Ўзбек пахта даласида яна бир талаба фожиали ўлим топди

Шу йилнинг 2 октябрь куни Гулистон Давлат университети физика-математика факультетининг пахта теримига сафарбар қилинган 2-курс талабаси, 1995 йилда туғилган Шамсиддин Бобосаидов Сирдарё вилоятининг Оқ олтин туманида фожиали равишда вафот этди.

Талабанинг яқинлари унинг жасадини 3 октябрь куни Гулистон шаҳар моргидан аянчли аҳволда топишди.

Шамсиддин Бобосаидов шу йилнинг 1 августида Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларига кириш учун ўтказилган тест имтиҳонларида энг юқори натижалардан бирини кўрсатиб, Гулистон Давлат Универститетига талабаликка қабул қилинганди. Сирдарё вилояти Боёвут тумани 3-Боёвут посёлкасида истиқомат қилувчи Пардабой аканинг иккинчи ўғли бўлган Шамсиддин мактаб давридаёқ хушхулқи, аъло баҳолари билан қишлоқ аҳли эътиборини тортган, бўйи 175 сантиметрли хушқомат йигит эди.

Спортнинг бир неча тури билан шуғулланган, бақувват, қишлоқи чайир бу йигитнинг истиқболига кўз тиккан ота уни эл қатори шу йилнинг 5 сентябрида пахта фронтига кузатди. Аммо 3 октябрь куни келган маъшум хабар, яъни пахта пайкалида Шамсиддиннинг юраги тўхтаб қолди, деган қўнғироқ хонадон вакилларини чуқур изтиробга солди.

Пардабой ака, Шамсиддиннинг акаси Фахриддин ва бошқа қариндошлар унинг Оқ олтин туманидан Гулистон шаҳар моргига келишиб, унинг жасадини аянчли аҳволда топишди. Кўкраклар моматалоқ бўлиб кетган, зўриқиш оқибатида орқа чиқарув тешиги ва жансий аъзоларидан ажралмалар ажралган, нафас йўлига овқат қолдиқлари тиқилган, жигар титилиб кетган ва бошқа жисмоний қийноқларда аъзои бадани кўкариб кетган Шамсиддинни судга оид тиббий экспертизадан ўтказишди. Аммо экспертиза хулосасини қариндошларга беришмади.

Гулистолик катталар “Пахта давлат сиёсати, ундаги сиру асрорлар ҳам давлатники!” деган мазмунда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатиш, суриштирувлар олиб боришни рад қилишмоқда. Оқ олтин тумани прокуратураси терговчилари талабани уриб ўлдирган шахслар бўйича кўрсатмаларни тинглаб, гувоҳларнинг овозини ўчиришибди.

Пахта штаби бошлиқларидан тортиб, Шамсиддиннинг уриб ўлдирилишига гувоҳ бўлган талабаларгача мум тишлашган. Бош прокуратура қариндошларнинг иддаолари битилган шикоятларни кўздан нари бўлсин деб Оқ олтин тумани прокуратурасига жўнатишибди. Президент номига йўлланган телаграммалар Сирдарёга қайтиб бормоқда. Шамсиддиннинг ўлимидан куйган қариндошлар эса давлат ҳокимияти органлари эшигини қоқаверишиб, чарчашган: “Ҳамма пахтада!”.

Қариндошларнинг иддаосича, талаба Гулистон Университети физика-математика факультети декани, собиқ милиция зобитининг зулми қурбони бўлган, у юқори курсда ўқийдиган талабаларга урдирилган. Талабаларнинг исми-шарифлари ҳам бор, лекин пахта давлат сиёсати бўлгани учун бу маълумотлар текширилмаяпти!

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Ўзбекистон ҳукумати ўз зиммасига олган мажбурий меҳнатга қарши халқаро конвенциялар, миллий қонунчилик ҳамда бошқа ҳуқуқий нормаларга асосан талаба Шамсиддин Бобосаидовнинг ўлими юзасидан Ўзбекистон Репсбуликаси Бош прокуратураси ва Ички ишлар вазирлигини дарҳол изоҳ беришга чақиради!

 

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир
  • Related Posts

    Абдуллоҳ Бухорий суиқасди маҳкамада!
    • Fevral 21, 2016

    22 февраль куни Истанбулнинг 8-оғир жазо маҳкамасида Собир Шукуров ва Элдор Аслан устидан иккинчи суд мажлиси ўтади. Бу икки шахс 2014 йил 10 декабрь куни Истанбулдаги «Эҳсон Илм» жамияти раҳбари…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading
    Полониум суиқасдига ўхшашликлар
    • Fevral 10, 2016

    https://www.youtube.com/watch?v=qvSRLDP5Mas&feature=youtu.be Тавсия этинг / Поделиться / Share:

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading