Ўзбекистон Республикаси Президентлигига виртуал сайлов номзоди Баратов У.А.нинг Ўзбекистон халқига МУРОЖААТИ

Азиз ватандошлар!

Авваламбор, ушбу Виртуал сайлов ташкилотчиларига ўз миннатдорчилигимни билдираман!

Чунки, бундан бошқа муқобил йўл йўқ эди. Сабабини биламизки, мана чорак асрдан зиёд Конституциямизнинг 90-моддасига зид ҳолда хукм суриб келаетган Каримов режими ўз мухолифатчиларини жазолаб, қамаб, хаттоки жисмонан йўқ қилиб юбормоқда. Шунинг учун, кўп мухолифат кучлар ва шахслар чет давлатларга чиқиб кетишга мажбур бўлганлар.

Ушбу сайлов ташкилотчилари ташаббуси ила бизлар яьни мухолифат кучлар четдан бўлсада, Она Ватанимиз равнақи, халқимиз фаровонлиги ва фарзандларимизнинг порлоқ келажаклари йўлидаги ўз йўриқларимиз, Дастурларимизни барча ватандошларимизга етказишга имкониятлар беришди.

Шунингдек, сайлов номзодларига ҳам рахмат, халқимиз, давлатимиз манфаатлари йўлидаги ўз позицияларини юқорида кўрсатилган тазйиқлардан қўрқмай ошкора билдирганлари учун.

Мен ўз позициямда собитман. Аминманки, Ўзбекистон ҳалқининг ва мамлакатимизнинг хозирги аросатдаги ахволидан фақат реал ва қадамма қадам ўлчанган ҳамда ҳар томонлама хисоб-китоб қилинган йўллар билангина олиб чиқиш мумкин. Ортикча, баландпарвоз ва чиройли гаплар билан халқни бошини чалғитиш керакмас! Ўзи, шундай ҳам 25 йилдан буён юртдошларимиз «…буюк келажакини» кутиб чарчади…

Фақат, ЕОИ Иттифоқига қўшилсакда ушбу муаммоларимизни деярли ҳал қиламиз – энг долзарб муаммо ишсизликка бархам берамиз, ушбу Иттифоқда божхоналарсиз тадбиркорликка кенг йўл очилади. Натижада, шу тадбиркорларимизнинг ўзлари мамлакатда янги иш ўринлари барпо қилишади ҳамда капитал ва инвестиция жалб этишади.

Яна шуни таькидламоқчиманки, Ўзбекистон ЕОИИга аьзо бўлса, ҳеч қанақа Россия ва шу каби давлатларга қарам бўлмайди! Аксинча, хозирги кунга нисбатан анча сиёсий ва иқтисодий барқарор бўлади ва катта имкониятларга эга бўламиз.

Масалан, Иттифоқдош давлатлар билан ҳамкорликда Орол денгизини сақлаб қолиш борасида Россиянинг Обь, Тоболь дарёларидан канал қазиб, сув хайдаб келиш, яьни СССР давридаги 1982 йилдаги ушбу мавзудаги лойихаси бўйича.

Шунингдек, иккифуқароликни жорий қилсак, кўпмиллионли аҳолимиз бемалол Россиянинг бепоён худудларида РФ фуқароларидек тенг ваколатларга эга бўлиб яшашаверади.

Мана, ЕОИИга аьзо бўлмиш Қозоғистон ёки Белоруссия ҳам мустакил, ҳам иқтисодий барқарор бизларга нисбатан, шунингдек уларда ҳам диктатура. Жорий йилнинг январ ойидан Арманистон аьзо бўлди, май ойидан Қирғизистон қўшилади.

Кўраяпмизки, ушбу Иттифоқ кенгайиб, ривожланиб бормоқда.

Азиз ватандошлар! Мен ўз консепцияларимни барчасини ўз Дастуримда кенгроқ келтирганман, хозир қисқача қилмоқчиман.

Биродарлар! Бизлар ўзимизнинг, фарзандларимизнинг ва юртимизнинг тақдирини ўзимиз ҳал қилишимиз керак!

Қачонгача хокимни боласи хоким, прокурорни боласи прокурор, а мардикорни боласи мардикор еки деҳқонни боласи дехқон бўлади!? Эртага болаларимизни, невараларимизни юзига қандай қараймиз, уларнинг келажаки учун курашмасак!?

Қачон эртанги кунга ишонамиз!?

Азалдан, асрлар оша МОни ва теварак-атрофини назорат қилиб бошқариб, тебратиб келган буюк ҳалқимиз, миллатимиз бугун қай аҳволда?

Шуларни кўриб юрагингиз тўлиб, ҳаприқиб… йиғлагингиз келмайдими?

Азиз юртдошларим! Ҳар томонлама ўйлаб кўриб, мулохаза қилиб, ўзларингиз хулоса қилингизлар.

Ҳадисда айтишганку, ўзларингиз қандай бўлсаларингиз, устиларингизга шундай хоким келади, деб ҳамда шунингдек, ўзларингизни ўзларингиз тузатмагунча ҳеч ким нажот бермайди, деб.

Барчаларингизга омонлик ва омад тилаб, Минтақалараро ўзбекларни «Ватандош» жамоат бирлашмаси президенти Баратов Усмон Акрамович.

Москва ш. 23.03.2015 йил

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир
  • Related Posts

    Диктатор Ислом Каримовдан қолган мерос – Маъмурий ҳуқуқбузарлик сиёсий қатағон қуроли (Мақола № 1)
    • Iyun 26, 2019

    Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисига Жиноят ишлари бўйича Хоразм вилоят суди раисига Жиноят ишлари бўйича Урганч туман суди раисига “Ўтюраклар Клуби” инсонҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти Президенти Мўътабар Тожибоевадан ТАКРОРИЙ МУРОЖААТНОМА…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading
    Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ туманидаги “Baliqchi” Акционерлик Жамияти раҳбари Абдураҳим Пирвалиев қамоққа олинди
    • Fevral 2, 2019

    Ишончли манбааларга кўра, 2018 йил 01 февраль куни тушдан кейин соат 15:00 ларда Тошкент вилояти прокуратурасининг уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бўлими томонидан Қуйичирчиқ тумани Қўрғонча посёлкасида фаолият кўрсатиб…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading