Айтсам ўлдирарлар, айтмасам ўлам: Қирғизистонлик Илҳом воқеаси
2013 йилдан бошлаб ўзини диктатура режимига мухолифот дея атовчи шахсларга тегишли сайтларда, шунингдек “мустақил журналистлар” сайтларида менинг шаънимга туҳмат, бўҳтон материаллар чоп қилиниши бошлаб юборилди.
Бундан ташқари мени шаъним, қадр қимматимни ерга урувчи, фаолиятимга шубха пайдо қилувчи миш мишлар дунёнинг турли бурчида яшовчи фуқаролик жамияти фаолларига ва миллатдошларимиз орасида қасддан тарқатилмоқда.
Виртуал сайлов комиссияси тузиб, Ўзбекистондаги ғайриқонуний президентлик сайловини фош қилиш мақсадида олиб борган фаолиятимиздан кейин бунингдек туҳматлар, ҳақоратлар янада болалаб кетди. Бунингдек туҳмат материалларни менинг ташкилотим билан ҳамкорлик қилиб келадиган халқаро ташкилотлар вакилларининг электрон адресларига ҳам оммавий равишда жўнатиб келинди.
“Қонли Андижонга 10 йил” кампаниясини бошлаганимиздан кейин эса мени оила аъзоларимга нисбатан шундай тухматлар чоп қилина бошландики, бундай туҳматларни ўқиб, “Бу кимсалар диктатор Ислом Каримовга қаршими ёки ҳуқуқ фаоли Мўътабар Тожибоевагами?” деб ўйга толади инсон.
Мен ўз шаъним, қадр қимматимга қарши уюштирилган туҳматлар, бўҳтонларни чоп қилган сайтлар эгалари бўлмиш кимсалардан Халқаро журналистика қонун қоидаларига кўра ушбу туҳмат мақолаларни ҳақиқатлигини исботлайдиган далилларни ҳам сайтларида чоп қилишларини, агар исботлаб бера олмасалар унда ушбу мақолаларни сайтларидан олиб ташлаб, расман сайтлари орқали мендан кечирим сўрашларини талаб қилиб мурожаатлар қилдим. Лекин улар кўплаб чоп қилинган материалларни сайтларидан олиб ташлаш билан чекланадилар холос. Шу билан биргаликда янгидан янги туҳмат мақолаларни чоп қилишни давом эттиравердилар.
Шунинг учун ҳам менинг шаъним, қадр қимматимга қилинглан тажовузлари учун тухмат мақолаларни чоп қилган кимсаларни Франция маҳкамасига бериб туҳматлари учун қонун олдида жавоб беришлари орқали бу кимсаларни кирдикорларига барҳам беришга қарор қилдим.
Лекин бунингдек туҳматлар оила аъзоларим, бошқа яқинлари қолиб, набираларим шаънига ҳам айтила бошлаганидан кейин нафақат маҳкама билан чегараланиш, балким қамоқдан чиқиб, Францияда яшаб фаолиятимни давом эттиришим жараёнида менга қарши уюштирилган турли фитналар ва туҳматлар, содир бўлган шубҳали воқеалар, тарқатилган миш-мишлар ҳақида кенг жамоатчиликни ҳабардор қилиб боришга қарор қилдим.
Энг қизиғи бунингдек уюштирилган туҳматлардан иборат бўлмиш миш-мишларни тарқатилишида жонбозлик кўрсатганлар Ўзбекистон хукуматининг вакиллари эмас, баъзи бир “дўстларим”, “устозларим”, “ҳамкасбларим”дир.
Мен баъзи бировлардек топишмоқ қилиб эмас, шахсларни, кимсаларни исми шарифи билан баён қиламанки, ёзаётганларимда туҳмат ёки бўҳтон йўқлигини ўшалар рад қила олмайдилар, чунки улар менинг тўлиқ ҳақ эканлигимни биладилар. Улар уюштирган фитналар ҳақида мухокама қилиш мақсадида қилинган ёзишмалар менда сақланган.
Қирғизистонлик Илҳомни оиласидан манфаатдор бўлганим ҳақидаги туҳмат
Ўтган йили бир эмас бир нечта сафдошларим бир Қирғизистонлик ўзбек қочқини оиласи билан Парижга келиб, уларнинг қочқинлик мақоми олишлари учун кўмак беришимни сўраганларида мен ўша қочқинга уни Парижда ишга жойлаб кўйишга ваъда берганимни, лекин уни ишга жойлашим эвазига 3 ойлик маошини менга тўлашини шарт қилиб қўйганлигим ҳақида эшитганликларини айтишди.
Мен уларга бу менга нисбатан туҳмат эканлигини, чунки Парижда кимнидир, яна қочқинлик мақоми олмаган инсонни ишга жойлашга ваъда бериш аҳмоқликдан ўзга нарса эмаслигини айтдим. Чунки Францияда нафақат ҳеч қандай ҳужжати бўлмаган инсон эмас, балким Францияда яшаш ва ишлаш ҳуқуқига эга бўлган инсонлар ҳам, ҳаттоки Франция фуқаролари ҳам иш топишлари ўта мушкуллигини билиш учун Францияда яшаш шарт эмас.
Ўша воқеа ҳақида менга гапирган дўстларимга Қирғизистонлик Илҳом исмли қочқин билан бўлиб ўтган воқеани айтиб бердим.
Бугун мана шу воқеани сиз ўқувчиларга ҳам тақдим қилмоқчиман:
2013 йилнинг март ойи ўрталарида Норвегияда яшовчи журналист Улуғбек Бакиров Қирғизистонлик ҳуқуқ фаоли Иззатилла Раҳматуллаев ҳозирда 3 нафар вояга етмаган фарзандлари билан Парижда яшаётган ва қочқинлик мақоми олиш учун кўмак сўраётган бир оилага кўмак бериш учун Францияда яшовчи ҳуқуқ фаоллари билан гаплашиб беришни сўраганлигини айтди.
Бундан ташқари Улуғбек Бакиров ўша оила бошлиғи Илҳом исмли йигитни ўзи билан ҳам гаплашганлигини айтди. Унинг айтишича Илҳом Ўш фожеаси пайтида турмуш ўртоғини қирғизлар зўрлаганликлари, шунинг учун болалари билан мамлакатдан қочиб чиққанликларини, уларга қочқинлик мақоми олишлари учун кўмак беришни сўраган.
Улуғбекнинг менга берган 0753303742 рақамига қўнғироқ қилдим ва Илҳом билан мен яшаётган квартирада учрашишга келишдик. Тахминан 2013 йилнинг 20 ёки 22 март куни Илҳом (Илҳомни фамилияси эсимда йўқ, исми эсимда қолгани сабаби эса мен унинг телефон рақамини Улуғбек Бакиров менга берганида телефоним хотирасига ёзиб қолдиргандим) хотини ва 3 нафар гўдак фарзандлари билан келишди. Айни шу куни ташкилотнинг бухгалтери ўзбек йигити билан (исмини ошкор қилолмайман) бухгалтерия ҳисоботини тайёрлаётгандик.
Илҳом бухгалтер йигитни гувоҳлигида Ўш қирғини пайтида хотинини, 15 ёшли жияни ва келин ойисини қирғизлар зўрлаганликлари, энди эса уларни жиноятлари ҳақида маъмурий органларга мурожаат қилмасликлари учун оила аъзоларига Қирғизистон хукумати томонидан босимлар бўлаётганлигини хикоя қилиб беришди.
Улардан ушбу мудҳиш жиноят ҳақида қайси давлат органларига шикоятлар ёзганлари ёки оғзаки мурожаат қилганликларини сўраганимда ҳеч бир органга мурожаат қилмаганликларини айтишди. Мен аёлдан “Сизлар билан бўлган зўравонлик бўйича Толекан Исмоилова ва Азиза Абдурасуловалар билан гаплашганмисизлар? Улар сизларни ишларингиз билан шуғулланишганми”? деб берган саволларимга аёл йўқ деган ишора билан жавоб берди.
“Ўша пайтда Қирғизистонда ишлаган халқаро ташкилотлар вакиллари билан учрашганмисизлар, улар сизларни ишингиз билан шуғулланишганми?” деган саволимга ҳам “Йўқ” жавобини олдим.
Уларнинг хикоялари умуман ишонарсиз эди. Мен бир оилада бутун бошли оила аъзолари кўзи ўнгида қирғизлар хонадонга бостириб кириб 2 та аёлни ва 1 та вояга етмаган қизчани зўрлаганлик ҳолатидан на халқаро ташкилотлар, на Қирғизистондаги ҳуқуқ фаолларининг бехабарлигига ҳайрон бўлдим.
Чунки Ўш воқеалари содир бўлган кунларда ва ундан кейин ҳам мен Толекан ва Азиза билан узлуксиз алоқада бўлиб турганман ва уларнинг Ўшдаги ўзбеклар маҳаллаларида бирма бир хонадонларга кириб жабрланган ўзбеклар билан сухбатлар уюштириб, хужжатлаштириш ишлари олиб борганларидан тўлиқ хабардор эдим. Толекан ва Азиза зўрланган аёллар ишлари билан тўлиқ шуғулланганлар ва уларнинг бу оила бошига тушган кулфатдан беҳабар қолишлари умуман мумкин эмасди.
Эсимга Улуғбек Бакировни уларни қўллашни Қирғистонлик ҳуқуқ фаоли Иззатилла Раҳматуллаев сўраганлигини айтгани эсимга тушиб “Қирғизистондаги Иззатилла Раҳматуллаев бошчилигидаги инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотига шикоят ариза берганмисизлар бу зўравонлик ҳақида?” деб берган саволимга ҳам “Йўқ, уларни ташкилотига ҳам шикоят ариза топширмаганмиз” деган жавобни олдим. Ҳақиқатан ҳам 2 нафар аёлни ва 1 нафар вояга етмаган қизни ўндан ортиқ қирғизлар зўрлангани ҳақида Иззатилла Рахматуллаевга шикоят қилганларида, Иззатилла Рахматуллаев ўз навбатида бу мудхиш фожеа ҳақида шунингдек масалалар билан шуғуллаётган касбдошлари ҳамда ҳалқаро ташкилотларни хабардор қилган бўларди.
Бундан ташқари агар аёллар зўрланганликлари ҳақида бирор давлат идорасига мурожаат қилмаган бўлсалар қирғиз хукумати вакиллари уларга босим ўтказаётганлиги ҳақидаги гаплари ҳам мантиқсиз эди. Шунингдек уларнинг қўлларида қочқинлик мақоми олишларига кўмак бериши мумкин бўлган бирор бир хужжатлари ҳам йўқ эди.
Мен бухгалтерни ва Илҳомни ташқарига чиқиб айланиб келишларини, Мухайё билан ёлғиз гаплашмоқчи эканлигимни айтдим. Чунки ташкилотигим номидан уларнинг ҳимоясига хат тайёрлаб беришим учун бўлган воқеани аниқ билишим шарт эди.
Эркаклар ташқарига чиқиб кетганларидан кейин аёлдан бўлган воқеани бир бошдан айтиб беришини сўрадим.
Аёл Қирғизистонинг Ўш шаҳридаги Черамушка микрорайонига қазо қилган аммасининг маросимига боришганини, 10 июндан 11 июнга ўтар кечаси қирғизларнинг хужумидан қўрқиб бутун бошли оила аъзолари, қариндошлари бир хонадонга тўпланиб жон сақлаб турганларида ўн нафардан ортиқ қирғизлар улар турган хонадонга бостириб кириб, юқорида баён қилганимдек Илҳомни хотинини, келин ойисини ва 15 ёшли вояга етмаган жиянини бирин кетин зўрлаганликларини ҳикоя қилиб берди.
Воқеага аниқлик киритиш учун берган саволларимга эса аёл алмойи алжойи жавоб бера бошлади. Мен аёлнинг буткул ёлғон гапираётганини, қочқинлик мақомини берувчи идорада ишловчи ходимлар уларнинг алдаётганликларини жуда осонлик билан билиб олишларини тушунтирдим.
Бундан ташқари мен ҳам улар сингари ўзбек эканлигим, ўз миллатдошларимга кўмак беришга доим тайёрлигим, лекин миллатдошларим бор ҳақиқатни гапирсаларгина кўмак бера олишимни айтдим. Аёл қочқинлик мақоми олиш учун шундай важни келтирилса қочқинлик мақоми олишлари осон бўлиши ҳақида берилган маслахатга кўра зўрланганлик хикоясини ўйлаб топганликларини айтди.
Кейин Илҳом билан бухгалтерни чақирдим. Улар кирганларидан кейин Илҳомга ёлғон важ билан эмас, ҳақиқатни кўрсатиб қочқинлик мақоми олишга харакат қилишларини маслахат бердим. Кейин мамлакатдан чиқиб кетишлари сабабини сўраганида Илҳом қирғистонлик бизнесменлар билан ҳамкорлик қилиб келганини ва қилинган ишлар учун ҳақини бериш ўрнига унга ва оиласига босим ўтказганларини, шунинг учун Ўш воқеаларидан бир неча йил аввал Россияга чиқиб кетишга мажбур бўлганлигини айтди.
Бу сафар Илҳомнинг гапларига ишониш мумкин эди, чунки у Қирғизистондаги қурилиш ишларидаги ҳамкорлари исми шарифини ҳам, фирмалари номларини ҳам, қандай ишларни бажаришда ҳамкорлик қилганларини, объектларни номларини ҳам, ундан зўравонлик йўли билан қирғиз ҳамкорлари томонидан ўзлаштирилган маблағлар ҳақида ҳам адашмасдан гапирарди.
Мен Илҳомга барча маълумотларни киритиб, қочқинлик мақоми олишга кўмак беришни сўраб ташкилотимиз номига ариза ёзиб келишларини тайинладим. Чунки Қирғизистондаги ўзбекни бизнесини тортиб олиб, ўзига босим ўтказилиши қочқинлик мақоми олиш учун етарли асос бор деб ҳисоблашимни тушунтирдим.
Қирғистондаги ўзбек миллати вакилларига нисбатан қилинган жиноятни асло унутишга ҳақли эмасмиз, лекин содир қилинмаган жиноят ҳақида содир бўлган дея ташкилотим номидан ҳеч қачон ҳеч кимга хат қилиб бермаганман, бундан кейин ҳам бермайман. Иккинчидан Франциядаги қочқинлик мақоми берадиган OFPRA ташкилотида Марказий Осиёлик қочқинлик мақоми беришни сўраб ариза берганлар билан ишлайдиган ходимлар мени яхши танишар ва ёлғонга аралашганимни аниқлаб олишлари учун Илҳом ва уни хотини билан 10 минутгина сухбатлашишлари етарли эди. Мен ҳар қандай вазиятда ҳам ҳақиқатни гапириш кераклигини Турғунова Мухайё ва унинг турмуш ўртоғи Илҳомга тушунтирдим. Ўзини хурмат қилган ташкилотларнинг бирор бир рахбарлари ўз ташкилотлари номидан ёлғон иддаоларга асосланиб уларни қўллаш учун бўлмаган фожеани бўлди дея қўллаш хати қилиб беришларига ишонмаслигимни айтдим.
Илҳом ва Мухайё менга барча бошларидан кечирган воқеаларни қоғозга тушириб келишга ваъда бериб кетишди, лекин қайтиб ҳам келишмади, қўнғироқ ҳам қилишмади.
Лекин орадан бирор йил ўтиб ўтмасдан Илҳомнинг мен ҳақимда тухмат тарқатаётганидан хабар топдим. Унинг тарқатаётган гапига қараганда у, хотини ва 3 нафар гўдак фарзандлари билан мени олдимга ёрдам сўраб келганида, мен унга уни Парижда ишга жойлаштириб қўйишга ваъда берибман ва 3 ойлик ишлаган ойлигини уни ишга жойлаб қўйганим учун менга бериши шартлигини уқтирибман. Умуман Француз тилини билмайдиган, ҳеч қандай хужжатга эга бўлмаган бир кимсани Парижда ишга жойлаб қўйишга ваъда қилганим ва ишга жойлаганимдан кейин 3 ойлик ойлик маошини менга бериши кераклигини таъкидлаганим ҳақида тарқатилаётган миш мишлар умуман тутуриқсизликдир.
Яна не эмиш, Қирғизистонлик ўзбеклар Ўш фожеасидан кейин Парижга қочиб келиб мендан кўмак сўраганларида мен уларга «Сенлар Қирғизистонни ўзбекларисанлар. Сенларга кўмак бермайман» деб уларни ҳайдаб солганмишман.
Ахир, 2011 йилда Роза Отунбоевага АҚШ хукуматининг «Жасоратли аёл» мукофотини Хиллери Клинтон ва Мишел Обамалар топширишларидан бир кун аввал Қирғизистонлик миллатдошларимни шаънини, ҳаққи ҳуқуқлларини ҳимоя қилиш мақсадида Роза Отунбоева билан бир сафда туришни Ўш фожеалари пайтида хўрланган, зўрланган, вахшиёна ўлдирилган миллатдошларим ҳаққига ҳиёнат деб билишимни баён қилиб бу мукофотдан воз кечган мен эмасмидим?!
Қирғизистонлик ўзбекларимиз қирғин фожеалари ҳақидаги хужжатларни, далилларни йиғишга қийналаётганликлари ҳақида журналист Матлуба Азаматова ва Баходир Узақовлар айтганларида Қирғизистонлик Равшан… га (Равшан Гофуров эмас албатта) фотоаппарат, видеокамера ва скайнер, ксерокопия ва бошқа зарурий нарсаларни сотиб олишлари учун етарли маблағни ўз хисобимдан жўнатганим Қирғизистонлик миллатдошларимни кўллаб қувватлаш учун эмасмиди? Кечалари билан ўтириб Ўш фожеалари юзасидан олиб борган мониторингларим ким учун эди агар мен ўз миллатдошларимни Қирғизистонлик эканликлари учун кўксиларидан итарган бўлсам?!
Бугунги кунда менинг ташкилотим архивида 1919 та жарбдийдаларнинг рўйхатлари, 200тадан ортиқ Ўш фожеалари пайтида суратга олинган видеолавхалар ва 2000дан ортиқ расмлар мавжуд. 2012 йилда Парижда Ўш фожеаларига бағишланган фотовыставка ўтказиш учун дунёдаги таниқли фоторепортерлар олган суратларни намойиш қилишни режалаганимизда ўзбек миллатининг бу фожеасидан кўз юмган жамғармалар кўмак беришдан бош тортишди.
Айнан Ўш фожеалари устидан олиб борган ишларим сабаб эмасми, Қирғизистон Республикаси Миллий Хавфсизлик Хизмат рахбари Шамил Атаханов мени миллий низо қўзғашда айблаб баёнот бергани?
Менга туҳмат қилиб тарқатилаётган миш мишларни сабабини аниқламоқчи бўлиб, Улуғбек Бакиров 2013 йил март ойида бергани ва учрашгунимизча бир неча марта гаплашганимиз Илҳомни 0753303742 мобил телефони рақамига қўнғироқ қилдим. Лекин у номер бугунги кунда ишламаслиги ҳақида автоответчик жавобини эшитдим холос.
Кимлар бу воқеа юзасидан ёлғон, туҳматларни ўйлаб топган? Нега бундай туҳматни ўйлаб топган? Нега ҳуқуқ фаоллари ва мени таниган, билган инсонларга бу туҳматни тарқатган?
Бу шунчаки миш-миш эмас, шунчаги ғийбат эмас, бу туҳмат ва бўҳтондан иборат ёлғон. Бунингдек туҳмат ва бўҳтонлар қасддан бир инсонни обрўсизлантириш, инсонлар олдида бехурмат қилиш мақсадида ўйлаб топилади ва мақсадли равишда тарқатилади.
Мен бу бўҳтондан иборат миш-мишни уюштирган, ташкиллаштирган кимсаларнинг кимлар эканлигини тахмин қиламан ва нима учун бунингдек туҳматларни ўйлаб топиб тарқатишлари сабабларини ҳам биламан. Лекин мен уларнинг қўлидан тутмаганман, тахмин қиламан холос. Бунингдек туҳматларни асосий ташкилотчиларини аниқлашим учун эса шу миш мишларни тарқатаётган Илҳом билан юзма юз бўлишим, сухбатлашишим шарт.
Шунинг учун Франциядан қочқинлик мақоми яшаётган Қирғизистонлик Илҳомни топиб, унинг менга қарши тарқатаётган тухмат ва бўҳтонининг ташаббускори кимлигини айтишига эришиш мақсадида уни топишимга кўмак беришларини сўраб уларга қочқинлик мақоми берган OFPRA ташкилотига ва полицияга мурожаат қилишга қарор қилдим.
Илҳомни топиб ҳақиқатни аниқлагач, бу тухматлар ортида турган кимсаларни фош қилганимни жамоатчиликка етказаман.
Мўътабар Тожибоева
Опа,дардингиздан ҳабардорман. «Қочақ» қиёфасидаги шахсларнинг кўпчилиги МҲХ маслахати билан хорижга келиб ўрнашган. Шуларнинг ичида сизга «пахта қўйиб» юрганлари ҳам бор.Журналистларнинг кўпчилиги крименал. Масалан Исмат Хушев Каримов билан Муҳаммад Солиҳ тарбиясини олган кадр. Бутун Ёвропа ва АҚШни кезиб чиққан, УВКБ ООНни хайратга солган «диссидент» Анвар Каримов бугун Ислом Каримов ҳузурида фаолият олиб борябди. Уни ҳам Муҳаммад Солиҳ тарбиялаган. Тўғри, Солиҳ хақиқий диссидент, аммо тушуниш қийин уни… «Озодлик» ва BBC И. Хушев билан М. Солиҳга қарашли деб ўйлайман. BBC компьютримга блок қўйиб қўйган, мени эшитмасин деб.Торонтода ўзим ёлғизман. Бу ердаги ўзбеклар Чаман билан бирлашиб мени ақлий носоғломга чиқаришмоқчи бўлишди. Яқинларига ҳабар қилиб «миш-миш»лар тарқатиш билан овора хозир. Қисқаси ёлғиз яшаябман. Аллоҳдан бошқа ҳеч кимим йўқ. Аллоҳнинг ўзи мен учун етарли неъмат. Салом билан Тоғбой
Добавить комментарий
Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *
«Ўзбекистон ХҲ» ҳам шу ёзув турибди. ББСда эса …»сизнинг дастгоҳингизда дастурланмайди»—деган сўзлар бор. Айтинчи, нима учун? Жавоб беринг асосингизни келтириб
Бир вақтлар айтган эдингиз кимга интервъю бергансан деб. Кўпчиликка: Масалан, дўстингиз Ғофур Йўлдашевга бир неча бор, Марҳум Алишер Сойиповга, Элмуродга, Абдувохид Хайитовга, ББСга. Бундан ташқари «Андижанская правда»га бир неча бор, «Коммунист» «Комсомолец Узбекистона»,»Фан ва турмуш», «Ўзбекистон адабиёти ва санъати»га ва қолаверса, маҳаллий матбуотларда кўриниб турганман 1964 йилдан бошлаб. Бу бор хақиқат. Уйланганимда хорижда юрган оиловий айрим ўзбеклар, жумладан Исмат Хушев, Рашид Отажонов, Ғофир Йўлдашевлар собиқ хотиним Чаманга ишқивоз бўлиб юрганлигидан бехабар бўлишингиз мумкин. Шунга қарамай нисбатан хақпарвар ва кечиримли инсонсиз. Билиб билмай ҳафа қилган бўлсам узр! Айтганчи, мен хақимда ақлий но соғлом деб Чаманга қўшилиб гап тарқатаётган кимсаларга Аллоҳ кифоя бўлсин! Қани айтсин, мен қайси касалхонада даволандим? Албатта эртами, кечми жазо олажак бу нусхалар!