ВСК Хабарномаси: “Сайлов – 2015” нинг якуний, сўнгги натижаси

ВСКнинг 30.03.2015 й.даги қарорига кўра, 22 мартда ВСКнинг сайловчилар овоз бериши учун мўлжалланган махсус Ҳисоблагич дастурига хакерлик ҳужуми бўлганлиги ва шундан кейин ўтган давр ичида мазкур Ҳисоблагич қайта тикланмаганлиги сабабли, ВСК 22 мартдаги сайлов натижасини Ўзбекистон Республикаси Президентлик виртуал сайловининг сўнгги, якуний натижаси сифатида қабул қилди.

8888

Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод, “Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракатининг раҳбари Баҳодир Чориев, виртуал сайловда иштирок этган ҳақиқий 2.173 (икки минг бир юз етмиш уч) овозларнинг 396 таси, 18,22 % билан 2015 йилги Ўзбекистон Республикаси Президентлик виртуал сайловининг ғолиби деб топилди.

ВСКнинг сайлов жараёни аввалдан режаланган 29 мартгача етиб бормаганлиги ва ВСКнинг иш фаолиятига бир неча марта турли кўринишдаги хакерлик ҳужумлари бўлганлиги сабабли сайлов жараёнига зарба бўлганлигидан ВСК чуқур таассуф билдиради.

22 мартдаги сўнгги натижа билан юқорида танишишингиз мумкин.

Виртуал Сайлов Комиссияси сайловда иштирок этган барча номзодларга ва сайловчиларга ҳамда ВСК фаолиятга яқиндан ёрдам берган барча-барчага чексиз миннатдорчилик билдиради!

Виртуал Сайлов Комиссияси

30 март, 2015 йил

Париж, Франция

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan