Мирраҳмат Мўминов: Виртуал Сайлов Комиссиясига эслатма!!!

Виртуал номзод сифатида Мен Миррахмат Мўминов ВСКдан сайлов натижаларини бекор қилишингизни сўрайман.

Бунга сабаб сайлов бир қатор кийинчиликлар сабаб ва мантиқан охиригача етмай муддатидан илгари тугади.

Бу эса ўз навбатида бошқа номзодларга ўз номзодлари учун овоз йиғишга тўсиқ бўлиб хизмат қилди. Демократик сайлов қоидалари асосида сайлов комиссияси ўз ишини нихоясига етказмас экан, бу сайловлар бекор қилинади!

Умид қиламанки ВСК менинг таклифимни Холис ва Адолат нуқтаи назаридан ўйлаб чиқиб қарор қабул қилади. Бундай қарор қабул қилинмаса ва натижалар эьлон қилиниши ортидан бирон бир номзод ўзини ғолиблигини эьлон қилса, бу ўз навбатида спекуляция ёки номзодлар ўртасида норозилик туғдириши мумкин.

Шундай экан Мантиқан бу сайловлар тўлиқ ўтказилмади деб жамоатчиликка эьлон берилиши керак деб хисоблайман!!!

Мени ушбу мурожатимни қўлловчилар коммент ёзиб қолдиришлари ёки қўшимчалар қилишлари мумкин!

Бу Виртуал сайловлар легитим эмаслиги ва фақатгина бир сиесий ўйин бўлганини назардан қочирмаган ҳолда бу мурожатимни тўғри қабул қиласизлар деган умиддаман!!!

ВСК бу сайловларни натижаларини бекор қилиши лозим!

ВСК бу сайловларни охирига етмаганини ҳам хисобга олиб бирон бир номзодни ғолиб деб эьлон қилишидан тийилгани мақсадга мувофиқ бўлар эди!!!

ВСКга ўз миннаддорчилигимизни ва хурматимизни билдирган ҳолда бу муроожатимни тўғри қабул қилади деган умиддаман!

Mirrakhmat Muminov

http://www.qorqmaymiz.com/?p=1297&

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.