Мўътабар Тожибоева: Қамоқдан кейинги 2008 – 2009 йиллардаги ҳаётимга тахдидлар, тайзиқлар, тухматлар, бўҳтонлар ва босимлар!

Мутабар 2001Мен Мўътабар Тожибоева қамоққача бўлган ҳаётимга алоқадор маълумотлар, архив материалларини шахсий блогимда http://mutabar.org/  чоп қилмоқдаман. Қамоқдалик пайтимдаги бошимдан кечирган кўргуликларни «Қийноқлар ороли асираси» номли асаримда баён қилганман.

Лекин қамоқдан кейинги ҳаётим ҳам сокин ва халоватли чекмаганлиги сабабидан барча бўлиб ўтган воқеалар – ходисалар ҳақида жамоатчиликни хабардор қилишга қарор қилдим. Чунки кимларнидир аяш ва уларни фош қилишдан ўзимни тийишга қилган харакатларим ўша кимсаларни бошимга чиқиб, устимдан мағзава ағдаришларига сабаб бўлмоқда.

Демак қамоқдан кейинги ҳаётим билан боғлиқ муаммолар ҳақида сиз азиз мухлисларга хавола қиламан:

Мен 2008 йил 2 июнь куни озодликка чиқдим. Орадан 5 кун ўтиб, 6 июнь куни мени орзиқиб кутган дўстларим, яқинларим билан қўй сўйиб, карнай сурнайлар билан катта тўй қилдик. Бизнинг тантанага халақит қилиш учун интилаётган махсус хизматларнинг вакилларининг чиябўридек изғиб юришлари ҳеч кимни қўрқитмасди.

Қамоқдан чиққанимдан кейин соғлигим кескин ёмонлашиб бораётгани учун ҳам Марғилондаги, Фарғонадаги бир неча шифокорларга мурожаатлар қилишга мажбур бўлдим. Лекин қамоқхонада ўтказилган жаррохлик амалиёти ҳақида хеч қандай медицина хужжати йўқлиги сабаб шифокорлар менга қандай ёрдам кўрсатишни билмасдан қийналишарди.

Қамоқдан чиққанимга бир хафта ўтар ўтмас, 2008 йилнинг 9 июнь куни Марғилон шаҳар ипак комбинати поликликаси гинеколог шифокори Рўзиматова Гульнора мени қабул қилиш ва медицина хизмати кўрсатишдан очиқ ошкора бош тортди ва менга нисбатан нафратини яшириб ўтирмади ҳам.

Тошкентдаги жарроҳлик амалиёти ўтказган Тошкент вилояти Онкология касалликлар шифохонасига бориб кўриниш беришим ва керакли муолажаларни қилишларини талаб қилишимга эса умуман имконият бермасдилар, мени Тошкентга қўймасдилар. Аҳволим эса борган сари ёмонлашиб борарди.

Халқаро ташкилотларнинг аралашувлари сабаб мени Европага сафар қилишимга рухсат берилди. 2005 йилнинг 7 октябрь куниси Ирландияга – Дублинда бўлиб ўтадиган Инсон ҳуқуқлари бўйича Халқаро анжуманга кетишим арафасида хибсга олинган бўлсам, орадан 3 йил ўтиб хукумат мени Европага – Халқаро мукофотни олишим учун учиб кетишимга рухсат беришга мажбур бўлди.

Менга Европа давлатларига сафар қилишим учун чиқиш визасини бераркан ўша пайтдаги Фарғона вилоят Ички ишлар Бошқармасининг бошлиғи генерал Турсунхон Худойберганов мен билан юзма юз ўтириб, мамлакатга қайтиб келишимга ишониб, мамлакатдан чиқишимга рухсат беришга қарор қилганликларини айтди. Мен унга албатта мамлакатга қайтиб келишимни ва фаолиятимни мамлакат ичкарисида туриб давом эттиришимни айтдим. Унга хазил аралаш «Мен қайтиб келмасам ва фаолиятимни давом эттирмасам сизларнинг хаётларингиз зерикарли бўлиб қоладику» деб кулишдим.

2008 йилнинг 13 октябрь куни эса Европа давлатларида диогностика текширувидан ўтиш, даволаниш ва Ҳалқаро Мартин Энналс мукофотини қабул қилиб олиш учун Германияга учиб кетдим.

2 хафта давомида Берлиндаги энг малакали шифокорлар қўлида диогностик текширувдан ўтдим. Германиялик шифокорларнинг айтишларича ўзбекистондаги қамоқхонада пайтимда ўтказилган жарроҳлик амалиётида йўл қўйилган қўпол хатолик сабаб соғлигим ёмонлашиши хавфи борлиги сабабидан ҳам зудлик билан яна бир жарроҳлик амалиёти ўтказилиши керак экан.

2008 йилнинг 20 ноябрь куни Женевада Мартин Энналс мукофотини қабул қилиб олдим ва орадан бир неча кун ўтиши биланоқ, яъни 26 ноябрь куни Женевада жарроҳлик амалиётидан ўтказилдим.

Жарроҳлик амалиётидан икки хафта ўтиб Парижда Франция давлатининг “Биродарлик, тенглик, озодлик” мукофотини қабул қилиб олдим.

2008 йил 24 декабрь куни Ўзбекистонга қайтиб кетдим. Шу куни Француз элчилиги мени шарафимга қабул уюштирди. Бу ҳақда http://harakat.net/news/?id=1544 сайтида қуйидаги хабар ёзилди.

“Бугун Тошкент халқаро аэропортида Париж – Тошкент авиарейси билан юртимизга қайтиб келган ҳуқуқ ҳимоячиси Мъўтабар Тожибойни мамлакатимиздаги француз ва немис элчилари, ҳуқуқ ҳимоячисининг қариндошлари кутиб олишди. Куннинг иккинчи ярмида Франциянинг мамлакатимиздаги элчихонаси ҳуқуқ ҳимоячиси шарафига қабул уюштирди. ЕХҲТ, АҚШ, Германия, Италия элчилиги дипломатлари, маҳаллий ҳуқуқ ҳимоячилари ва журналистлар иштирок этган қабулда ҳуқуқ ҳимоячисининг Мартин Энналс ҳамда Франция Республикаси Миллий мукофотлари билан тақдирланишига доир воқеалар хроникаси эсланди. Мўътабар Тожибой табриклардан мамнунлигини изҳор этиб, ҳуқуқ ҳимоячилигига яна-да куч-қайрат билан киражагини таъкидлади…”

Мен мамлакат ичкарисида қолиб фаолиятимни давом эттиришимга ишончим бор эди ва мен бунга тайёр эдим. Лекин қисқа муддат ичида қилинган иккинчи жаррохлик амалиёти сабабидан ҳам медицина ёрдамига мухтожлигим бор эди. Афсуски ўзбекистондаги шифокорлар медицина хизмати кўрсатишдан турли сабаблар билан бош тортиб келардилар. Мен ҳам FIDH вакилларининг таклифлари билан даволаниш учун Парижга боришдан ва ўша ерда етарли текширувдан ўтиб даволанишга умид қилардим.

2009 йилнинг январь – февраль ойларида мен Марғилон шаҳар «Зухро» кўчаси 31 уй 32 хонадонимда яшар ва мени йўқлаб келувчи инсонлар сони камаймасди. Мен ҳам имкон қадар ўз фаолиятимни давом эттирардим. Бу орада 20 январ куни марғилонлик аёллар газ ва электр таъминотидаги муттасил узилишларга норозилик билдириб, шаҳарнинг марказий кўчаларидан бирини тўсиб қўйдилар http://www.ozodlik.org/content/article/1372942.html. Орадан уч хафталар ўтар ўтмас, 12 февралда Марғилондаги темир йўл вокзали олдида хусусий такси ҳайдовчиларининг норозилик акцияси бўлиб ўтди http://uzbek.fergananews.com/news.php?id=6649.

Мен яшайдиган шаҳрим Марғилонда ва айнан мен билан мулоқот қилиб муаммоларини мен билан ўртоқлашган шикоятчиларни бу икки норозилик акциясини мен билан боғладилар ва мени устимдан назоратни кучайтирдилар. Мен билан мулоқотда бўлаётган ҳар бир инсонларни сўроқларга чақириб, босимга олишни кучайтириб бордилар. Мени шифохонага боришларимни ҳам қаттиқ назорат қилиб қилиб, видеотасвирларга олишни тўхтатмадилар.

Шундай кунлардан бирида мени кўриш учун Марғилон шаҳар хокимлигининг Хотин қизлар кенгаши вакиллари бўлмиш Марғилоннинг олди аёллари хонадонимга ташриф буюрдилар. Улар Марғилон шаҳар хокимлигига қарашли “Марғилон ҳақиқати” газетаси бош муҳаррири, хотин қизлар кенгашининг бошқа вакилалари эди.

Улар мен билан сухбатлашар эканлар, бундан буён фақатгина ўзимни соғлигимни ва набирамни иқболини ўйлаб яшашим кераклигини айтиб мени тарбиялашга харакат қилдилар. Мен эса уларга аёллар қамоқхоналаридаги махкумаларнинг аянчли тарихлари ва аёлларга қўлланилаётган қийноқлар ҳақида гапиришдан толмасдим. Мартин Энналс ва Франциянинг “Озодлик, тенглик, биродарлик” мукофотларини топшириш маросими ўтказилган жараёнлар ва журналистлар билан учрашувлар пайтида Ўзбекистондаги вазият ҳақида дунё ҳамжамиятига бонг урганимни ва бундан кейин ҳам тўхтамаслимни уларга гапирдим.

Орадан икки уч кун ўтгач эса Марғилон шаҳар хокимлигига қарашли “Маҳалла” жамғармаси вакиллари ва бир нечта маҳаллалар оқсоқоллари хонадонимга кириб келдилар. Улар мен билан сухбатлашар эканлар бундан кейин набирам ва оилам тинчлиги учун яшашим кераклиги, агар бундан буён шаҳарда нотинчликлар, намойишлар уюштиришга бош қўшишдан ўзимни тийсам хукумат маблағига Хаж сафарига жўнатилишим мумкинлигини  шипшитдилар.

Мен эса уларга хаж сафарига елкасида дарди, ташвиши бўлмаган инсонларгина боришга ҳақли эканликлари, менинг эса зиммамда ўзим кўрган, танамда хис қилганим ўзбекистон қамоқхоналаридаги қийноқларга қарши кескин курашиш бурчим, вазифам турганлигини уларга айтдим.

Ўзбекистон қамоқхоналаридаги қийноқлар, инсонларнинг бошига тушаётган кулфатлар ҳақида гапирганимда оқсоқоллар ўзларини йўқотиб қўйдилар ва хис қилдимки уларнинг қай биридадир диктофон бўлган ва улар бизни сухбатимизни тўлиқ ёзиб борганлар. Менинг қийноқлар ва қамоқхонадаги азоблар ҳақида очиқ ошкора гапларим оқсоқолларни талвасага тушишларига имконият яратиб берган.

Мана шу бирин кетин бўлиб ўтган сухбатлар ва намойишлар сабаб Фарғона вилоятининг турли шаҳар ва туманлари хокимиятларида фаоллар йиғилишларини ўтказиб, менинг терговим ва судим пайтида олинган видеолардан фойдаланиб тайёрланган видеолавҳани намойиш қилганлар ва ҳалқни, оддий инсонларни менга қарши қайраш кампаниясини олиб борганлар.

Бундан ташқари мамлакатдаги бир нечта рус тилида фаолият юритувчи матбуотларда “Шерше ля фам исламистов” номли сериал мақолалар чоп қилина бошланди.

«… 19 декабря 2007 года на интернет-сайте “Мусульманский Узбекистан” со ссылкой на “Комитет Освобождения узников совести Узбекистана” был опубликован “Cписок женщин, осужденных за религиозные убеждения, членов оппозиционных партий, правозащитников и других инакомыслящих”.

Список начинается с фамилии скандально известной ферганской правозащитницы Мутабар Таджибаевой. Членом религиозно-экстремистских движений, и в частности “Хизб ут-Тахрир”, она не числится, но известна активным взаимодействием с членами штаба акрамистов, рассчитывавших на “сестру” в вовлечении мусульманских женщин в планируемые на весну 2005 года акции в Андижане.

В чем конкретно заключалось ее содействие акрамистам? В организации женщин к исполнению актов гражданского неповиновения, направленных на дестабилизацию и разрушение существующих государственных и общественных структур.

Собственно, последнее и было не афишируемой впоследствии в СМИ причиной ее ареста (окт. 2005 г.) после судебного заключения в пенитенциарное учреждение, но никак не по причине ее правозащитной деятельности, как это сегодня преподносит она, ее коллеги и политические опекуны с высоких трибун.

Осужденная к восьми годам лишения свободы в 2006 году, в июне 2008 она была освобождена, далее выехала в Европу для лечения и участия во вручении ей двух международных премий – в Женеве международной премии имени Мартина Энналса, и в Париже – премии Французской республики “Свобода, равенство и братство”.

20 ноября 2008 года в интервью корреспонденту Информационной компании DW-WORLD.DE, М.Таджибаева заявила: “Узбекистан нуждался в диалоге с Европой. И меня они решили использовать в качестве ключа к этому диалогу. Узбекское правительство меня сейчас использует в качестве рекламы, мол, видите, у нас демократия”.

Два уточнения. Первое – не в диалогах, а в расширении имеющихся экономических и политических отношений с государствами Европейского Союза заинтересована не только республика. Желание приобщиться к списку геостратегических приоритетов Узбекистана демонстрируют Европейский союз и США.

Второе: “мадам М.Таджибаева” – не ключ, а одно из неудачных политических приобретений, которое наспех было выторговано ЕС у Республики Узбекистан в осеннем (2008 г.) обсуждении темы снятия ранее объявленных санкций.

Но будем откровенны – в лице “мадам” узбекские власти вынуждены были согласиться на компромисс, освободив ее из-под стражи не в образе героини, а все же преступника. И уж точно не для демонстрации демократических подвижек в Узбекистане. Их в последние годы продемонстрировано предостаточно.

Почему же мне, единственному сегодня, сложно считать М.Таджибаеву героиней “независимой” правозащиты Узбекистана? Сложно перечеркнуть эпизоды из материалов следствия андижанской весны 2005 года, указывающие на ее тщательно скрываемый сегодня от публики, ранний союз с движением “Акромия”.

Бурно начавшаяся в ночь 13 мая андижанская акция 2005 года оборвалась для члена штаба “Акромия” Шокира Шарипова в перестрелке. Этот факт породил у многих уверенность, что с его смертью канула в вечность их связь с ним. Для М.Таджибаевой после 13 мая 2005 года факт его гибели был одновременно и обрушением многих надежд и успокоением, в то время как следственный механизм по фактам андижанской акции набирал оборот.

Материалы оперативного характера, в котором фигурировали записи радиоперехвата с телефонного номера 74-93-57, дополнялись показаниями подследственных о контактах Шокира Шарипова и Мутабар Таджибаевой по координации участия женщин-мусульманок в планируемых акциях. Иллюстрацию ее “правозащитных” заслуг в разворачиваемых событиях 13 мая через поддержку организованными ею женщинами в близлежащих от Андижана городах их братьев-акромистов можно продолжать и продолжать…

… Финансирование, военно-идеологическую подготовку боевиков из числа мужчин и женщин, в том числе упоминаемых в Списке «Комитета Освобождения узников совести Узбекистана», как и оперативно-тактическое руководство группировкой, осуществляли те, кого позже Государственный департамент США внес в Список международных террористических организаций под названием Islamic Jihad Group (газета Новости Узекистана, № 28-414 от 11 июля 2008 года).

Эти и многие другие не менее пикантные эпизоды, сокрытые в формировании правозащитного образа “мадам М.Таджибаевой”, на двух церемониях в Европе, и на декабрьском (2008 г.) приеме в Посольстве Франции в Узбекистане, не произносились даже шепотом.

Был ли восторг у ЕС, от образно говоря, проекта «Шерше ля фам», с участием мадам? Скорее вздох облегчения. Проект в первую очередь удовлетворил политической легализацией мадам, самих авторов проекта – международные правозащитные структуры, нуждающихся в непорочной женской кандидатуре, способной выступить политическим трасформатором центрально-азиатских исламисток в узниц совести.

Но во вздохе облегчения ЕС были и подтексты. Их сложно не заметить в публикциях некоторых “беспристрастных” СМИ, рассказывающих о чествовании “мадам” в Ташкенте в последние дни уходящего 2008 года.

“Да, ситуация сейчас конечно тяжелая, как вы говорите. – произнес посол Франции в Узбекистане – Есть еще много людей, которые страдают. И мы должны думать о них. Мы ответственны за них и потому мы должны чувствовать эту ответственность и вести себя ответственно. Мы постараемся быть эффективными, но без провокаций».

Кого он подразумевал в последних словах, не вызвавших смущения у присутствующих региональных правозащитников, осталось за рамками официального обсуждения. В ходе исполнения последнего этапа проекта «Шерше ля фам» в Ташкенте, акцентно не были упоминаемы и квалификации Андижанских событий весны 2005 года…

… Примеров того как начиная с мая 2003 года в Узбекистане реализовывался протестный понтециал женщин-родственниц осужденных исламистов, устраивавших в городах Узбекистана пикеты, в Интернет-архивах “независимых”СМИ, предостаточно.

Одна беда, нет в них уточнения – эти женщины проявлять себя в пикетах вряд ли решились бы, если бы их не организовали “не зависимые” правозащитники, по достоинству оценивавшие не только их протестный потенциал, но и интерес к этому союзу со стороны зарубежных грантодателей в лице известных международных спонсоров продвижения демократии в мире.

Кстати одна из тех, кто в 2003 году первой в Ферганской области по достоинству оценила пикетные возможности женщин-родственниц осужденных исламистов, была и выше упоминаемая мадам Таджибаева.

В том же 2003 году возглавляемая ею “независимая” правозащитная структура получила грант Агентства США по международному развитию (USAID).

После майских событий в Андижане, на волне внешней информационной активности, подогреваемой требованиями о независимом расследовании, в августе 2005 года, тогда еще не мадам, М.Таджибаева была включена в список 1000 женщин претенденток на Нобелевскую премию.

Номинирование инициировала неприметный региональный координатор по Центральной Азии, представляющей в Узбекистане междунродный Проект PeaceWomen (Швейцария), ориентрованный на возможности структр ООН, взаимосвязанных с общественными организациями США, и Швейцарии.

При всем уважении к целям проекта PeaceWomen защищающего гражданские и общественные права женщин в мире, не признать политизированную заинтересованность, обеспеченную через регионального координатора лобировавшую центрально-азиатскую номинантку в список 1000 женщин мира на нобелевкскую премию, не только в августе 2005 года, в Узбекистане и Швецарии, но и в США в августе и сентябре 2006 года, было бы не верно. Во всяком случае, сегодня читая ее отчет опубликованный на одной из страниц сайта международного Проекта PeaceWomen, это трудно не заметить.

Если к этому приложить развивающиеся в тот период возможности Проекта в кабинетах ООН, и его взаимодействие с Хьюма райтс Воутч и Международной амнистией, то многие вопросы связанные с признанием заслуг мадам на уровне ЕС, и Государственного департамета США сводятся все к тому же простому ответу, обозначеному мной выше по тексту – нужна непорочная женская кандидатура, способная выступить политическим трасформатором центрально-азиатских исламисток в узниц совести.

Ну согласитесь, не супругу же Акрама Юлдашева (лидер движения «Акрамия), Юлдашеву Едгорой, выдвигать на столь почетную международную номинацию, когда есть более проверенные и доверенные кадры из “не зависимой правозащиты” Ферганской долины…”

Мен 2009 йилнинг 3 март куни Францияга қизим Маҳлиё ва набирам Зебо билан даволаниш учун келдим. Докторлар мени соғлигимдан хавотирлари кучли эканлигини ва медицина ривожланган ва ишончли медицина хизмати кўрсатадиган заминда яшасам умрим анчагина ишларни амалга оширишим учун етишини тушунтиришди.

Ҳақиқатан ҳам қамоқдан озод бўлганимдан буён бир неча марта аҳволим нихоятда оғирлашиб қолишига қарамасдан тез тиббий ёрдам шифокорлари ҳам, касалхоналардаги шифокорлар ҳам биринчидан қамоқхонадаги жарроҳлик амалиёти сабабини била олмаганликлари ва махсус хизматлар органлари назоратига тушиб қолишдан қўрқиб менга етарли даражада малакали медицина ёрдами кўрсатмай қийнардилар.

Баъзи бир оқ халат кийган “шифокорлар” эса мен каби ҳалқ душманига медицина хизмати кўрсатишни ўзларига ор деб билдилар ва очиқ ошкора медицина ёрдами кўрсатишдан бош тортиб келдилар.

Бу борада Ўзбекистонда мени мамлакатга қайтиб бормаслигим учун менга қарши оммавий равишдаги қоралов кампанияси давом этарди. 2000 – 2002 йилларда «Ўтюраклар Клуби”нинг фаолияти ҳақида ижобий мақолалар чоп қилиб борган Фарғона вилояти ҳокимлигининг “Фарғона ҳақиқати” (http://mutabar.org/2001/09/3209) ва вилоят прокуратурасининг “Адолат йўли” газетасида 2009 йилнинг март ойи охирги хафтасида “Огоҳликка даъват” рукни остида “Бош айлантирувчиларнинг асл мақсадлари” номли туркум мақолалар чоп қила бошланди.

“… 2007 йил 19 декабрда «Мусулмон Ўзбекистон» интернет-сайтида «Ўзбекистонлик виждон тутқунларини озод қилиш комитети»га таянилиб, «диний қарашларга кўра», мухолифатдаги партиялар аъзолари, ҳуқуқ ҳимоячилари ва бошқача фикрловчилар бўлганликлари учун судланган аёллар рўйхати эълон қилинди.

Рўйхат ҳаммага маълуму машҳур бўлган Фарғоналик Мўътабар Тожибоева фамилияси билан бошланади.

У диний экстремистик харакатлар, жумладан «Хизбут-тахрир» аъзоси эмас. Лекин 2005 йил бахорида Андижон воқеаларини ташкил қилган Акромийлар штаби аъзолари билан алоқалари маълум. Хўш, унинг акромийлар билан ҳамкорлиги нималарда кўринади? Бу асосан аёлларни мавжуд давлат ва жамият тузилмалари фаолиятини издан чиқаришга йўналтирилган фуқаровий буйсунмаслик актларини бажаришга ташвиқот қилишда кўринади.

Аслида унинг хибсга олинишида (2005 йил октябрь) «Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш» фаолияти эмас, балки айнан Акромийлар харакати билан алоқалари сабаб бўлган эди. М.Тожибоева 2006 йили 8 йилга озодликдан махрум қилинди. 2008 йил июнь ойида эса қамоқдан озод қилинди. Кейинча даволаниш учун Европага жўнаб кетди.

Бу ерда унга иккита халқаро мукофот топширилди. Женевада Мартин Энналс мукофоти, Парижда Франция Республикасининг «Озодлик, тинчлик ва биродарлик» мукофотларини олди.

2008 йил 20 ноябрда у DM WORLD DE ахборот компаниясига берган интервьюсида “Ўзбекистонга Европа билан ўзаро ҳамкорлик керак эди. Улар менга мана шу ҳамкорликка калит сифатида фойдаланишга қарор қилишди. Ўзбек хукумати мендан бизда демократия мавжуд деб кўрсатадиган реклама сифатида фойдаланмоқда» деб айтди.

Бу ерда хонимнинг сўзлари тахрирга мухтожлиги шундоқ кўриниб турибди.

Биринчидан ҳамкорлик Ўзбекистонга эмас, балки Европа Иттифоқи мамлакатлари ва АҚШга ҳам керак эди. Бу холат Европа Иттифоқи ва АҚШнинг геостратегик интилишларига ҳам мос келади.

Иккинчидан М.Тожибоева хоним муносабатлардаги «калит» эмас, балки ЕИ томонидан қўлга киритилган муваффақиятсиз сиёсий олинмаларидан бири холос. Очигини айтганда бу «хоним» қамоқдан «қаҳрамон» сифатида эмас, авф этилган жиноятчи сифатида озод этилган. Ва бу Ўзбекистондаги демократик харакатлар ривожи исботи сифатида эмас! Бундай харакатларнинг ривожланишини эса Республика, жахон афкор оммаси яққол кўриб, билиб турибди.

Нима учун мен М.Тожибоевани Ўзбекистоннинг «мустақил» ҳуқуқ ҳимоячилари қаҳрамони дея айта олмайман? 2005 йилги Андижон воқеалари тергов ишлари материалларидан унинг акромийлар харакати билан алоқаларини олиб ташлаб бўлмайди. Бугунги кунда бу алоқалардан кўпчилик хабардор эмас.

2005 йил 13 май куни акромийлар штаби аъзоси Шокир Шарипов отишмалар жараёнида халок бўлди.

Айримлар унинг ўлими туфайли ўзларининг акромийлик харакати билан алоқалари сирлигича қолади деб ўйлашганди. Бироқ Андижон воқеалари бўйича олиб борилган қидирув-тергов ишлари кўп нарсаларни очиб ташлади. Оператив суриштирув ишлари жараёнида 74-93-57 рақамли телефонда қилинган сухбатлар, кейинча эса тергов қилинганларнинг кўрсатмалари Ш.Шарипов ва М.Тожибоевалар орасида аёлларни юқоридаги акцияларга жалб қилиш борасидаги муносабатлар бўлганлигини кўрсатди.

Бу мавзуни яна давом эттириш мумкин…”

2000 – 2002 йилларда «Ўтюраклар Клуби”нинг фаолияти ҳақида ижобий мақолалар чоп қилиб борган Фарғона вилояти ҳокимлигининг “Фарғона ҳақиқати” ва вилоят прокуратурасининг “Адолат йўли” газетасида 2009 йилнинг март ойи охирги хафтасида “Огоҳликка даъват” рукни остида “Бош айлантирувчиларнинг асл мақсадлари” номли туркум мақолалар чоп қила бошланди.

2007 йил 19 декабрда «Мусулмон Ўзбекистон» интернет-сайтида «Ўзбекистонлик виждон тутқунларини озод қилиш комитети»га таянилиб, «диний қарашларга кўра», мухолифатдаги партиялар аъзолари, ҳуқуқ ҳимоячилари ва бошқача фикрловчилар бўлганликлари учун судланган аёллар рўйхати эълон қилинди.

Рўйхат ҳаммага маълуму машҳур бўлган Фарғоналик Мўътабар Тожибоева фамилияси билан бошланади.

У диний экстремистик харакатлар, жумладан «Хизбут-тахрир» аъзоси эмас. Лекин 2005 йил бахорида Андижон воқеаларини ташкил қилган Акромийлар штаби аъзолари билан алоқалари маълум. Хўш, унинг акромийлар билан ҳамкорлиги нималарда кўринади? Бу асосан аёлларни мавжуд давлат ва жамият тузилмалари фаолиятини издан чиқаришга йўналтирилган фуқаровий буйсунмаслик актларини бажаришга ташвиқот қилишда кўринади.

Аслида унинг хибсга олинишида (2005 йил октябрь) «Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш» фаолияти эмас, балки айнан Акромийлар харакати билан алоқалари сабаб бўлган эди. М.Тожибоева 2006 йили 8 йилга озодликдан махрум қилинди. 2008 йил июнь ойида эса қамоқдан озод қилинди. Кейинча даволаниш учун Европага жўнаб кетди.

Бу ерда унга иккита халқаро мукофот топширилди. Женевада Мартин Энналс мукофоти, Парижда Франция Республикасининг «Озодлик, тинчлик ва биродарлик» мукофотларини олди.

2008 йил 20 ноябрда у DM WORLD DE ахборот компаниясига берган интервьюсида “Ўзбекистонга Европа билан ўзаро ҳамкорлик керак эди. Улар менга мана шу ҳамкорликка калит сифатида фойдаланишга қарор қилишди. Ўзбек хукумати мендан бизда демократия мавжуд деб кўрсатадиган реклама сифатида фойдаланмоқда» деб айтди.

Бу ерда хонимнинг сўзлари тахрирга мухтожлиги шундоқ кўриниб турибди.

Биринчидан ҳамкорлик Ўзбекистонга эмас, балки Европа Иттифоқи мамлакатлари ва АҚШга ҳам керак эди. Бу холат Европа Иттифоқи ва АҚШнинг геостратегик интилишларига ҳам мос келади.

Иккинчидан М.Тожибоева хоним муносабатлардаги «калит» эмас, балки ЕИ томонидан қўлга киритилган муваффақиятсиз сиёсий олинмаларидан бири холос. Очигини айтганда бу «хоним» қамоқдан «қаҳрамон» сифатида эмас, авф этилган жиноятчи сифатида озод этилган. Ва бу Ўзбекистондаги демократик харакатлар ривожи исботи сифатида эмас! Бундай харакатларнинг ривожланишини эса Республика, жахон афкор оммаси яққол кўриб, билиб турибди.

Нима учун мен М.Тожибоевани Ўзбекистоннинг «мустақил» ҳуқуқ ҳимоячилари қаҳрамони дея айта олмайман? 2005 йилги Андижон воқеалари тергов ишлари материалларидан унинг акромийлар харакати билан алоқаларини олиб ташлаб бўлмайди. Бугунги кунда бу алоқалардан кўпчилик хабардор эмас.

2005 йил 13 май куни акромийлар штаби аъзоси Шокир Шарипов отишмалар жараёнида халок бўлди. Айримлар унинг ўлими туфайли ўзларининг акромийлик харакати билан алоқалари сирлигича қолади деб ўйлашганди. Бироқ Андижон воқеалари бўйича олиб борилган қидирув-тергов ишлари кўп нарсаларни очиб ташлади. Оператив суриштирув ишлари жараёнида 74-93-57 рақамли телефонда қилинган сухбатлар, кейинча эса тергов қилинганларнинг кўрсатмалари Ш.Шарипов ва М.Тожибоевалар орасида аёлларни юқоридаги акцияларга жалб қилиш борасидаги муносабатлар бўлганлигини кўрсатди. Бу мавзуни яна давом эттириш мумкин…”

Ўзбекистондаги бошланган оммавий қоралаш кампанияси сабаб бўлиб француз шифокорлари, хусусан психолог Хуан Богиннонинг маслахатлари, Инсон Ҳуқуқлари Халқаро Федерациясининг вакили Саша Кулаева ва бошқа дўстларимнинг Европа давлатларида яшаб, ишончли ва малакали медицина хизматидан фойдаланиб, тинч ва хотиржамликда яшаш эвазига Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари муаммоларига қарши курашишни кучайтиришим мумкинлиги ҳақидаги фикрларини қабул қилиш жуда қийин чекди. Таниқли журналист дўстим Галима Бухарбаеванинг Парижга қилган саёхати пайтидаги фикрлари ҳам сабаб бўлиб мен Франция хукуматидан сиёсий бошпана беришларини сўраб мурожаат қилдим.

2009 йилдан токи 2012 йилгача – 3 йил муддат ичида «Қийноқлар ороли асираси” номли асаримни айнан Андижон фожеасининг 7 йиллиги арафасида ёзиб якунладим ва инглиз тилида таржима қилишга таржимонга тақдим қилиш ва китоб холида чоп қилиш ишлари билан шуғулланишлари учун Саша Кулаевага топширдим.

Мўътабар Тожибоева

Давоми бор.

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan