бюро ушбу мактубнинг нусхасини Қозоғистон ҳукуматига ҳам юборган. Бундан ташқари, улар тезкор чоралар – Хайрулло Турсуновни Ўзбекистонга қайтиб юбормасликни, яъни эстрадиция қилмасликни сўраб, хат ҳам ёзди. Бу шикоят кўриб чиқиладиган олти ой давомида Турсунов Қозоғистонда бўлиб туриши лозим”, – дейди “Ўтюраклар клуби” мувофиқлаштирувчиси ва талабалар ҳаракати лидери Марина Лебедева.

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари олий косиссарлиги бошқармаси номидан ёзилган мактуб “Ўтюраклар клуби» раҳбари Мўътабар Тожибоева номига 28 февраль куни келган ва ўша куни Қозоғистон хукуматига ҳам юборган.

Бошқарма Қозоғистондан шикоят 6 ой ичида БМТнинг Қийноқларга қарши қўмитасида кўриб чиқилиши ва бу вақтнинг ичида Турсуновга боғлиқ ҳар қандай ҳаракат, шикоят ёки норозилик икки ой ичида билдириш сўралган.

“Жараён”нинг Қозоғистон расмийларидан бу борада изоҳ олиш ҳаракатлари ҳозирча самара бергани йўқ.

Қозоғистон инсон ҳуқуқлари халқаро бюро юристи, қочқинлар иши билан яқиндан шуғулланувчи Денис Живага ҳукумат томонидан бу мактубга икки хил муносабат кутиш мумкинлигини айтади. Қозоқ расмийлари, 29 нафар қочқин билан бўлганидек, уни Ўзбекистонга бериб юбориши ёки халқаро миқёсдаги обрўсини ўйлаб, олиб қолиши ҳам мумкин.

“Нима бўлганда ҳам халқаро масъул ташкилотлар бу иш ҳақида билишади. Ҳозир Қозоғистон ҳукуматига қийинроқ бўлади. Агар улар ТУрсуновни бериб юбориб, «биз бу ҳақда билмагандик», деб айтолмайди. Чунки халқаро ташкилот бу одамни экстрадиция қилиш мумкин эмаслигини айтмоқда. Шу сабабдан Қозоғистон ҳукумати [экстрадицияни] тўхтатиб тургани мантиқли бўларди”, – дейди Денис Живага.

“Ўтюраклар клуби» Хайрулло Турсуновнинг номидан БМТнинг Қийноқларга қарши кўмитасига ёзган шикоят хатида Турсунов Ўзбекистонга юборилган тақдирда қийноқларга тутилиши мумкинлигини баён қилинган.

Ҳуқуқ ҳимоячилари Турсуновнинг иши Қозоғистондан 2011 йилнинг июнь ойида экстрадиция қилинган 29 нафар қочқин иши билан ўхшаш эканлиги ва бу қочқинлар Ўзбекистонга бериб юборилганидан сўнг қийноқларга дучор қилинганини маълум қилишган.

БМТнинг Қийноқларга қарши қўмитаси “Ўтюраклар клуби» инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти ва Францияда жойлашган «АСАТ» ташилотлари  томонидан 29 нафар қочқин номидан ёзилган якка тартибдаги шикоятларга ижобий жвоб берган эди.

2012 йил июнида БМТнинг Қийноқларга қарши қўмитаси Қозоғистон бу одамларни Ўзбекистонга экстрадиция қилиш орқали «Қийноқлар ва шафқатсиз, ғайриинсоний ёки кишини хўрлайдиган муносабат ва жазо турларига қарши конвенция»нинг 3 ва 22-моддаларини бузганига оид қарор чиқарган.

Чунки аксар халқаро инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари Ўзбекистон қамоқхоналарида қийноқ ва шафқатсиз муносабат систематик характерга эга эканлигини эътироф этиб келадилар.

Шундан сўнг БМТнинг Қийноқларга қарши кўмитаси Қозоғистон расмийларидан экстрадиция қилинган 29 нафар ўзбек қочқинининг Қозоғистонга қайтарилиши ва уларга товон пули тўланиши дохил тегишли ҳимоя воситалари билан таъминлашни талаб қилган.ъ

Хайрулло Турсунов 2012 йилнинг апрель ойидан 2013 йилнинг февралигача Ақтўбедаги вақтинчалик тергов изоляторида ушлаб турилди.

Февраль ойида у Олмаота шаҳрига этап қилинди ва ҳозир бу шаҳардаги вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасида ушлаб турилибди.

Ўзбекистон томони унга нисбатан террорчилик, конституциявий тузумга тажовуз қилиш, Олмаота шаҳридаги жиноий диний жамоатга аъзолик каби айбловларни билдирган.

Турсунов муқаддам 2003 йилда Ўзбекистонда террорчилик ва конституциявий тузумга тажовуз қилишда айбланганди. Ўзбек расмийлари уни ва яна 18 нафар диндорни террористик гуруҳларда иштирок этганликда айблаб, 12 йилга озодликдан маҳрум қилишганди.

2004 йилнинг февраль ойида Турсунов амнистия воситасида озодликка чиқади, аммо ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан таъқиб ва босимларга учрашда давом этади.

2009 йилнинг август ойида уни яна бир бор туҳмат билан 10 кунга ҳибсга олишади. Ҳибсда бўлган пайтда МХХ терговчилари унга нисбатан қийноқлар қўллаб, ҳуқуқ ҳимоячиси Ғайбулла Жалиловнинг қаерда эканини айтиб беришни талаб қилишади.

Ҳибс муддати тугаб, озодликка чиққан Турсунов Россияга қочиб кетади ва у ердан бошпана сўрайди. Аммо 2009 йилнинг декабрь ойида Ўзбекистонда қийноқларга тутилган аёли Олмаотага қочиб келгач, Хайрулло Турсунов ҳам оиласининг олдига келади . Бу ерда у БМТнинг Қочқинлар ишлари бўйича олий комиссарлигидан қочқинлик мақоми берилишини сўрайди.

 

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.