Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Виртуал номзод Усмон Баратов

Баратов Усмон

Усмон Баратовнинг аризаси, таржимаи ҳоли ва сайловолди дастури

А Р И З А

Ўзбекистон Республикасида халқ ҳаётини яхшилаш, мамлакат иқтисодини ва демократик институтларни қайта ислоҳ қилиш мақсадида ўз хоҳишим ва Минтақалараро Ўзбекларнинг “Ватандош” жамоат Бирлашмаси қарорига асосан, мени жорий йилнинг март ойидаги Ўзбекистон Президенти лавозимига ўтказилаётган виртуал сайловда номзод сифатида рўйхатга олишингизни сўрайман.

Ҳурмат билан,

Усмон Баратов

06.02. 2015 йил

*****

ТАРЖИМАИ  ҲОЛИ

Мен, Баратов Усман Акрамович 1958 йил 15майда Фарғона шаҳрида зиёлилар оиласида туғилганман. Миллатим — ўзбек, оилалиман, уч нафар фарзандим бор. Мактаб ёшимгача Қўқон шаҳридаги бобом Масаидов Аҳмадхўжа эшон тарбиясини олдим.

1975 йил Фарғона шағрининг 2-сонли ўрта мактабини тугатиб, Андижон пахтачилик институтини агрономия факультетига ўқишга кириб, 1980 йилда тугатдим.

1977-79 йиллари  ФОПнинг юридик факультетини кечки ўқув курсида ўқиб, юрист-консульт мутахассислигини олдим.

1980 йил мартида меҳнат фаолиятимни Фарғона вилояти, Охунбобоев тумани, «Правда» совхозида агроном лавозимидан бошладим.

1980 йил майидан 1981 йил баҳоригача Бутуниттифоқ пахтачилик илмий текшириш институтини Фарғона вилояти Қува шаҳридаги тажриба майдонида кичик илмий ходим вазифасида ишладим.

1981-82  йиллар давомида Афғонистонда ҳакикий ҳарбий хизмат муддатини ўтадим.

1983-87 йилларда  Москвадаги Тупроқшунослик институтини аспиранти бўлдим.

1987-89 йилларда Москва вилоятидаги Ўсимликшунослик ИТ институтини лаборатория агрономи вазифасида ишладим.

1989 йилдан буён ижтимоий-сиёсий ҳамда инсон ҳуқуқлари ҳимояси йўлида фаолият кўрсата бошладим.

1991 йилнинг 12 апрелида Россия Федерацияси Адлия вазирлигида Минтақалараро ўзбекларни «Ватандош» жамоат бирлашмасини давлат рўйхатидан ўтказиб, ҳозирги кунга қадар ушбу бирлашма раҳбари сифатида ўз фаолиятимни Москва ҳамда Россиянинг бошқа барча ҳудудида юрган ватандошларимиз, қолаверса, бошқа мамлакатларнинг меҳнат муҳожирларига ҳуқуқий, амалий ёрдам кўрсатиб келмоқдаман.

*****

Ўзбекистон  Республикаси Президентлигига номзод Усмон Баратовнинг сайловолди

Д А С Т У Р И

 1. Ўзбекистонда барча хокимият тизимлари, давлат ва ҳалқ тафдири бирон якка шахс қўлида жиловланмаслиги учун Парламентар Республика жорий этиш шартдир.

2. Ташқи сиёсат

Хозирги пайтдаги иқтисодий ва ижтимоий танглик – ишсизлик ҳамда халқаро зиддиятлар жараёнида ЎзбекистонРеспубликасининг собиқ қардош иттифоқчиларимиз сафига – ЕОИИга аъзо бўлиши мақсадга мувофиқдир.

Қўшни давлатлар билан самимий қардошларча алоқаларда, ҳамжихатликда бўлиш, Тожикистон, Туркманистон ва Қирғизистон Республикалари билан виза режимини олиб ташлаш, шунингдек дунёнинг барча давлатлари билан ўзаро тенглик принциплари асосида дўстона ҳамкорлик қилиш.

Мамлакатда барқарор, мўътадил шарт шароитлар яратиб, четдан инвестицияларни жалб этиш.

3. Ички сиёсат

Аввало муқаддас динимиз, тарихимиз, менталитетимиз ва урф-одатларимиздан келиб чиққан ҳолда ҳамда шуларни ифодаловчи, ҳалқимизнинг қалбларига жо бўлувчи миллий ғояни татбиқ этиш.

Кўп партиячилик яъни сиёсий ва иқтисодий қарашлари турли, хаттоки қарама-қарши бўлган партияларни легаллаштириш ва уларни аъзоларини хам халк сайловлари оркали Парламентга утказиш.

Мамлакатимиз хаётининг барча соха ва жабхаларида авж олган коррупцияга қарши астойдил бешавҚат курашиш ва унга бархам бериш.

Тазйиқлар ва бошка объектив сабаблар туфайли чет давлатларга чиқиб кетишга мажбур бўлган фуқароларимизни ҳамда шулар каби зиёли, етук мутахасиссларни, иқтисодчиларимизни, истеъдод сохибларини Ватанга жалб қилиб, юртимиз иқтисодини, маънавият ва маърифатини ҳамда бошқа сохаларини ривожлантириш, юксалтириш йўлида улардан ўз хиссаларини қўшишларини таклиф этиш.

Диктатура, репрессия даврида нохақ жабр кўрган ва озодликдан махрум этилганларни озод қилиш ҳамда уларни реабилитация қилиш.

4. Иқтисод

Барча ишлаб чиқариш сохаларини, қишлоқ хўжалигини, хусусий корхоналар фаолиятини сиёсатдан холи этиш яъни мустақиллигини таъминлаш. Шунингдек, уларни давлат идораларидаги бюрократик, маъмурий буйруқбозлик, расмиятчилик ва шу каби объектив ҳамда сунъий «тўсиқ»лардан бутунлай халос этиш, уларга ҳақиқий эркинлик бериш.

Стратегик аҳамиятга эга сохаларни – газ, нефть, электр энергияси, олтин, радиоактив моддалар, пахта саноатларини, Ўзбекистон хаво йўллари, Ўзбекистон темир йўллари ва бошқа шу каби сохалар устидан ҳалқ ҳамда Парламент назоратини кучайтириш.

Энг асосийси, ишсизликка бархам бериш, имкон борича турли ишлаб чиқариш корхоналарини барпо этиш, қишлоқ хўжалигига катта эътибор бериб, ривожлантириш ва бошқа сохаларни ҳам ривожлантириш натижасида янги иш ўринларини яратиб, иш билан таъминлаш ҳамда шу ишчиларга уларнинг талаб-эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда муносиб иш ҳақларини жорий этиш.

Божхона, солиқ ва шу каби тўловларни минималлаштириб, тадбиркорликка кенг йўл очиш.

5. Ижтимоий сиёсат

Энг аввало, барча аҳолини газ, электр энергияси, ичимлик суви билан тўла-тўкис таъминлаш ва ушбу таъминотлар каби бошқа таъминотлар, коммунал тўловлар миқдорини минималлаштириш.

Нафақа сиёсатини ислох қилиб, ҳар кимни хизматларига яраша муносиб нафақа бериш, рағбатлантириш.

Вояга етмаган болаларга ёрдам пулларини одилона эгаларига тўла-тўкис берилишини таъминлаш.

Кам тамъминланган оилаларга, ногиронларга, уруш ва меҳнат фахрийларига, ОУЮ талабаларига стипендия ва шу каби ижтимоий, моддий ёрдам ва тўловларни халқаро тажрибалардан келиб чиққан ҳолда уларга тенглаштириш.

Болалар уйлари, қариялар-мехрибонлик уйларига муносиб парвариш кўрсатиш.

Янги турмуш қурган ёш оилаларга имтиёз сифатида уй-жой бериш.

 6. Халқ таълими ва маориф

Деярли барча олий, ўрта таълим ва мактабгача бўлган маориф муассасаларини ҳамда улардаги таълим-тарбия дастурларини ислоҳ қилиш, улардаги ўқитувчи-тарбиячилар таркибини малакасини ва уларнинг таълим-тарбия бериш сифатини ошириш.

 7. Соғлиқни сақлаш

Ушбу сохада ҳам айрим ўзгартиришлар ва янгиликлар киритиш, даволаш муассасаларининг моддий ва техник базаларини бойитиш, тиббий персоналнинг билим ва малакаларига талабчан бўлиш, шунингдек уларнинг меҳнат маошларини муносиб равишда ошириш.

Мамлакат ахолисининг айрим табақаларини – фахрийлар, ногиронлар, кам таъминланган оилалар аъзолари ва шу кабиларни бепул, имтиёзли равишда даволаш ва парваришлаш.

 8. Суд ва куч ишлатар тизими

Аввало, суд фоалиятининг мустақиллигини таъминлаш ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судига аъзо бўлиш.

МХХ, ИИВ, МВ ва шу каби барча ҳуқуқни ҳимоя қилиш идораларини Парламент назоратига ўтказиш.

Ҳар бир вояга етган ўғлон албатта мажбурий ҳақиқий харбий хизмат муддатини ўташи шарт.

9. Экология

Асосан, юртимиздаги ягона денгиз бўлмиш Оролни сақлаб қолиш ва Оролбўйи худудларидаги экологик муаммоларни астойдил объектив, амалий йўллар билан ҳал қилиш.

Ҳаётимдаги асосий мақсадим – ИншаАллох, ушбу келтирилган қисқача Дастурим ҳамда бор билимим, тажрибам ва кучим билан ҳалқимизнинг тарихий ва оламшумул шон-шухратини, хурматини, қадриятини сақлаб, уни янада юксалтиришдир!

*****

 

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.