Тўлеқан Исмоилова Бишкекка қайтиб келди
25 июнь, сешанба куни Қирғизистондаги “Бир дунё – Қирғизистон” нодавлат ташкилоти раҳбари Тўлеқан Исмоилова Бишкекка қайтиб келди.
26 июнь куни Бишкекда бўлиб ўтган матбуот анжуманида ҳуқуқ фаоли Тўлеқан Исмоилова журналистларга ўзининг Тошкент аэропортида тутиб қолингани сабаблари ҳақида гапириб берди.
Исмоилованинг айтишича, Тошкент аэропортида унинг соғлиги кескин ёмонлашган, қон босими кўтарилиб кетган, унга аэропорт ходимлари томонидан тақдим этилган шароит жуда ёмон ва қийноқларга тенглаштирилган бўлган, аэропорт ходимлари эса ундан доимо, ҳаттоки бир пиёла совуқ сув сўрагани учун ҳам, чет эл валютасини талаб қилганлар.
– Бу авторитар режимлар усулидир. Улар ҳаттоки маълумот алмашишдан ҳам қўрқишади. Ўз мамлакатларидаги ҳуқуқ фаоллари ва нодавлат ташкилотлари билан вазиятни кескинлаштириш орқали улар мамлакатдаги қашшоқлик ва адолатсизликни ҳам кескинлаштираётганлари жуда ачинарли. Улар ҳуқуқ фаоллари ва журналистлар орасидан душман ва террорчиларни қидирмоқда, аслида эса оддий одамларнинг агрессив ва радикал акциялар ўтказишлари учун шароит яратиб бераяптилар, холос, – дейди Тўлеқан Исмоилова.
Fikr bildirish