ВСК Матбуот Хизмати хабар қилади: Исмат Хушев номзоди рўйхатга олинмади

18181810.02.2015 йилда Виртуал Сайлов Комиссиясига Канадада яшовчи ўзбекистонлик журналист Исмат Хушев номидан ўзининг номзодлигини Ўзбекистон Республикаси Президентлигига ўтказиладиган виртуал сайловда иштирок этиш учун топширилган аризаси келиб тушди.

Мазкур ариза ВСКнинг навбатдаги йиғилишида атрофлича муҳокама қилиниб, қуйидаги қарор қабул қилинди:

Маълумки, ВСКнинг фаолияти асосида демократик қадриятлар ва институтларни тан олиш, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини юксак қадрлаш, Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ҳурмат қилиш талаби туради.

ВСКнинг тузилишини тақозо этган вазият замирида ҳам Ўзбекистонда шаклланган диктатура, инсон ҳуқуқларининг доимий поймол қилиш муаммоси ётади.

Жаноб Исмат Хушевнинг шахсиятига ҳурмат билдирган ҳолда, ВСК унинг кўп йиллардан буён олиб бораётган журналистик ҳамда сиёсий фаолиятини ўта зиддиятли деб баҳолайди.

Жумладан, жамоатчилик кўз ўнгида Ислом Каримов режимининг ташқи дунёдаги қатъий ҳимоячиси сифатидаги танилган Исмат Хушевнинг кўп йиллик эркин ва онгли фаолиятини, ВСК, демократик қадриятлар, инсон ҳуқуқлари ва Ўзбекистон Конституциясига нисбатан очиқ-ойдин ҳурматсизлик деб баҳолайди.

Кенг жамоатчилик фикри, ВСК аъзоларининг доимий ва эҳтирослардан ҳоли кузатишлари ҳамда ВСКнинг ҳуқуқий-сиёсий қадриятлари асосида, ВСКнинг 10.02.2015 й.даги № 028 (n)-Q қарорига асосан, Исмат Хушев номзодлиги Президентлик виртуал сайловига қабул қилишга номуносиб деб топилди. 

Виртуал Сайлов Комиссияси

Матбуот Хизмати

11.02.2015 йил

 

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.