Фуқаровий кўмак” қўмитаси миллатчилардан жабр кўрган кичкинтой Диёрга ёрдам учун пул йиғмоқда
Бу боланинг оти Диёр Абдуллаев. У эндигина 1 ёшу 4 ойлик бўлган. Унинг оиласи – 2010 йилдаги қуролли тўқнашувдан кейин Ўш шаҳридан қочиб келган ўзбеклар.
2013 йилнинг октябрь ойида Диёр ва унинг онасига Москва метросининг Замоскворецкий йўналишидаги станциялардан бири атрофида ҳужум қилинган.
Болали она миллатчилик шиорларини қичқираётган ёшлар гуруҳидан қочиб қутилишга муваффақ бўлган. Бироқ ҳужумчилар уларга номаълум суюқлик, афтидан, сирка сепишга улгуриб қолганлар.
Ҳали жуда кичкина бўлган Диёр кўзининг мугуз пардаси куйган. Улар мурожаат қилган касалхонада ошиғич амалиёт ўтказилган. Ҳозир унинг кўзини тикиб қўйганлар.
Шифокорлар Диёрнинг кўриш қобилияти тикланадими-йўқми – ҳозирча бирор нарса деёлмаслигини айтмоқдалар. 2014 йилнинг март ойида бундан буён қандай муолажа қилиш лозимлигини билиш учун кичкинтой диагностик операцияга ётиши керак.
Диёр ва унинг яқинлари тақдири ҳақида refugee.ru сайтида ўқишингиз мумкин.
“Фуқаровий кўмак” қўмитаси кичкинтой Диёрга ёрдам бериш учун пул йиғаяпти. Дастлабки операция тақрибан 15 минг рублга тушади. Кейин қанча пул керак бўлиши биринчи амалиётдан кейин аниқ бўлади.
Сиз ўз маблағингизни қўмита раисаси Светлана Ганнушкинанинг Яндекс кармонига ўтказишингиз мумкин.
Биз сарфланган ҳар бир тийин учун қўмитанинг refugee.ru сайти орқали ҳисоб берамиз.
https://www.facebook.com/adcmemorial/posts/631104243604597?notif_t=notify_me
Fikr bildirish