Муносабат: Сиёсий махкумлар ва уларнинг оилаларига боғлаб Мўътабар Тожибоевага туҳмат қилишга уялинглар!
Таҳрирсиз чоп қилинаётган мактуб:
«Мен Озода Яқубова Андижонлик Саиджахон Зайнобитдиновни Мўътабар Тожибоевага бўҳтонлар қилаётганлиги, сиёсий махкумларнинг оилаларига ажратилган маблағларни ўз манфаатига ишлатиб юборганлиги ҳақида тарқатган хабарларига нисбатан чоп қилинган бугунги мақолани ўқидим. Мақолани ўқигач ўзимни фикримни бир оз билдирмоқчи бўлдим.
Мен маҳкум ҳуқуқ ҳимоячиси Азамжон Формоновни рафиқаси сифатида айтмоқчиманки Мўътабар Тожибоева қилаётган беминнат ёрдамларни ҳали ҳеч битта ҳуқуқ ҳимоячиси ҳам, бошқалари ҳам сиёсий маҳкумларнинг оила аъзоларига қилган эмас. Мен бу гапларни ўз тажрибамдан келиб чиқиб айтмодаиман.
Мени турмуш ўртоғим Азамжон Формонов 9 йилдан буён Қорақалпоғистон Республикасидаги Жаслиқ колоннаси УЯ 64/71 сонли жазони ижро этиш муассасасида жазо ўтаб келмоқда. Мен бу муассасани тарифламасам ҳам бутун дунё бу зона ҳақида билишади. Мен тўққиз йилдан буён шу муассасага қатнайман. Турмуш ўотоғимни иши бўйича адашмасам 7 маротаба адвокат ёлладим. Бу адвокатларни ёллаш учун албатта маблағ керак. Лекин мени шароитим буни кўтармайди.
Чунки мени 2 нафар вояга етмаган ёш болам бор. Уларни едириб – ичиришим, кийинтиришим, ўқитишим керак.
Албатта адвокатлар менга текинга хизмат қилишмайди. Шундан келиб чиқиб адвокатлар учун пулни халқаро ташкилотлар ёрдамида амалга оширишди. Бу ёрдамларнинг бир нечтаси Мўътабар Тожибоева ташаббуси ва ёрдами билан ажратилган. Халқаро ташкилотлар ажратаётган ёрдам пуллари тўғридан – тўғри адвокатларни ўзларига бориб етмоқда. Бу пуллар ҳаттоки бизни ҳам қўлимизга келиб тегмайди. Азамжон Фармоновни ҳимояси учун Тожибоева орқали ёлланадиган адвокатларни қонун доирасида ишлашига мажбур қилади. Ўз мажбуриятларини бажаришни қаттиқ талаб қилади.
Охирги марта Азам Формоновни қамоқхонанинг сохта айбловлар бўйича, ички тартиб қоидасига риоя этмади деб “ШИЗО”га ва карцерга қамаётганлари устидан ушбу хужжатлар билан танишиб чиқиш ва бу хужжатларни бекор қилиш учун аризалар бериши учун Тошкентдан адвокат ёлладик, адвокат маълум муддат ишлади. Унга ҳеч қандай хужжатларни тақдим қилишмади, тўлақонли жавоблар ҳам беришмади. Охирида бу иш сиёсий бўлганлиги учун бундан кейин шуғуллана олмаслигини айтди.
Шунда Мўътабар Тожибоева адвокат билан бир неча марта телефон орқали гаплашиб, шартномада кўрсатилган вазифаларни бажариши кераклиги, агар шартнома шартларини охиригача бажара олмас экан, олган пулини маълум қисмини менга қайтариб бериши шартлигини уқтирди. Адвокат ўзига тўланган пулни ярмидан кўп қисмини қайтариб берди.
Мўътабар опа адвокат қайтарган пулни олиб турмуш ўртоғимни олдига боришимга харажатлар қилишга сарфлашимни айтди. Тожибоева адвокатдан пулни қайтариб ўзига жўнатишини айтиши ва пулни қайтариб олиши ҳам мумкин эди. Чунки бу пулни айнан унинг ёрдами билан топилган эди. Лекин опа адвокат қайтараган пулни ундан шахсан мени ўзимни бориб қайтариб олиб, ишлатишим мумкинлигини айтди.
2014 йил ноябр ойи бошларида сиёсий маҳкумлар оила аъзоларини Америка элчихонасига таклиф қилишди. Бу йиғилишда Америка элчиси жаноб Кролл, HRW нинг Европа ва Марказий Осиё бўйича вакили Hugh Williamson, Вика деган HRW нинг вакили аёл киши, Британия элчихонасидан вакил ва таржимон қатнашди.
Сиёсий маҳкумларни оилаларидан мен, Дилмурод Саидовни укаси Обид Саидов, Мурод Жўраевни турмуш ўртоғи Холбека Жўраева, Эркин Мусаевни отаси, ҳуқуқ ҳимоячиси Татъяна Довлатова ва яна бир нечта сиёсий маҳкумларни оила аъзолари қатнашишди..
Элчихонага йиғилган чет эллик мехмонлар “Сиёсий маҳкумларни оила аъзолари учун халқаро ташкилотларни ёрдами бўлаяптими, уларнинг вазиятларидан хабар олиб турилибдими?” деб савол берганида ушбу йиғилишга келган қатнашчилар ҳаммаси бирма бир Мўътабар Тожибоеванинг беминнат ёрдами ҳақида, бу аёлни ўз қисматдошлари учун қанчалик жон куйдираётганлиги ҳақида жуда яхши гапларни айтиди. Бу гапларни элчихона вакиллари ҳам тасдиқлаб, ҳақиқатдан ҳам Муътабар Тожибоева ташкилотини сиёсий маҳкумларни оила аъзоларига катта ёрдами тегаётганлигини айтишди.
Айнан Мўътабар Тожибоевани саъйи ҳаракатлари билан 2014 йилда турмуш ўртоғимни иши бўйича БМТга шикоят топширилди.
Азам Фармоновга нисбатан яна жиноят иши қўзғатилиб тергов изоляторига олиб кетилгани бўйича биринчилардан бўлиб Мўътабар опага хабар бердим ва унинг саъйи харакатлари сабабли халқаро ташкилотлар баёнотлар эълон қилдилар. Шахсан ўзим билан ҳам гаплашиб ҳуқуқий ва бошқа ёрдамларни кўрсатишларини, бу масалада Халқаро ташкилотлардагилар билан гаплашганликларини айтишди. Ҳатто бир нечта халқаро ташкилотлар вакиллари Ўзбекистон хукуматига нота билан мурожаат қилишни Ташқи ишлар вазирликлари билан ҳал қилишарини ҳам айтишди. Бир қанча халқаро матбуотларда, Озодлик, ББС, Америка овози ва Фергана ру сайтларида мақолалар чиқди
Лекин Саиджахон Зайнобитдиновни Мўътабар Тожибоевани қоралаб, тухматларни тарқатишига мен ҳам бир сиёсий маҳкум оила аъзоси сифатида жим қараб тура олмадим.
Саиджахон Зайнобитдинов ҳар хил бўҳтонларни ёзиб тарқатгунча бирон бир сиёсий маҳкум оила аъзосига ёрдам берса жуда яхши бўлар эди. Чунки ўзи ҳам оз бўлсада Ўзбекистон турмасида ўтириб кўрган. Сиёсий маҳкумлар бошидан кечираётганларини оз бўлсада ҳис қилиб уларга ёрдам берса яхши бўларди. Аёл бўла туриб, ногирон ҳоли билан опа шунчалик куйиб – пишаётганда эркак бўла туриб бу аёлни орқасидан тухмат қилиб, бўҳтон тошларини отиш ҳеч қайси инсонийликка ва эркакликка тўғри келмайди деб ўйлайман.
Озода Якубова»
Fikr bildirish