«Ҳуррият 2014»: «Талаба йигит пешонамга ватан хоини деб ёзиб қўйганди»

Бундан ўн йил аввал БМТнинг Қийноқ қўлланиш ҳолатлари бўйича махсус вакили Ўзбекистон сафаридан кейин бу мамлакатда қийноқлар систематик қўлланилиши ҳақида дунёга ошкор этар экан, аксарият вазият ўзгаришига умид қилганди.

Аммо, қамоқхоналарда қийноқ қўлланилиши ҳақида хабарлар ўн йил ўтса ҳам тингани йўқ.

Қийноқни танасида татиб кўрганлардан бири бу – Париждаги «Ўтюраклар клуби» раҳбари Мўътабар Тожибоева.

«Ўзбекистонда қийноқ қўлланиши масаласи кун тартибидан тушгани йўқ», дейди у.

Қамоқхонада бошидан кечирганларини: «Биласизми бир куни нима бўлди, мен изоляторда тинимсиз адвокатимни талаб қиляпман…

Мен ётган камерага 10 ёки 12 талаба йигитларни олиб киришди… Кейин манга айтишлари бўйича, улар юридик институтнинг талабалир экан. Яъни, бўлажак судьялар, бўлажак прокурорлар…

Улар мени онаси тенги аёлни хўрланиб, хорланаётганини ҳайвонот боғидаги ёввойи ҳайвонни томоша қилгандек томоша қилишди. Кейин биттаси биласизми, нима қилди?

Чўнтагидан ручка олиб пешонамга: «Мен ватан хоиниман», деб ёзди…» дея хотирлайди.

‘Ҳуррият 2014’ – ‘Талаба йигит пешонамга ватан хоини деб ёзиб қўйганди’

 

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.