Халқаро Қизил Хоч қўмитаси Ўзбекистондаги жазони ижро этиш муассасаларига боришни тўхтатди
Ҳурматли муштарий!
Жорий йилнинг 12 апрель куни Халқаро Қизил Хоч қўмитаси Ўзбекистондаги жазони ижро этиш муассасаларига боришни тўхтатгани ҳақида хабар пайдо бўлди.
Бу ҳақда ХҚХҚнинг бош директори Ив Даккор Twitter микроблогидаги ўз саҳифаси орқали маълум қилган.
Даккор бундай қарор қабул қилинишига Қизил Хоч ташкилотининг маҳбусларни бориб кўриш йўлидаги уринишларига турли-туман тўсиқлар қўйилаётганини сабаб ўлароқ келтирган.
Қайд этиш ўринлики, мазкур нуфузли халқаро ташкилот вакиллари авваллари Ўзбекистондаги жазони ўташ муассасаларида кўплаб маҳкумлар билан учрашган, уларнинг муаммоларини ҳал қилишга уринган. Бу жараён, табиийки, силлиқ кечмаган.
Яқин кунлардан бошлаб “Жараён” веб-сайти қамоқхоналарда Халқаро Қизил Хоч қўмитаси вакиллари билан учрашган собиқ маҳкумлар хотиралари асосидаги материалларни чоп қила бошлайди. Ажаб эмаски, бу материаллар ХҚХҚ вакилларининг Ўзбекистон қамоқхоналарига боришдан воз кечиши сабабларини бироз ойдинлатса…
“Жараён” таҳририяти
Fikr bildirish