2014 йил орамиздан кетганлар: Елена Рябинина
Рябинина хоним жорий йилнинг май ойида 60 ёшида оғир хасталикдан вафот этди.
У Москвада жойлашган «Фуқаровий кўмак» қўмитаси фаоли сифатида Россия ҳудудида қочқин мақомини қўлга киритиш истагида юрган инсонларга ёрдам бериб келган.
Елена Рябинина қўмита қошидаги «Марказий осиёлик сиёсий қочқинларга ёрдам» дастурини олти йил давомида бошқарганди.
У «Мемориал» инсон ҳуқуқлари ташкилоти ҳамда Россия Федерацияси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили қошидаги Экспертлар кенгаши аъзоси ҳам эди.
Шунингдек, Рябинина хоним Россия ҳуқуқ-тартибот органлари ва собиқ Шўро республикалари ҳукуматлари танқидчисига ҳам айланганди.
Бир неча йил Елена Рябинина ҳамкорликда фаолият қилган ўзбекистонлик таниқли инсон ҳуқуқлари фаоли Мўътабар Тожибоева шундай хотирлайди.
Fikr bildirish