Хайрулло Турсунов ўн икки йилга қамалди

13 март куни Олмаотадан Тошкентга экстрадиция қилинган яна бир ўзбек қочқини Хайрулло Турсунов узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилинди

Жорий йилнинг июнь ойи бошида 38 ёшли Хайрулло Турсунов диний-экстремистик фаолиятда айбланиб, ўн икки йилга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда “Жараён”га Турсуновнинг Ўзбекистон хорижида яшаётган қариндошлари маълум қилишди.

Уларга кўра, Хайрулло Турсунов устидан суд маҳкамаси Қашқадарё вилоят судида бўлиб ўтган ва унда Турсуновнинг баъзи қариндошлари иштирок этишган. Бироқ улар Хайрулло Турсунов устидан бўлиб ўтган суд маҳкамаси адолатсиз ўтгани ва унга қарши очилган жиноий иш қалбакилаштирилганини билдиришган.

Айни пайтда ҳуқуқ фаоллари Турсунов ўзининг диний қарашлари учун узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилинганини айтишмоқда.

Хайрулло Турсунов суд ҳукми юзасидан апелляция аризасини ёзиш-ёзмаслиги ҳозирча номаълум. “Жараён” мухбирлари Турсуновнинг Қаршидаги яқинлари билан боғланишга ҳозирча муваффақ бўлолмади.

“Жараён” Хайрулло Турсунов Қозоғистонда ҳибсга олинган кундан бошлаб унинг тақдирини яқиндан кузатиб, у ҳақда материаллар чоп этиб келмоқда.

Апрель ойида журналистларимиз Турсуновнинг Ўзбекистондаги қариндошлари билан телефон орқали боғланиб, у ҳақда материал чоп қилишгач, маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Хайрулло Турсуновнинг қариндошларига босим ўтказиб, журналистларга ҳеч қандай маълумот бермасликни талаб қилишган. Шунингдек, маҳаллий милиция ходимлари унинг адвокатини ҳам қўрқитишга уринган эди.

Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳридан бўлган Хайрулло Турсунов 2012 йилнинг апрель ойида поездда Қозоғистондан Россияга жўнаб кетаётган пайти Ақтўбе шаҳрида қўлга олинганди. У қарийб бир йил давомида Қозоғистондаги вақтинча сақлаш изоляторида тутиб турилди.

Қозоғистонда Турсунов бир неча йил давомида бошпана изловчи сифатида яшаб келган. Аввалроқ у БМТнинг қочқинлар иши бўйича Олий комиссарлиги Олмаотада ваколатхонасига мурожаат қилиб, ўзи ва оила аъзоларига бошпана беришларини сўраган.

Ўзбекистонда унга оғир жиноятлар содир этганлик, жумладан, конституциявий тузумга тажовуз қилганлик, террористик гуруҳларга аъзо бўлганлик ва Олмаота шаҳрида тузилган ноқонуний диний жамоатга алоқадорлик каби айбловлар қўйилганди. Ўзбекистон Қозоғистондан Хайрулло Турсуновни экстрадиция қилишни сўраган.

Жорий йилнинг 28 февраль куни БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарлиги бошқармаси Қозоғистон ҳукуматидан ўзбекистонлик бошпана изловчи Хайрулло Турсуновни Ўзбекистонга экстрадиция қилмай туришни сўраганди.

Бошқарма Қозоғистондан “Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти томонидан ёзилган шикоят олти ой ичида БМТнинг қийноқларга қарши қўмитасида кўриб чиқилиши ва бу вақтнинг ичида Турсуновга боғлиқ ҳар қандай ҳаракат, шикоят ёки норозилик икки ой ичида билдириш сўраганди.

Бироқ Қозоғистон томони БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссарлиги бошқармаси илтимосини эътиборсиз қолдириб, ўзининг халқаро мажбуриятларини бажармаган ҳолда, 2013 йилнинг 13 март куни Хайрулло Турсуновни Ўзбекистонга экстрадиция қилган.

Хайрулло Турсунов қозоқ расмийлари томонидан Ўзбекистонга экстрадиция қилган биринчи ўзбек қочқини эмас. 2011 йилнинг ёзида ҳам Қозоғистон расмийлари 29 нафар ўзбек қочқинини Тошкентга бериб юборганди.

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир
  • Related Posts

    БМТнинг қийноқларга қарши қўмитаси ҳимоясида бўлган Хайрулло Турсунов яна қийноқларга дучор бўлмоқда!
    • May 18, 2019

                                                           Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири Бобожонов Пўлат Раззақовичга; Давлат Хавфсизлик Хизмати раиси Абдусалам Азизовга; Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Улуғбек Муҳаммадиега; Ўзбекистон бош прокурори Отабек Муродовга;                                                                         Қашқадарё…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading
    Олимжон Тўхтаназаров: Мен энди сизлар билан бир сафда тура олмайман!
    • Fevral 22, 2019

    Халқ депутатлари Наманган вилоят кенгаши раиси, Наманган вилоят ҳокими Х.Бозоровга Халк депутатлари Наманган вилоят кенгаши Депутатларига ҳамда O‘zLiDeP депутатларига Олимжон Тўхтаназаровдан ОЧИҚ ХАТ! Бугун 22 февраль куни Наманганда Халқ депутатлари…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading