Намоз Нормўмин: ВСК ўзбек мухолифлари орасида ўзи ўтказишга уринган сайловнинг ягона ғолиби ҳамдир

Виртуал Сайлов Комиссиясига

1. 2015 йилда мухолифат фаолларининг интернет орқали ўтказишга уринган сайловлари халқимиз тарихида ўзининг муҳим ўрнини олди. Маълумки ВСК ўз ишини ҳукуматнинг ҳакер ҳужумларини натижасида тугата олмади. Шунинг ўзи ҳам ВСК фаолиятининг нақадар муҳим бўлганлигини кўрсатади.

Хуллас, 2015 йилги Ўзбекистон Президентлик сайловларида фаолиятидаги баъзи камчиликларга қарамай ҳақиқат ва халқимиз манфаати йўлида саъйи ҳаракат қилган ягона ташкилот ВСК эди.

Чунки Ўзбекистонда Ислом Каримов ташкил қилган сайловларнинг ноқонуний ва ҳатто комик эканлиги Ўзбекистон ва дунё жамоатчилиги тарафидан эътироф ва баён қилинди. Бошқа сўз билан айтганда ВСК ўзбек мухолифилар орасида ўзи ўтказишга уринган сайловнинг ягона ғолиби ҳамдир. Чин кўнгилдан табриклайман

2. Мен ВСК сайловларини икки босқичдан иборат бўлди, деб баҳолайман. Биринчи босқич, тарғибот босқичи. Унда ҳозир Ўзбекистон халқи учун ҳаводай зарур бўлган сўз ва матбуот эркинлиги, ошкоралик ва адолатли сиёсий кураш шароитида ВСК номзодлари «Озодлик», ББС, Америка овози радиолари ўзбек хизматлари, ВСК радиоси ва бошқа оммавий ахборот воситаларидан ўз дастурларини танитдилар, ҳар хил даражадаги баҳсу мунозараларда иштирок этдилар.

Бу сиёсий курашни миллионларча ҳамюртларимиз эшитдилар ва ўз фикр мулоҳазаларини билдирдилар. Бу босқич ВСК фаолиятининг энг муҳим қисми эди менимча.

Иккинчи босқич, яъни бевосита овоз бериш жараёни биринчи босқич каби самарали бўла олмади. Бўла олмасди ҳам, чунки интернет орқали овоз беришнинг ўзига яраша муаммолари бўлгани каби Ўзбекистонда Каримовнинг рақиби бўлган уч номзоднинг ВСК тарафидан ВСК нинг номзодларни рўйхатга олиш талаблариги зид равишда рўйхатга олиши ВСК сайловларида овоз бериш ишига анча путур етказди, деб ўйлайман.

ВСК бу қарорини биз Ўзбекистон қонунларига кўра иш қиламиз, дея асослашга уринди. Ўзбекистонда эса Асосий қонун ва қонунлар оёқ ости қилингани дунёга маълум, яъни улар амалда йўқ ҳукмидалар. ВСК бунинг ўрнига халқимизнинг эътиқодий қадриятларини ва умуминсониятнинг инсон ҳуқуқларини ва эркинликларни ҳимоя қилишдаги ижобий қадриятларини ўз фаолятига асос қилиб олиши лозим эди.

Бу фикрларимнинг исботи Каримовнинг Ўзбекистондаги 3 рақибининг ВСК да овоз беришда ишлатган фирибгарликларидир. ВСК нинг маълумотига кўра режимнинг 3 номзодига ва яна ВСКнинг бир номзодига, улардан ҳар бирига 1000 дан кўпроқ сохта овоз берилган…

Хулоса қиладиган бўлсам, мен имоним, илимим ва сиёсий тажрибам билан ВСКнинг бу тадбири орқали халқимизнинг шу қоронғу кунларига озгина бўлса ҳам ёруғлик киритишга бошқа номзодлар каби қўлимдан келганича ҳаракат қилганимдан хурсандман. ВСК аъзоларига ва унинг сайловида фирибгарлик қилмай, адолатли курашган номзодларга ўз ташаккуримни айтаман.

Аллоҳ рози бўлсин!

Намоз НОРМЎМИН

30.03.2015

https://www.facebook.com/groups/417648981722121/448182805335405/?notif_t=group_comment

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.