Улуғбек Ҳайдаров: Мен ҳам ВСК ўз мақсадига эришди деб хисоблайман
Ватанимиз тақдирига бефарқ бўлмаган бир гурух ўзбекларимиз, Каримовдан хам бошқа одамлар президент бўла олиши мумкинлигини, бошқача, эркин сайловлар ўтказиш мумкинлигини исботлашди. Бунинг учун уларга ташаккур.
ВСК тажрибаси илгари бўлмагани учун қатор камчиликлар хам бўлди. Жумладан, кутилган хакерлик хужумларга мутлақо бепарволик… Натижада овоз берувчиларнинг кўпчилиги, кимга ва каерда овоз беришни билмасдан бошлари қотди.
Баъзан эса, ВСК аъзоларида қатъийлик етишмади: масалан, сохта овозлар билан бўлган воқеалар… Қайсики номзод, ўзи учун сохта овоз йиғдими, унга нисбатан қатъийроқ чора кўрилиши керакмиди..
Масалан мана бугунги баёнотда кўриниб турибдики, ғолибнинг ўзида 1777 та сохта овоз. Бу нимани англатади? Эртага мана шу номзодларимиз хақиқий президентлик сайловида қатнашсалар, унда хам шу усулни қўлайдиларми?
Танқидни тўғри тушунинглар, хурматли ВСК сайловида қатнашган номзодлар, сохта овозлар йиғишга уринсангиз, унда Каримовдан фарқингиз нима?… ВСК аъзоларига, айниқса дўстим Мўътабар Тожибоевага яна бир бор ташаккурлар.
https://www.facebook.com/groups/417648981722121/448182805335405/?notif_t=group_comment
Fikr bildirish