Ўзбекистон Президентлигига виртуал сайловда қатнашадиган номзодлар диққатига эълон
Сайлов олди дастурларингизни бизнинг сайтимизда эълон қилганимиздан кейин сизларнинг ҳар бирингиз билан ВСК радиоблогида уч босқичли суҳбатлар ўтказилади.
Биринчи босқичда номзодлар якка тартибда алоҳида ҳар бири ўз сайловолди дастурларини таништирадилар:
Номзодлар
1. Баратов Усмон
2. Мўминов Мирраҳмат
3. Нормўмин Намоз
4. Ортиқова Моҳира
5. Рустамов Шуҳрат
6. Усмонов Дилшод
7. Усмонов Салахаддин
8. Худойберди Ҳазратқул
9. Чориев Баҳодир
Иккинчи босқичда номзодлар ўзаро дебатга киришадилар. Бу дебатлар қуйидаги тартибда ўтказилиши режаланган:
1. Намоз Нормўмин vs Баҳодир Чориев
2. Усмон Баратов vs Дилшод Усмонов
3. Моҳира Ортиқова vs Худойберди Ҳазратқул
4. Рустамов Шуҳрат vs Мирраҳмат Мўминов
5. Усмонов Салаҳаддин vs Баҳодир Чориев
6. Намоз Нормўмин vs Усмон Баратов
7. Дилшод Усмонов vs Худойберди Ҳазратқул
8. Моҳира Ортиқова vs Рустамов Шуҳрат
9. Усмонов Салаҳаддин vs Мирраҳмат Мўминов
10. Намоз Нормўмин vs Худойберди Ҳазратқул
11. Баходир Чориев vs Дилшод Усмонов
12. Худойберди Ҳазратқул vs Мирраҳмат Мўминов
13. Рустамов Шуҳрат vs Усмонов Салаҳаддин
14. Дилшод Усмонов vs Мирраҳмат Мўминов
15. Моҳира Ортиқова vs Баҳодир Чориев
16. Дилшод Усмонов vs Усмонов Салаҳаддин
17.Баходир Чориев vs Мирраҳмат Мўминов
18. Рустамов Шуҳрат vs Усмон Баратов
Учинчи босқичда номзодлар билан якка тартибда суҳбат бўлади ва суҳбат охирида улар ўзлари аввалдан тайёрлаб келган камида 20 минутлик“Ўзбек халқига мурожаат» ларини баён қиладилар!
1. Баратов Усмон
2. Мўминов Мирраҳмат
3. Нормўмин Намоз
4. Ортиқова Моҳира
5. Рустамов Шуҳрат
6. Усмонов Дилшод
7. Усмонов Салахаддин
8. Худойберди Ҳазратқул
9. Чориев Баҳодир
Эслатмалар:
1. Дебатлар 25 мартгача давом этади. (1 мартдан бошланадиган Виртуал сайлов жараёнида ҳам дебатлар тўхтамасдан давом этаверади.)
2. Дебатларда номзодлар бир бирларини ҳурмат қилишлари ва ҳақорат қилмасликлари шарт қилинади.
3. Дебатлар муддати камида бир соатлик бўлиб, вазият тақозо қилса бир оз ортиқча бўлиши мумкин.
4. Ҳар бир дебатда икки киши қатнашади. Ва иккита мавзу муҳокама қилинади. Ҳар бир мавзуда номзодлар 10 минутдан гапирадилар. 5 минутдан мавзу бўйича савол жавоб қилинади.
5. Дебатларда қатнашиш сайлов комиссияси томонидан ўрнатилган тартибга асосланган бўлиб, қатнашишни истаган номзодлардан бу тартибга бўйсуниш талаб қилинади.
6. Шунингдек, дебатлар озодлик радиоси ўзбек хизмати томонидан ҳам олиб борилиши режалаштирилган. Аммо, бу дебатларни ВСКга алоқаси йўқ.
7. Юқоридаги уч босқичли дебатларнинг ҳар бирига тегишли бўлган алоҳида ички тартиби ва саволлари суҳбатдан олдин эслатиб ўтилади.
8. Дебатларда касаллик туфайли ёки бошқа сабабларга кўра қатнашаолмаган шахслар ўрнига вақти ва имкони бор бошқа номзодлар таклиф қилиниб суҳбат ўтказилиши мумкин. (Бу ҳолда ўша номзодга яна навбатдан ташқари дебат қилиш имкони берилмайди)
9. Мазкур регламентга нисбатан таклиф ва мулоҳазалар бўлса, ёки номзодлар ўз рақибларини бошқасига ўзгартиришни истасалар 22 февралгача бизга мактуб орқали билдиришлари мумкин. (Таклифлар ўрганилиб, зарур топилса регламентга ўзгаришлар киритилади)
10. Дебатларни «Саҳвий Радио Блоги» масъули ва ВСК мувофиқлаштирувчиси М. Абутов ва ВСК матбуот котиби журналист Улуғбек Бакировларолиб боришади.
*****
11 Феврал 2015 йил
Fikr bildirish