Бошпана изловчилар диққатига қўлланма

Бугунги кунда ўзбекистонлик қочқинлар билан боғлиқ муаммолар кўпайиб бораётгани, қочқинлик мақоми сўровчилар таъқиб ва тазйиқларга дуч келаётгани, уларнинг Ўзбекистонга бериб юборилиши, ўғирлаб кетилиши каби ҳолатлар тез-тез учраб турибди.

Бу масалада маслаҳат сўраб, “Ўтюраклар” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти ва “Жараён” веб-сайти почтасига мурожаат қилувчилар сони кўпайиб бораётгани боис таҳририятимиз Норвегиядаги Бошпана изловчилар Ташкилоти (NOAS) томонидан тайёрланган ва “Норвегияда бошпана изловчилар учун ахборот” деб номланган брошюрани ўзбек тилидаги вариантини сайтимизда қайтадан чоп этишга қарор қилди.  

Бу брошюра Норвегиядан бошпана сўровчилар учун қўлланма ўлароқ тақдим этилган бўлса-да, ундаги қонун-қоидалар ҳозирда дунёнинг аксар давлатларидан бошпана излаш қонун-қоидалари билан қарийб бир хил.

Умид қиламизки, бизга мурожаат қилаётган кишилар мазкур брошюрани ўқиб-ўргангач, ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб топа оладилар.
 

“Жараён” таҳририяти

Норвегияда бошпана изловчилар учун ахборот

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.