ВСК Матбуот хизмати хабар қилади: ВСК расмий сайти қайтадан иш бошлади
Маълумки, Виртуал Сайлов Комиссияси (ВСК)нинг расмий сайти 17 мартда хакерлик ҳужумига учради. Натижада расмий сайти ичидаги барча материаллар, ҳужжатлар ўчиб кетган. Лекин, сайт манзили йўқотилмаган.
18 март оқшомида ВСК барча материалларни, ҳужжатларни қайтадан тиклаш ишларини бошлади.
ВСКнинг компьютер архивида сақланиб қолган барча ахборотларни қайтадан сайтга жойлаш ишлари айни дамгача давом этмоқда.
ВСКнинг расмий сайти янги кўринишда ўз ишини давом эттирмоқда.
Сайловчилар бемалол сайтга кириб, овоз беришлари ва ВСК фаолиятини кузатиб боришлари мумкин.
ВСКга ғаламислик билан қилинган бундай ҳужумлар ВСКнинг ўз олдига қўйган эзгу мақсадларига асло тўсиқ бўлолмайди!
Халқимиз Озодлиги йўлида қилинаётган ҳайрли ишларимизда Яратганнинг Ўзи мададкор бўлсин!
ОЗОДЛИК САРИ ОЛҒА, АЗИЗ ВАТАНДОШЛАР!!!
ВСК Матбуот Хизмати
19.03.2015 й. Соат: 02:05.
Норвегия
Fikr bildirish