Бахтиёр Ҳамроевнинг сўнгги мактуби: БУНГА КЎЗ ЮММАНГ!!!

Жорий йилнинг 4 май куни таниқли ҳуқуқ фаоли, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамиятининг Жиззах вилоят бўлими раиси Бахтиёр Ҳамроев оламдан ўтди.

Йўғон ичак саратони касалига чалинган ҳуқуқ фаоли узоқ вақт давомида бу хасталикка қарши курашиб келди.

Бахтиёр Ҳамроев оғир дардга чалинганига қарамай, инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси ўлароқ касбий фаолиятини давом эттирди, у Ўзбекистон қамоқхоналаридаги сиёсий маҳбуслар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун курашиб, уларнинг оила аъзоларига қўлдан келганича ёрдам бериб келди.

Бахтиёр ака халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари, оммавий ахборот воситаларига қамоқдаги у ёки бу ҳуқуқ фаолининг вазияти ҳақида бот-бот материаллар юбориб турарди. 

Ўлимидан бир неча кун аввал Бахтиёр Ҳамроев Инсон ҳуқуқлари халқаро федерацияси (FIDH) ва “Жараён” таҳририятига Ўзбекистондаги энг машъум Жаслиқ қамоқхонасида жазо ўтаётган ҳуқуқ фаоли Аъзам Фармоновнинг хотини сўзларидан ёзиб олинган бир маълумотни жўнатганди.

Афсуски, Бахтиёр Ҳамроевнинг сўнгги мактубини таҳририятимиз унинг ўлимидан сўнг чоп қилаяпти.

Қуйида мактуб матнини келтирамиз.

“Касаллигим туфайли сизларга ушбу маълумотни кеч юбораётганим учун узр”.

БУНГА КЎЗ ЮММАНГ!!!

Аъзам Фармонов Амнистия акти боис очлик эълон қилди

Мен билан учрашув чоғида Аъзам Фармоновнинг рафиқаси Озода Ёқубова қуйидагиларни айтиб берди:

2013 йилнинг 31 март куни мен турмуш ўртоғим жазо муддатини ўтаётган “Жаслиқ” концлагерига бордим. Зона раҳбарининг ўринбосари Айтбай Турдунов 2 апрель куни менга эрим билан учрашиш учун рухсат берди, мен унинг ёнига кира олдим. Гулистон шаҳри ва “Жаслиқ” колонияси орасидаги масофа 1200 километрни ташкил қилади.

Аъзамжоннинг умуман кайфияти йўқ эди. Бунга унинг тумов билан қаттиқ оғригани ва 2012 йилги Амнистия акти эълон қилингани сабаб эди. Эрим озодликка чиқмаслиги учун унинг делосига “тартиббузарлик”ни ёзиб қўйишибди. Амнистия акти эълон қилиниши арафасида Аъзамжонга исм-шарифи номаълумлигича қолаётган “қамоқхонанинг икки нозири билан тортишиб қолди”, деган баҳона билан биринчи “тартиббузарлик”ни ёзишган. Иккинчи “тартиббузарлик”ни эса унга айтиб ҳам ўтирмай, делосига қўшиб қўйишган.

Очлик ва Амнистия акти:

Шу боис менинг эрим А.Фармонов янги йил йил арафасида, яъни 28, 29, 30 декабрь кунлари очлик эълон қилди. У колония раҳбари, милиция полковниги Қанджаев Ботир Абдуллаевич ва зоналарни назорат қиладиган Миллий хавфсизлик хизмати раҳбари билан учрашишни талаб қилган.

Учинчи куни оқшом пайтидагина сиёсий масалалар бўйича раҳбар ўринбосари Аъзамжонни қабул қилган ва унга тўғридан-тўғри: “Нега сен ҳаммасини била туриб очлик эълон қилдинг? Ахир ўзинг биласан-ку, сени озод бўлишинг бўйича қарорни биз қабул қилмаймиз. Ҳамма буйруқлар тепадан келади. Агар қарорларни биз қабул қилганимизда эди, сен аллақачон озодликда бўлар эдинг”, деб айтган.

“Жаслиқ”даги бирорта ҳам сиёсий маҳбусга нисбатан Амнистия акти қўлланилмаган, бироқ бошқа ҳамма маҳбусларга нисбатан бу акт қўлланилган.

Озиқ-овқат:

Мен қамоқхонага келганимда маҳкумларнинг яқинларидан энг зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини олиш таъқиқланганини билиб, жуда ажабландим. Қамоқхонага кираверишда қамоқхона нозирлари қуйидаги озиқ-овқат маҳсулотларини олиб қўйишди:

1. Асал;

2. Қуруқ сут, тез тайёрланадиган “Ролтон” уграси;

3. Зираворлар.

Кўп маҳбуслар, айниқса диний сабаблар билан қамалган маҳкумлар расмийлар уларнинг тезроқ қирилиб кетиши тарафдори, деган хулосага келиб бўлганлар.

Саломатлик:

Эримнинг соғлиғи ёмонлашиб бораяпти. У озиб кетган, тумов билан қаттиқ оғриган, битта тишида ковак пайдо бўлган. Эрим уч марта тиш докторига мурожаат қилган, аммо шифокор уни қабул қилмаган.

“Жаслиқ”да махсус ДРОП отряд ташкил қилинган:

Эримнинг айтишича, ҳозир “Жаслиқ”да жами олтита отряд мавжуд бўлиб, унда тахминан минг нафар маҳбус бор. Бунга қўшимча равишда, 2010 йили у ерда алоҳида ДРОП отряд деган қўшимча отряд ҳам ташкил қилинган. У ерда ўта хавфли жиноятчилар сақланар экан.

Қийноқлар:

Эрим 2013 йил январидан бери колонияда қийноқлардан тўрт нафар диндор маҳкум вафот этгани ҳақида ҳам айтиб берди.

Бахтиёр Ҳамроев,

Жиззах шаҳри,

Жафокаш Ўзбекистон.

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир
  • Related Posts

    БМТнинг қийноқларга қарши қўмитаси ҳимоясида бўлган Хайрулло Турсунов яна қийноқларга дучор бўлмоқда!
    • May 18, 2019

                                                           Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири Бобожонов Пўлат Раззақовичга; Давлат Хавфсизлик Хизмати раиси Абдусалам Азизовга; Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Улуғбек Муҳаммадиега; Ўзбекистон бош прокурори Отабек Муродовга;                                                                         Қашқадарё…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading
    Олимжон Тўхтаназаров: Мен энди сизлар билан бир сафда тура олмайман!
    • Fevral 22, 2019

    Халқ депутатлари Наманган вилоят кенгаши раиси, Наманган вилоят ҳокими Х.Бозоровга Халк депутатлари Наманган вилоят кенгаши Депутатларига ҳамда O‘zLiDeP депутатларига Олимжон Тўхтаназаровдан ОЧИҚ ХАТ! Бугун 22 февраль куни Наманганда Халқ депутатлари…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading